И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


Интеграллашган ахборот тизимлари (ИАТ)



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

9.3. Интеграллашган ахборот тизимлари (ИАТ) 
Компанияда бир-бирига боғлиқ бўлмаган бир нечта АТ бўлиши мумкин. 
Шу билан бир қаторда уларга ишлаб чиқарилаѐтган ахборот стандартлар 
бўйича ягона маълумотлар базасида сақланиши ва улардан исталган АТлари 
фойдаланиши мумкин бўлиши керак. Бу ҳолатда интеграллашган бошқарув 
ахборот тизимлари (ИБАТ) ишлаб чиқилади. 
ИБАТ – интеграцияга асосланган бизнес-жараѐнларни автоматлаштириш 
ва оптималлаштириш ѐрдамида йирик корхоналарни бошқариш ва 
режалаштириш ғояси ҳисобланади. ИБАТ деярли барча асосий бизнес-
жараѐнларни автоматлаштириш имкониятини беради. Режалаштириш, ҳисоб-
китоб, молиялаштириш, ишлаб чиқариш, ресурсларни буюртма қилиш, тайѐр 
маҳсулотларни сотиш каби бизнес-жараѐнларни ягона маълумотлар базаси 
асосида амалга оширилишини таъминланади. Бизнес-жараѐнлар деганда 


93 
ташкилот фаолиятининг турли кўринишларининг йиғиндиси тушунилади.
Режалаштириш бўйича ИБАТнинг асосий схематик вазифаларини кетма-кетлик 
кўринишида қуйидагича келтириш мумкин (27-расм): 
 
9.2-расм. Интеграллашган бошқарув тизимларининг асосий 
вазифалари 
Интеграллашган тизимга тез-тез киритиладиган ахборотлардан комплекс 
фойдаланиш турли ўзаро боғлиқ вазифаларни ечишни ўзида акс эттиради. 
Бунда ахборот жараѐнларининг ягона стандартлари, яъни ахборотни сақлаш, 
узатиш ва тақдим этишни шакл ва усуллари ягона талабга кўра тайѐрланади.
ИБАТ бирлашган АТ-платформалари асосида амалга оширилади ва 
компания тизимчалари фаолиятини таъминлайдиган ахборот жараѐнларига 
ѐрдам беради. Масалан, САП Р/3 тизими барча фаолиятларни ишлашини 
таъминлайди, яъни компаниянинг барча функционал йўналишларидаги бизнес-
жараѐнларни автоматлаштириш имкониятини беради, мисол тариқасида ишлаб 
чиқариш, молия, бухгалтеря ҳисоби, маркетинг, сотиш ва сотиб олиш 
кабиларни кўриш мумкин. Тизим барча бўлимлардаги маълумотлардан ягона 
стандарт асосида интеграллашган қарорларни ишлаб чиқади. Шу тариқа 
тизимнинг ягона технологик ва ахборот базасида компания бизнес-
жараѐнларини автоматлаштириш бўйича ўз воситаларини тақдим этади.
Юқоридагилар билан бир қаторда ИБАТ яна бир муҳим хусусиятга эга. 
Бу йирик компания ѐки холдинг турли бўлим ва филиалларида бир неча 
хилдаги ахборот тизимлари мавжуд. Бундай ҳолатда ИБАТ бирлаштириш ѐки 
интеграллаштириш тизимига айланади. Масалан, САП Р/3 ушбу имкониятларга 
эга ва корхонанинг исталган филиалининг бухгалтерия бўлимидан 1C, Парус 
дастурларидаги қайта ишланган ахборотларни осонлик билан қабул қилиши 
мумкин.
ИБАТ турли платформаларга асосланган дастурларни биргаликда 
ишлашини таъминлаши мумкин. Уларда ишлатиладиган бизнес-жараѐнлар 
турли даражада интеграллашган бўлади. Интеграллашишнинг асосий уч 
даражаси мавжуд: 
1. АТ-мослашувчанлиги. 
2. Функционал тизим ва дастурлар. 
3. Бизнес бошқарувни интеграллашуви. 
Сотиш 
режаси 
Ишлаб чиқариш 
режаси 
Харидлар, ускуналар ва ходимлар 
режаси
Харажатлар 
режаси 
Молиялаштириш 
режаси 


94 
Ушбу уч даражани осонроқ тушунтириш учун қуйидаги мисолни кўриб 
чиқамиз. Оила ота, она, қизи ва ўғлидан иборат. Отаси ―Оилавий буюджет‖ 
(ОБ) пакетидан, онаси шахсий компьютердан, ўғли ноутбукдан ва қизи ѐн 
дафтардан фойдаланиб, ўз молиявий харажатларини ҳисоблаб борадилар. Отаси 
оиланинг молиявий ишларини бошқаришга қарор қилади. ОБ пакети икки 
функционал тизимчадан: Баланс ва Банк. Баланс тизимчаси оила аъзоларининг 
кирим ва чиқимлари, қарзларини ҳисоблашга мўлжалланган. Банк эса оила 
аъзоларига ўз банкдаги ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш учун 
мўлжалланган. 
Интеграллашишнинг биринчи даражасига кўра, операцион тизим ва 
маълумотларнинг мослашувчанлиги кўриб чиқилади. Агар барча Windows 2000 
МС Offise дастурларидан фойдаланилса, муаммолар бўлмайди. Аммо агар 
турли операцион тизимлардан фойдаланилса, маълумотларни узатиш мушкул 
бўлади. Шунингдек, қизининг дафтардаги ѐзувларини компьютерга киритиш 
зарурати ҳам пайдо бўлади. 
Иккинчи даражада – дастурий таъминот текширилади. Агар АТлари мос 
келган бўлса, ахборотни қайта ишлаш жараѐнида юзага чиқадиган 
муаммоларни кўриб чиқиш зарур. Масалан, онаси Exselда, ўғли Assessда 
ишлайди, отаси эса ой охирида барчадан турли шаклдаги ҳисоботларни қабул 
қилади. Бундай муаммо вужудга келмаслиги учун отаси оила аъзоларига 
аввалдан ОБ тизимига мос келувчи ахборотларни тайѐрлаш стандартларини 
кўрсатиб ўтиши зарур. 
Учинчи даража – бизнес бошқарувни интеграцияси. Барча тизимлар 
бирлашган ва ягона ахборот технологияси ва дастурларида фойдаланилади. Бу 
ҳолатда отаси ОБ тизимининг барча фойдаланувчиларидан олинган ҳисоботлар 
асосида оиланинг молиявий қарорларини қабул қилиши имкониятига эга 
бўлади. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ИБАТ га қуйидаги таърифни 
келтириш мумкин: йирик корхона ѐки компанияларнинг бўлимларнинг 
функционал модуллари ҳамда қуйи поғонадаги ахборот тизимлари асосида 
бошқариш тизимидир. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish