I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet11/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Жайнизм ва буддавийлик. Эрамиздан олдинги биринчи минг йиллик ўрталарида Ҳиндистонда Ведалар мафкурасидан ҳоли бўлган ва инсоннинг жамиятдаги ўрни масаласига янгича ёндашадиган таълимот пайдо бўлди. Жайнистлар фикрича, инсон моҳияти икки хил моддий (аджива) ва руҳий (жива) бўлиб, уларни боғлаб турувчи ҳалқа нозик модда тариқасида тушуниладиган карма бўлиб, руҳни қўпол модда билан қўшилишига имкон беради. Жонсиз моддани карма иплари воситасида руҳ билан қўшилиши оқибатида якка олинган шахс келиб чиқади, карма эса руҳни чексиз қайта туғилиш ва ўзгаришлар силсиласида кузатиб, унга доимий ҳамроҳлик қилиб боради. Руҳни карма таъсиридан халос бўлиши, яъни сансарага фақат зоҳидлик ва бирор хайрли иш қилиш йўли билан эришиш мумкин.
Эрамиздан олдинги VI асрда Ҳиндистон шимолида буддизм таълимоти пайдо бўлди. Унинг асосчиси Сидхарта Гаутама (эр.ол. 583-483 йй.) дир. Кейинчалик уни Будда деб аташган.
Буддизмлик марказида тўрт ҳақиқат ётади. Уларга биноан инсоннинг мавжудлиги азоб-уқубат билан чамбарчас боғлиқ. Туғилиш, касаллик, қарилик, ўлим, кўнгилсиз нарсалар билан тўқнашув ва ёқимли нарсалардан жудо бўлиш, орзудаги нарсага эришиб бўлмаслик – буларнинг ҳаммаси жафо чекишга олиб келади. Азоб-уқубатнинг сабаби қувонч ва эҳтирослар орқали ўзгаришларга, қайта туғилишга олиб борувчи иштиёқ (тршна)дир. Азоб-уқубат сабабини бартараф қилиш ана шу иштиёққа барҳам беришда ётади. Азоб-уқубатга чек қўйишга олиб бориладиган йўл, яъни хайрли саккиз ўлчовли йўл бўлиб, тўғри ҳукм юритиш, тўғри қарор қабул қилиш, тўғри сўзлаш, тўғри ҳаётий йўл тутиш, тўғри ният ва орзу, тўғри диққат-эътибор ва тўғри разм солмоқликда ўз ифодасини топади. Ҳиссий лаззат олишга бағишланган умр ҳам, тарки дунёчилик ва ўз-ўзини қийнашга қаратилган йўл ҳам рад этилади.
Ҳиндувийлик. Ҳиндувийликнинг фалсафий асоси ўз ифодасини қуйидаги олти тизимда топган: Санкхья, Йога, Вайшешика, Ньяя, Миманса, Веданта.
Санкхья таълим берадики, дунёнинг биринчи моддий сабаби бўлган –пракрити мавжуддир. Ҳис-туйғу орқали қабул қилинадиган пракритининг дунёвий мавжудотларга айланганлиги қуйидаги уч сифатий унсурлар таъсири остида рўй беради: ражас (интилиш), тамас (қоронғулик) ва саттва (ойдинлик). Ҳар бир ашёда, унинг хусусиятига кўра, ушбу уч унсурлардан бири устунлик қилади. Гўзаллик, донишмандлик ва ҳақиқатга мойиллиги бор ашёларда саттва устунлик қилса, тамас барча бўш, чегараланган, ноаниқ нарсаларда ҳал қилувчи унсурдир. Ражас эса, барча фаол, ғайратли, тажовузкор нарсаларда устунликка эга. Пракрити билан бир қаторда Санкхьяда дунёнинг моддий асосидан мустақил бўлган пуруши (мутлақ руҳ) нинг мавжудлиги тан олинади. Уни барча ашёларда иштирок этиши ва у туфайли мавжуд бўлган тирик жонзотларда мавжудлигига қарамасдан, кузатиш ва топиш мумкин эмас. Пракрити билан пурушининг қўшилиши чоғида 25 таянч негиз келиб чиқадики, улар орасида моддий (сув, тупроқ ва шунга ўхшаш) нарсалар билан бир қаторда маънавий (ўз моҳиятини англаш, ақл) нарсалар ҳам мавжуд бўлади.
Йога руҳий тушунчаларни тадқиқ қилиш ва амалий руҳий таълимга урғу беради; кўпинча илгари мавжуд бўлган турли тизимларнинг медитация (карахтлик) ҳолати ҳақидаги қоидалардан келиб чиқади.
Вайшешика доимий ўзгаришлар, абадий ва даврий пайдо бўлиш ва завол топиш жараёнлари мавжудлигига асосланади. Бироқ, бу жараёнда турғун унсур бўлган атом ҳам бор. Атомлар абадий бўлиб, завол топмайдилар, улар ҳеч ким томонидан яратилган эмаслар. Атомларнинг вақтинчалик қўшилишларидан бизнинг ҳис-туйғуларимизга етиб келиши мумкин бўлган жонли ва жонсиз ашёлар пайдо бўладилар. Бундай ҳолатда бошқачага айланиш атомларнинг доимий равишда бўлиниши ва қўшилиши натижасида келиб чиқади. Руҳ номоддий, абадий ва беинтиҳо бўлиб икки шаклда мавжуд бўлади: мутлақ, мукаммал ва ҳамма жойда ҳозир ва алоҳида. У ҳаётнинг чексиз чархипалагида сарсон-саргардонликда юради.
Ньяя мактаби Вайшешика билан чамбарчас боғланган бўлиб, унда асосий эътибор мантиқ ва билиш назарияси масалаларига қаратилади, жумладан, ҳис-туйғу ишончли, ҳақиқий билим воситаси бўлиб, хулосага олиб келади. Хулоса эса қиёс воситасида чиқарилади.
Миманса Ведаларга қайтишни эълон қилади. Бу таълимотга биноан сансара йўлидан қутилишнинг ягона чораси Ведалар нимадан таълим берган бўлса, ўшаларни изчил бажаришдир. Миманса Ведалар матнини олий нуфузли нарса сифатида қабул қилибгина қолмай, балки уларда абадий мавжуд бўлиб, мутлақликка дахлдор бўлган, сезиб бўлмайдиган умумий жавҳарни кўради.
Ведантанинг фалсафий мазмуни унинг ўз номида ифодаланган («Веданта» айнан «Ведалар хотимаси» деган маънони англатади). Веданта дунё барча нарсалар ундан келиб чиқадиган ягона воқейлик билан моддий кучларнинг ўзаро таъсирининг маҳсулидир, деб билувчи қоидани рад этади. У брахмани тан олиб, уни дунёнинг мутлақ руҳий моҳияти сифатида тушунади.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish