I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet131/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.: Ўзбекистон, 2017. -28 б.

  2. Абдулла Шер. Ахлоқшунослик. Дарслик. – Т.: ЎФМЖ, 2010

  3. Ҳусанов Б. Ғуломов В. Муомала маданияти. Дарслик. – Т.: Иқтисод-молия, 2010.

  4. Ўзбекистон Республикаси конституцияси. –Т. 2012, 63-модда

  5. Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур. – Т.: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009

  6. Ал-Бухорий. Хадис. 1-4 томлар. -Т.: Мерос, 1990-1992.

  7. Кайковус.Қобуснома. –Т.: “Ўқитувчи”, 2006.

  8. О.Сафаров, М.Маҳмудов. Оила маънавияти. –Т.: “Маънавият”, 2009. -248 б.

  9. Холматова М. Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси. –Т.: Ўзбекистон, 2000.

Интернет сайтлари:

  1. www.Ziyonet.uz

  2. www.faylasuf.uz



15-мавзу. АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТ ВА ҚАДРИЯТЛАР
Режа:

  1. Муомала маданияти – ахлоқий маданиятнинг таркибий қисми.

  2. Касбий одоб ва этикет.

  3. Ахлоқий тарбиянинг йўллари ва воситалари

  4. Этиканинг замонавий муаммоларига диний ва илмий ёндашувлар.



Таянч сўзлар: Ахлоқий маданият, муомала одоби, имо–ишора, этикет, касбий одоб, ахлоқий тарбия, комил инсон, намунавийлик, гуманитар ахлоқ, авторитар ахлоқ. глобаллашув, ахлоқий муҳит, этосфера, ноосфера, экологик ахлоқ, биоэтика, эвтаназия, клонлаштириш, трансплантация, ксенотрансплантация, ўлим, суицид, парасуицид.

      1. Муомала маданияти – ахлоқий маданиятнинг таркибий қисми.

Ахлоқий маданиятнинг энг муҳим унсурларидан бири – муомала одоби. У, моҳиятан, ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан бири. Инсон зоти бир–бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба алмашмасдан, бир–бирига таъсир кўрсатмасдан расмана яшаши мумкин эмас. Муомала одам учун эҳтиёж, зарурат, соғлом киши усиз руҳан қийналади, кайфияти тушиб боради. Муомала одоби бошқа кишилар қадр–қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий–меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. Шунинг баробарида, у инсондаги яхши жиҳатларни намоён этиши, кўзга кўрсатиши билан ҳам ажралиб туради. Унинг энг ёрқин, энг сермазмун ва энг ифодали намоён бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради. Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис муомала одоби ўзини, энг аввало, ширинсуханлилик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллилик сингари ахлоқий меъёрларда намоён қилади.
Муомала одобининг яна бири бу – инсоний нигоҳ. Маълумки, одамнинг нигоҳида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг қай сабаблардандир тилга чиқмаган, сўзга айланмаган ҳиссиёти, талаблари ўз аксини топади. Чунончи, суҳбатдошининг гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиши ёки фикри бўлиб, қўпол муомалада бўлишлари маданиятсизликни англатади. Суҳбатдошингизни фикрини нотўғри деб билган тақдирингизда ҳам тарбияли ва камтар инсон сифатида муносабатда бўлиб, “Менимча адашдингиз?” “Узр, мен бошқа фикрдаман”, “Кечирасиз, мен сизнинг фикрингизга қўшилмайман” деган иборалар билан мурожаат қилади. Ҳеч қачон “умуман нотўғри”, “бу тўғрида ҳеч нарсани тушунмайсиз”, “ бу нарсани ёш бола ҳам билади” деган ибораларни ишлатиш мумкин эмас.
Гапираётган инсонни фикрини бўлиб, “Бўлиши мумкин эмас”, “ўзингиз ишонасизми?” тарзидаги иборалар билан чалғитиш ҳам одобсизлик саналади.
Ҳамма даврларда суҳбат, мулоқот инсониятнинг муомаласининг асосини ташкил қилган. Суҳбат – бу инсонлар ўртасидаги фикрлар алманишуви бўлиб, у ақллилик ва чиройли сўзлашнинг белгиси бўлиб ҳисобланмайди. Баъзи инсонлар қандай қилиб гап бошлашни билишмайди, гапирганда ўзларини йўқотиб қўядилар. Жуда кўп кераксиз сўзларни, ишлатадилар. Бугунги кунда баъзи ёшларимиз нутқидан мамнун эмасмиз. Чунки уларнинг нутқи умуман йўқ ҳисоб, гаплари фақат жаргон ва вульгар сўзлардан иборат. Агар суҳбатдошингизнинг нутқи жаргон сўзлар билан тўлиб тошган бўлса, ўзи қийналиб пойма – пой гапирса, талаффузи яхши бўлмаса, оҳанги қўлоққа ёқмаса, энг мазмундор суҳбат ҳам ўз қимматини йўқотади. Ҳамма вақт аниқ – равшан, ҳовлиқмасдан, мулойимлик ва майин овоз билан гапиришга ҳаракат қилиш керак. Ҳовлиқиб айтилган сўзни тушуниш қийин бўлади, жуда чўзиб, секин гапириш эса кишининг сабр – косасини тўлиб тоширади. Талаффуз этилган ҳар бир сўз, бўғин ва оҳанг аниқ ва равшан жаранглаши лозим. Жуда нозланиб гапириш ҳам хунук одат.
Ўз она тилини ҳурмат қилган инсон уни бузилишига йўл қўймайди. Ажнабий сўзларнинг аниқ маъносини билган ва уларни тўғри талаффуз эта оладиган киши, зарурат бўлса, уларни ўз нутқида ишлатиши мумкин.
Иш, мартаба, кечинмалар ва кайфиятнинг ёмонлиги ҳам, бетоблик ҳам, атрофдагилар билан қўпол муомалада бўлиш ҳуқуқини бермайди. Ҳатто буйруқни ҳам мулойимлик, майин овоз билан ва шу қатори бир вақтда ишга доир қатъийятлик билан бериш мумкинДарҳақиқат, муомала одобида мулоқотнинг асосий бўлмиш тил катта аҳамиятга эга. Зеро одамлар бир–бирларини тил орқали тушунадилар. Тил воситасида ўз фикрини ўзгага етказиш маълум маънода санъат. Зарур сўзни топиши, муайян ҳолатга мос келадиган ифодавий воситаларни қўллаш, фикрни жумлавий жиҳатдан тўғри ифодалаш, аниқ, босиқ, салобат билан сўзлаш ҳамсуҳбатингиз ёки тингловчининг диққатини тортишда муҳим роль ўйнайди, сўзловчининг нутқ маданияти даражасини кўтаради.
Муомала одобига «сиз» ва «сен»нинг ўз ўрнида қўлланилиши ҳам аҳамиятга эга. Хусусан, учинчи шахс ота–она, ака–опа ёки бошқа ёши катта одамлар бўлганида уларга нисбан бирликдаги у олмошини эмас, ҳурматни англатувчи «улар» ёки «у киши» шаклини қўллаш одобдан: м., «отам шундай деди» эмас, «отам шундай дедилар», «у киши шуни ҳоҳлаяптилар» в.ҳ.
Суҳбат пайтида тинимсиз ҳаракатда бўлиб туриш, қўлни пахса қилиб гапириш ёки сухбатдошининг ёшини назарга олмай, уни оёқни чалкаштириб ўтирган ҳолда тинглаш, биров жон куйдириб сўзлаётганда эснаш в.б. Шунга ўхшаш ҳолатлар ҳам муомаладаги одобсизликни билдиради.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish