«Ҳаёт фалсафаси» XIX асрнинг 60-70-йилларида механистик табиатшунослик ва мумтоз рационализмнинг таназзули, позитивизм, эмпириокритицизм, янги кантчиликда ифодаланган спентизм, методологизм ва гносеологизм зўравонлигига қарши аксил амал сифатида пайдо бўлдию ҳаёт фалсафасининг ўзига хос белгилари волюнтаризм, иррационализм ва интуитивизм эди. У энг катта таъсирга ХХ асрнинг биринчи чорагида эришди. Бу йўналишнинг кўзга кўринган вакиллари фалсафада Фридрих Ницше (1844-1900), Вильгельм Дильтей (1833-1911), Георг Зиммель (1858-1918), О.Шпенглар (1880-1936), Анри Бергсон (1859-1941) эдилар.
Ҳаёт фалсафасининг бош тушунчаси – «ҳаётдир». Бу тушунча жуда ҳам тарқоқ бўлиб, аниқ ва тушунарли ифодага эга эмас. У турли файласуфлар қарашларида ўзига хос хусусиятга эга. Ницше нуқтаи назарида ҳаёт тирик, табиий, «кучларни тўпловчи ирода»га ва ҳокимиятга интилувчи нарсадир. Дильтей ва Зиммель учун ҳаёт – бу «юз берган нарсаларнинг иродаси, туртки ва ҳис-туйғуси», «бошдан кечирилган афсус-надомат»дир; Бергсон қарашларига мувофиқ ҳаёт – бу «узунлик», «ҳаётий жўшқинлик», «тўхтовсиз ижод», «оқим»дир. Ҳаёт узлуксиз оқим сифатида бўлиб, уни ақл, мантиқ, назария воситасида билиб бўлмайди, фақат бевосита, ички туйғу билангина идрок этиш мумкин.
Ҳаёт фалсафасининг асосчиси ва энг йирик вакили Ф.Ницше ҳисобланади. Ницше фалсафасида ҳокимиятга нисбатан бўлган ирода ҳақидаги таълимот марказий ўринда туради. «Нима яхши? – деб сўрайди Ницше, - инсондаги кучга, ҳокимиятга нисбатан бўлган ирода ва қудратга нисбатан бўладиган ҳис-туйғуни ошириб борувчи ҳамма нарса. Прагматизм асосчиси машҳур Америка математиги, мантиқшуноси ва файласуфи Чарлз Пирс (1839-1914) эди. Прагматизм асосида «шубҳа – дин» назарияси ётади. Ўз ҳаёти жараёнида инсон қандайдир бирламчи хилдаги фаолиятларни ишлаб чиқади. Бизнинг барча фикрларимиз ушбу фаолиятлар кўникмасини ишлаб чиқишга қаратилгандирлар. Пирс ақидасича, бу мақсадга нимаики тааллуқли бўлмаса, уларнинг барчаси фикрга қадалади, аммо унинг ўзи ёки унинг қисми бўла олмайди. Билиш жараёнида бизнинг барчамиз қандайдир ишончга (нималаргадир шонамиз) ва қандйдир шубҳаларга етиб келамиз. Бизнинг ишончимиз ёки эътиқодимиз (нимагаларгадир ишониш) – бу муайян шароитларда ишлаб чиқилган кўникмалар асосида муайян тарзда фаолият кўрсатишга тайёрлигимиздадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |