I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet26/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Анаксимандр томонидан берилган дунё манзараси келиб чиқиши жиҳатидан ўша замон учун бутунлай янги ва ғайри оддий эди. У ўзида бир қатор моддиюнча ва диалектик хусусиятга эга бўлган унсурларни яққол ифодалар эди. Шу жумладан ўз шаклини доимо ўзгартириб борувчи ва ҳамма нарсаларни қамраб олувчи бирламчи жавҳар тўғрисидаги тасаввур, модданинг ҳозирги замондаги тасаввурига жуда яқиндир. Фалес эрамиздан олдинги 585 йилда юз бериши мумкин бўлган қуёш тутилишини олдиндан башорат қилган эди. У биринчи бўлиб бирнеча асосий геометрик теоремалларни исбот қилди, истеъмолга циркуль ва бурчак ўлчовчи асбобни киритди. Маълум бўлган ер юзини биринчи географик харитасини тузган киши сифатида Анаксимандрни ёд этадилар. У ер юзини цилиндр шаклида, ҳавода муаллақ осилиб турган ҳолатда тасаввур этган. Анаксимандр осмон гумбази бўйлаб ҳаракат қиладиган ёритгичлар ҳолатини намойиш этадиган «самовий доира»ни кашф этдики, унда ёритгичларни Ерга ва бир-бирларига нисбатан жойлашганликларини кўрсатувчи имконият мавжуд эди.
Милетдан кейинги Иония фалсафасининг маркази, файласуф Гераклитнинг ватани Эфес шаҳри эди. Дунёнинг бирламчи унсурини Гераклит оловда кўрди. Гераклитнинг фалсафа тарихидаги аҳамияти шунда эдики, у моддага хос бўлган қонунийлик зарурияти ҳақидаги масалани дунёнинг диалектик ривожланиши ҳолати билан боғлаб тушунтирди. Қарама-қаршиликларнинг диалектик бирлиги Гераклит томонидан шундай ифодаландики, улар бир-бирларини доимо ўзаро уйғунликда тўлдирадилар ва шу жиҳатдан пайдо бўладилар. У ўз фалсафасининг асосий нуқтаи назарларини ҳаммага кенг маълум бўлган бир қатор ҳикматли сўзларда ифодалади: «ҳамма нарса оқимда, ҳамма нарса ўзгаришда», «бир дарёга икки марта шўнғиб бўлмайди» ва ҳоказо.
Софистлар таълимотининг энг машҳур вакиллари Абдер шаҳридан бўлган Протагор ва Леонтинлик Горгий эдилар. Протагор барча ҳодисалар ва идрокнинг нисбийлиги ва уларнинг муқаррар равишда субъективлиги (бир тарафлама эканлиги) ҳақидаги қоидани олдинги сурди («инсон барча ашёларнинг мезонидир»). Протагор қадимги даврлардаёқ софизм деб ном олган оғзаки баҳс мусобақаларига асос солдики, унда софистлар мантиқий мушкул ҳолатларни қўллар ва умум томонидан қабул қилинган фикрлардан кескин фарқ қиладиган нуқтаи назарларни баён қилар эдилар. Софистлар Юнонистонда билимларнинг кенг тарқалишига имкон яратдилар. Бундан ташқари, далилларга асосланган фан софистик ишончсизлик асосига қурилган кучли рақиб билан дуч келиб, унинг натижасида мустаҳкамланди.
Афинада софистларнинг муросасиз душмани сифатида Суқрот (эр.ол. 470-399йй.) майдонга чиқди. У софистларга қарши ўлароқ, барибир ҳақиқат мавжуд ва у баҳсда топилиши мумкин, деган фикрда эди. Суқротнинг кучи баҳс юритиш соҳасида у ишлаб чиққан усулда эдики, унда бир қатор саволлар бериш йўли билан оппонентни ўз нуқтаи назарини нотўғри эканлигини тан олишгача олиб бориб, сўнгра шу усулнинг ўзи билан ўз қарашларининг адолатлилигини исбот қилар эди. Суқрот таълимотининг асосида донишмандлар томонидан билиб олинадиган, объектив равишда мавжуд бўлган руҳ тўғрисидаги ғоя ётар эди. У ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида муваффақиятли фаолият юритиш учун касбий билимлар зарурлигини таъкидлаган эди. Ана шундан сиёсий хулосалар ҳам қилинар эди, яъни давлатга раҳбарлик қилиш –бу ҳам касб ва шунинг учун шу нарса зарурки, у билан шундай касбга эга бўлганлар шуғуллансин.
Афлотун (эр.ол. 427-347йй.) Афинадаги аслзодалар уруғига мансуб эди. «Давлат» ва «Қонунлар» деган рисолаларида Афлотун орзудагидек полис (шаҳар-давлат)намунасини яратдики, унда табақаларга бўлинганлик тизими ўзининг қуйи табақалар фаолияти устидан жамият юқори табақаларининг қатъий назорати ўрнатилиши орқали синчковлик билан ишлаб чиқилган эди. Полис тепасида билимга эга бўлган кишилар, файласуфлар туриши лозим эди.
Афлотуннинг фалсафий-ахлоқий қарашлари унинг савол-жавоблар тарзида ёзилган кўп сонли асарларида берилганки, улардаги бош иштирок этувчи шахс унинг устози Суқротдир. Афлотун ақидасича, бизни ўраб турган воқей дунё-ҳақиқий ғоялар дунёсининг фақат тахминий инъикосидир. Ғоялар ва тушунчалар табиий равишда бизнинг онгимизга хос бўлиб, улардан ажралмасдир. Сиймолар (ғоялар), Афлотун фикрича, замон ва макондан ташқарида бўлиб, уларни идрок этиб бўлмайди, аммо уларни ақл мушоҳада қила олади. Ақл икки дунёни, яъни у дунё ва воқей дунёни бир-бири билан боғлайди.
Арасту (эр.ол. 384-322йй.) тарихга энциклопедик олим сифатида кирди. Унинг мероси эрамиздан олдинги IV асргача юнон фани тўплаган ҳақиқий билимлар мажмуаси эди. Баъзи маълумотларга қараганда, унинг томонидан ёзилган асарларнинг сони мингтага яқинлашади. Ўз устози Афлотундан фарқли ўлароқ, Арасту фикрича, моддий олам бирламчи бўлиб, ғоялар дунёси иккиламчидир. Бир ҳодисанинг икки томони сифатида шакл ва мазмунни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Табиат ҳақидаги таълимот унинг рисолаларида аввало ҳаракат ҳақидаги таълимот сифатида намоён бўладики, бу Арасту тизимининг энг қизиқ ва кучли томонидир. У диалектиканинг йирик вакили ҳисобланади. Диалектика унинг учун эҳтимолий ва ҳақиқатга ўхшаш билимлардан ҳақиқий ва ишончли билимлар олиш усули эди.
Файласуфнинг «Органон» деб умумий ном олган мантиқий асарлари ҳақиқат ва тафаккур қонунлари ҳақидаги таълимотдир. Ўрта асрларда «Органон» энг машҳур ва ўқиладиган асар бўлиб, ўрта асрлардаги барча схоластика (борлиқни текшириш ва ўрганишга эмас, балки дин ақидаларига суянган идеалистик фалсафа) унинг асосига қурилган эди. Арасту орзудаги (идеал) давлат тузуми лойиҳасининг муаллифи сифатида шундай хулосага келдики, полис инсонлар уюшмасининг энг юқори шакли бўлиб, унда яшайдиган кишиларнинг мақсади фаровонликка эришишдир.
Қадимги дунё тарихида эрамиздан олдинги IV асриниг охиридан эрамизнинг I асрининг охирги ўн йилликларигача бўлган даврни эллинизм даври деб аташ қабул қилинган. Бу даврнинг фалсафий-сиёсий қарашлари полис мафкурасидан йироқлашиб кетган эди.
Эллинистик дунёда энг машҳур бўлган воқеа эрамиздан олдинги IV ва III асрлар бўсағасида пайдо бўлган равоқийлар ва эпикурчилар таълимоти эди.


Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish