I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet42/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

4. Табиат фалсафаси.
«Табиат» тушунчасини анъанавий равишда кенг ва тор маънода талқин этиш мумкин. Биринчи ҳолда бу тушунча бизни ўраб турган жамики борлиқни, бутун дунёни унинг барча воқеа ва ҳодисалари билан: «чексиз ўзгармас материк бўлаклардан тортиб космик тизим ва ҳайвонот олами ҳамда ижтимоий ҳаётни» ўзига қамраб олади. Албатта, бундай тушунишда жамият ва табиатни бир-бирига қарама-қарши қўйиш мантиқан нотўғри. Агар табиат барча борлиқни, воқеликни ўзига қамраб олса, унда инсон ҳам, жамият ҳам табиатнинг бир бўлаги ҳисобланади.
Агар биз «табиат тушунчасини» тор маънода, яъни борлиқ, бутун дунё маъносида эмас балки инсон ва жамиятни ўраб турган табиий географик ҳодиса сифатида талқин қилсак унда бу тушунча бутунлай бошқа маъно касб этади. Бу ҳолда табиат деганда инсон яшаши учун яратилган жамиятдан ташқари мавжуд бутун моддий дунё тушунилади20. Бу табиий шароитлар ўзига қуйидаги компонентларни олади: 1) иқлим; 2) жойнинг тузилиши; 3) ернинг ҳосилдорлик даражаси; 4) ўсимлик ва ҳайвонлар; 5) фойдали қазилмалар ва бошқа хом ашё манбаларининг мавжудлиги; 6) сув ресурслари ва бошқалар.
Инсонни ўраб турган борлиқни шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. Улардан бири («Биринчи табиат») - ўраб турган табиий борлиқ. У ўзига биосфера (ўсимлик ва ҳайвонлар), гидросфера, атмосферанинг пастки қатлами, литосферанинг юқори қатлами, яъни «географик муҳит»га нисбатан табиатнинг каттароқ қисмини ўз ичига олади. Биз инсон хоҳиши ва онгига боғлиқ бўлмаган обьектив равишда мавжуд бўладиган нарса-ҳодисаларга нисбатан «биринчи табиат» тушунчасини қўллаймиз. Шунга кўра, «иккинчи табиат»ни яратувчи-инсон ўз қўли билан яратган сунъий муҳит ташкил қилади.
«Иккинчи табиат» инсон яратган барча нарсани ўз ичига олади: меҳнат қуроллари, маиший буюмлар, қурилишлар, саънат асарлари. Сўзсиз, «иккинчи табиат» «биринчи табиат» билан узвий боғланган: инсонннинг меҳнат жараёнида табиий бойликлар ва ашёлар зарур нарсаларга айлантирилади, ҳайвонлар уй ҳайвонига, ўсимликлар эса маданий бойликка айлантирилади ва бошқалар. Инсон ўзининг фаол ҳаётий жараёнида «иккинчи табиат»ни, яъни суъний мухитнинг хажмини кўпайтира боради, бу эса хар доим хам «биринчи табиат»га, инсонга ва жамиятга фойдали бўлавермайди.
Инсон ривожланган сари унинг маданияти ҳам мураккаблашиб, ишлаб чиқариши тезлашиб, яшаш фаолияти жараёни «сунъийлашиб» борди. У табиатдан, табиий мухитдан борган сари узоқлашиб борди. Лекин бу бугунги тараққиёт даврида табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқаси ва таъсири ўз долзарблиги ва аҳамиятини йўқотди дегани эмас. Бугунги кунда бу алоқалар фақат бошқача тус олган: инсон табиий факторларга бутунлай боғлиқ эмас, аксинча, чекланган, ҳимояланмаган табиат ақл ва онгга нисбатан куч ва қудрати анча такомиллашган инсонга кўп жихатдан қарамдир.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish