I маъруза машғулотлари


Марказий Осиёда диний-фалсафий қарашлар



Download 424,93 Kb.
bet9/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Марказий Осиёда диний-фалсафий қарашлар. Эрамиздан олдинги II асрда Кушон давлати ташкил топди. Бу даврда турли ирқларга тааллуқли маданий анъаналар ва диний оқимлар бир-бирлари билан ёнма-ён яшашар эди. Бунга кўп жиҳатдан кушон шоҳлари томонидан юрғизилган диний бағрикенглик сиёсати ёрдам берган эди. Кушон ҳукмдорлари томонидан зарб этилган тангаларда биз ҳинд, эрон ва эллинистик худолар дастаси билан боғлиқ бўлган илоҳларнинг исмлари ва сиймолари аксини учратамиз. Митра ва ҳосилдорлик худоси Орлохшо билан бир қаторда уруш худоси Веретрагна, ҳинд худолари Шива ва Будда турганлигининг гувоҳи бўламиз. Кушон империясида дунё цивилизацияси тарихида камдан-кам учрайдиган ҳодисалардан бири сифатида буддавийлик, жайнизм, зардуштийлик, махаллий ва қабилавий диний эътиқодларнинг бир-бирлари билан тинч яшаганликларини қайд этиш лозим. Айнан ана шу Кушонлар даврида Марказий Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатларига ёйилган Моҳаяна шаклидаги буддавийликнинг алоҳида ривожланганлигини кузатиш мумкин.
Марказий Осиёда буддавийлик. Буддавийликнинг ёйилиши маҳаллий диний эътиқодлар ва анъаналарнинг йўқ қилиниши ёки ютиб юборилиши деган маънони англатмас эди. Бу маҳаллий анъаналар таъсирида олиб келинган удумларнинг ўзаро таъсири ва ўзгаришига олиб келган мураккаб жараён эди. Буддавийлик маданияти Марказий Осиёдан Хитой, Япония ва Қурияга тарқалди. Хитойча манбалар матнида Бақтрия, Сўғд ва Парфиядан чиққан, илоҳиётга доир жиддий рисолалар ёзиб, уларни Хитой тилига таржима қилган буддавий роҳибларнинг исмлари тилга олинган. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, Марказий Осиёлик роҳибларсиз II-IV асрлардаги Хитой, буддавийлик ҳақида деярли ҳеч нарса билмаган бўлар эди3.
Марказий Осиёда Вайбхашика буддавийлик мактаби тарқалган эди. Вайбхашика мактабига мансуб бўлганлар ўзларининг билиш назарияларида объектив дунёдан келиб чиқдиларки, уни билиш ҳис-туйғу аъзолари орқали амалга оширилади. Ашёларнинг жавҳари беш доимий унсурдир. Вайбхашика тарафдорлари фикрича, Будда оддий одам бўлган ва тўла-тўкис нирвана ҳолатига эришгач, ўз мавжудлигига барҳам берган. Бироқ унда илоҳий унсур-ҳақиқатни ички тушуниш мавжуд бўлган. Буддавийлик билан бир қаторда Марказий Осиёга ҳиндларнинг дунёвий фан ва маданиятининг унсурлари ҳам тарқалди.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish