I маъруза машғулотлари


XIX аср охиридаги ва ХХ асрдаги Ғарб фалсафаси



Download 424,93 Kb.
bet33/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

XIX аср охиридаги ва ХХ асрдаги Ғарб фалсафаси. XIX асрнинг охири – ХХ асрнинг бошларидаги давр шу билан ажралиб турадики, фалсафий мактаблар XIX аср иккинчи ярмида ижод қилган мутафаккирларнинг ғояларини ривожлантириб, тўплаган илмий билимларни Хегелдан кейинги даврдаги фалсафий асосларнинг бири атрофида бирлаштиришга ҳаракат қилдилар.
Эмпириокритицизм (ёки махизм) ни кўпинча позитивзмнинг иккинчи босқичи деб атайдилар. Эмпириокритизм таълимотининг асосчилари Эрнст Мах (1838-1916) ва Рихард Авенариус (1843-1896) эдилар.
«Эмпириокритицизм» атамаси Р.Авенариусга тааллуқли бўлиб «тажрибани танқиди» маъносини англатар эди. Авенариус нуқтаи назарича, бизнинг тажрибамиз, ашёдан келиб чиқадиган маъно билан бир қаторда ўзича ахлоқий ва эстетик баҳолаш кўринишида бўлган апперцепциялар (ўзгача тасаввурларни олиб келиш) деб аталган нарсани, ҳамда антропоморфик тасаввурларни ўз ичига олади. Фалсафанинг вазифаси шундан иборатки, тажрибани ушбу ташқаридан келтирган нарсалардан тозалаш билан «соф тажриба» мазмунини аниқлашдир. Тажрибанинг танқиди моддий воқейликнинг кучлари, жавҳарлари, сабаблари ва бошқалар билан ифодаланувчи асосий тушунчаларнинг танқиди сифатида амалга оширилади. Шундай қилиб «тажрибани тозалаш» бизнинг билимларимизнинг объектив мазмунини «тозалаш» сифатида намоён бўлади. Натижада нима қолади? Ҳис-туйғу, сезгилар.Сезгилар ёки «тажрибанинг бетараф унсурлари (элементлар)» ҳақидаги таълимот эмприокритицизм дастурининг марказий таркибий қисмидир. Тажриба унсурлари бетараф хусусиятга эга, негаки, уларни ҳам объектив ва ҳам субъектив жиҳатдлардан ҳам қараб чиқииш мумкин. Бир томондан улар субъектга тааллуқли бўлса (руҳий унсурлар), иккинчи томондан – унга боғлиқ эмас (физик унсурлар).
Неокантчилик фалсафаси Германияда XIX асрнинг 60-нчи йилларида пайдо бўлди. «Кантга қайтиш» чақириғи Отто Либман (1840-1914) томонидан унинг «Кант ва тақлидгўйлар» (1865) асарида янградики, унда Кант фалсафаси изчил идеалистик нуқтаи назардан талқин қилинган эди. Кантнинг фалсафий қарашлари бир қатор физиолог табиатшунослар бўлган Иоганн Мюллер (1801-1858) ва Герман Гельмкольц (1821-1894) лар томонидан қўллаб-қувватландики, улар ўз асарларида инсон сезгиларини ташқи таъсир этувчилар билан шартланган (Мюллернинг ташқи ҳис-туйғуларнинг махсус энергиялари деб аталган қонун) бизнинг сезги органларимизнинг асаб тузилиши ҳолати ёки ашёларнинг «белгилари» (Гельмгольцнинг иероглифлар назарияси) сифатида қараб чиқадилар; улар ашёларнинг ўзларини қанақалиги ва бизнинг ҳис-туйгуларимиз томонидан қандай қабул қилиниши ҳақида гапирмайдилар.
Янги кантчиликнинг асосий йўналишлари Марбург ва Баден (ёки Фрейбург) мактабларидир. Марбург мактабининг асосчиси Герман Коген (1842-1918) эди. Бу мактабга Пауль Наторп (1854-1924), Эрнст Кассирер (1874-1945) ва бошқалар ҳам мансуб эдилар.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish