I маъруза машғулотлари



Download 49,96 Kb.
bet7/15
Sana21.02.2022
Hajmi49,96 Kb.
#54401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
1-мавзу Фалсафа

Абу Али ибн Сино (Авиценна) (980-1037) илмий- табиатшунослик ва ижтимоий-фалсафий фикрлар тараққиётига жуда катта ҳисса қўшган, Марказий Осиёнинг буюк мутафаккиридир.
Борлиқ ҳақидаги таълимот. Борлиқнинг барча шакллари дастлаб ягонада мавжуд бўлади. Биринчи сабабдан узоқлашган сари ушбу шакллар кўпроқ мустақиллик касб этиб, фақат бевосита олдинги сабабга нисбатангина боғлиқ бўладилар. Шундай қилиб, турли ашёлар вужудга (зарурий вужуд) нисбатан турлича даражада яқинликда бўладилар. Вожибул-вужуднинг хусусияти кейинги келадиган барча вужудга узатилади. Бу таълимотни деистик йўналишдаги пантеизм сифатида баҳолаш мумкин.
Темур, темурийлар даври ва ўрта асрлар фалсафаси. Маворауннаҳр мўғуллардан озод бўлгандан кейин, 1370 йилдан бошлаб мамлакатда Амир Темур (1336-1405) ҳукмрон бўлади. Буюк Темур кучли марказлашган давлат барпо қилди. Феодал тарқоқликка чек қўйилди, ишлаб чиқариш кучлари, қўшни мамлакатлар билан ташқи савдо алоқалари ривожланди, ер ишлари ва шаҳар ҳунармандчилигида юқорига кўтарилиш кузатилди.
Саъдуддин Маъсуд бинни Умар Тафтазоний (1322-1392) ислом фалсафаси бўлган каломнинг йирик вакили эди. Тафтазоний дунёқарашидаги диққатга сазовор масалалардан бири қазо ва қадар ҳамда ирода эркинлигидир. Маълумки, ирода эркинлиги масаласида кўплаб файласуфлар ҳар хил фикрлар баён этишган ва инсон ўз хулқ-атворида эркинми, яъни ихтиёри ўз қўлидами, деган саволга жавоб топишга интилганлар.
Билиш назариясида Тафтазонийнинг қарашлари Ибн Синоникидан фарқ қилади. Масалан, Ибн Сино нарса, ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни билим деб билса, Тафтазоний уларни алоҳида ҳис-туйғу ва билим ўртасидаги воситавий босқич деб тушунади. Тафтазонийнинг асарлари ўз илмий қимматини ҳозирда ҳам йўқотгани йўқ.
Мир Саййид Шариф Журжонийнинг (1339-1413) бизгача «Борлиқ ҳақида рисола» ва «Дунёни акс эттирувчи кўзгу» деб номланган фалсафий асарлари қўлёзма ҳолида етиб келган.
Борлиқ ҳақида таълимот.
Журжоний фикрича, вожиб ул-вужуд худо бўлиб, мумкин ул-вужуд эса –моддий оламдир. У борлиқнинг биринчи сабаби сифатида вожиб ул-вужудни, яъни худонинг борлигини тан олади. Унинг фикрича, мумкин ул-вужуд ўзининг бор бўлиши учун қандайдир тарзда бўлса ҳам, бирор бир сбаабга эҳтиёж сезади. У бирор бир нарса туфайли, яъни биринчи сабаб моҳиятига кўра, мумкин ул-вужуд даражасига кўтарилади.
XV олимларидан бири Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394-1449) эди. Моварауннаҳр ҳукмдори бўлган султон Улуғбек, Фан ва маданият тараққиётига ката эътибор қаратди.
Улуғбекнинг тадқиқотлари астрономия тараққиётида муҳим давр очди. У Ер юзининг ҳар қандай нуқтасининг координатларини аниқлайдиган восита ишлаб чиқишга интилди, қуёш ва ой тутилишларини олдиндан айтиб бериш усули, йил ҳисобларининг биридан иккинчисига ўтиш қоидалари, йил фасллари ўзгаришларининг қонунийлигини очиб бериш, осмоний жисмлар ҳаракатининг қонунларини тушунтиришга ҳаракат қилди. Асосий кузатиш воситаси сифатида секстант (бурчак ўлчаш асбобларидан бири) хизмат қилди. Масалан, ушбу асбоб ёрдамида қуёш йилининг аниқ миқдори ўлчанди -365 кеча ва кундуз 6 соат 10 дақиқа 8 сония.
Улуғбек томонидан асос солинган астрономия мактаби ўша замон илмий қарашлари шаклланишида катта ўрин тутди.
Улуғ ўзбек шоири, давлат арбоби, буюк мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) Ҳиротда таваллуд топади.
Навоий фалсафий қарашлари ваҳдати-вужуд ва тасаввуф таълимотига асосланган. Мутафаккир ўзининг дунёқарашида Оллоҳ, табиат ва инсон бирлигидан келиб чиқади. Унинг эътиқодига кўра, инсон бахт-саодатига бу дунёда эришиши мумкин. Бунинг учун у тинмай меҳнат қилиши, касб-ҳунар эгаллаши, табиатнинг сиру асрорини идрок қилиши, унинг ноз-неъматларидан фойдаланиши даркор. Худо, алломанинг фикрича, борлиқнинг, шу жумладан инсоннинг яратувчисидир. Мавжудотларнинг энг яхшиси, аълоси ва гултожиси инсондир.
Ислоҳотчилик ва маърифатпарварлик янги фалсафасининг шаклланишида қомусий билим соҳиби, табиий ва аниқ фанларни чуқур билиши туфайли муҳандис деб улуғланган Аҳмад Дониш (1827-1897) (Тўлиқ исми - Аҳмад ибн Мир Носир ибн Юсуф ал-Ҳанафий ас-Сиддиқий ал-Бухорий) алоҳида ўрин тутади.
Ўша давр Миср ислоҳотчилари каби Аҳмад Дониш фатализмга қарши чиқди. У инсон ҳамма нарса фақат яратгандан деб ўтирмай, ўз аҳволини яхшилаш учун фаол ҳаракат қилиши кераклиги ғоясини илгари суриб, ҳар бир киши ўз тақдирини ўзи хал қилиш мумкинлигини ва Аллоҳ томонидан бунга катта имконият берилишини уқтирди.
Муҳаммад Аминхўжа Муқимий (1850-1903) ва Зокиржон Фурқат (1859-1909) каби шоирлар туркистонликларнинг оғир иқтисодий аҳволидан қайғурадилар ва ўз ижодлари орқали мустамлакачиликка қарши кайфиятнинг кучайишига ёрдам бердилар. Лирик ва сатирик бўлган Муқимий инсоф, адолат ва одамийлик ҳукмронлик қиладиган эркин жамият тўғрисида орзу қилади, айни пайтда, ўзининг идеалидан узоқ бўлган тузум, мутаассиб дин намояндаларини ҳажв тиғи билан фош этади.

Download 49,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish