И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


-расм. Ахборот тизимларига анъанавий нуқтаи назар



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

10.3-расм. Ахборот тизимларига анъанавий нуқтаи назар 
Ишлаб 
чиқариш 
Бизнес-вазифалар 
Ходимлар 
ресур
слари 
Ишлаб 
чиқариш 
тизимлари 
Ходим-
лар 
тизими 
Маркетинг 
ва
сотишлар 
Молия 
Ҳисобхона 
Бухгал-
терия 
тизимлари
Молия 
тизим 
лари 
Сотишни 
ташкил қилиш 
вамаркетинг 
тизими 
Бизнес-
жараѐнлар 
Ахборот тизимлари 
Бизнес-
жараѐнлар 
Бизнес-
жараѐнлар 
Бизнес-
жараѐнлар 
Бизнес-
жараѐнлар 


103 
жараѐни кузатилиб борилади ва олдиндан юк ташишларнинг жадвали тизилади. 
Бунда омбордаги керакли бутловчи қисмларннг мавжудлигини текшириш ва 
етишмаѐтган қисмларга буюртма қилиш мумкин. Ресурсларни режалаштириш 
тизими буюртма ҳақидаги барча ахборотларни сақлаб, уни бажарилишининг 
бутун қадамма қадам жараѐнини кузатиб боришга имкон беради. Янги 
маълумотлар ҳисобхонага автоматик узатиладилар. Тизим савдо вакилига 
тегишли бўлган комиссион тўловларни ҳисоблаш учун зарур ахборотларни 
узатади. Тизим яна компаниянинг балансли ҳисоботи, дебиторлик қарздорлиги
ва тўловлар суммасини, калькуляция бюросидаги счѐтлар ва нақд пуллар
суммасини ҳам янгилайди. 
Мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш (МЎМБ). 
Мижозларга даромаднинг оддий манбалар сифатида қараш ўрнига замонавий 
бизнесменлар уларда узоқ муддатли объектни кўришни афзал биладилар 
(шахсий мижозларни ―бўяш‖ ва ―тарбиялаш‖), бунинг учун ―Мижозлар билан 
ўзаро муносабатларни бошқариш‖ (МЎМБ) тизимидан фойдаланадилар). 
Мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш (МЎМБ) компаниялар ва 
мижоз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг барча жиҳатларни бошқаришга 
мўлжалланган. МЎМБ тизими бир вақтдаги ишга доир ва техник интизомдир, у 
ахборот тизимларидан фирмаларнинг савдо, маркетинг ва сервис соҳаларидаги 
мижозлар билан ўзаро ҳамкорликлари билан боғлиқ барча бизнес-жараѐнларни 
мувофиқлаштириш учун фойдаланади. 
Ушбу турдаги яхши ўйлаб топилган тизимлар ўзларида кўпчилик 
манбалардан олинган буюртмачлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштиради-
лар ва фойдаланувчилар ихтиѐрига кучли таҳлилий воситани тақдим этадилар, 
бу қуйидагилар каби саволларга жавоб беришга имкон берадилар: у ѐки бу 
буюрмачи компания учун қандай қийматга эга (у қанча «туради»); ким бизнинг 
доимий мижозимиздир (товарни янги мижозга сотишга харажатлар ушбу 
маҳсулотни эски мижозга сотишга харажатлардан ўртача олти марта ошиб 
кетади); қайси буюрмачилар энг фойдалидирлар; қандай товарлар ва 
хизматларни энг йирик буюртмачилар харид қиладилар. Олинган жавоблардан 
янги мижозларни жалб қилиш, сервис сифатини ошириш, буюртмачилар 
истакларини аниқ белгилаш ҳамда энг фойдали мижозларни ушлаб қолишда 
фойдаланилади.
Ахборот тизимлар талаб, ишлаб чиқариш, материалларни сарфланиши, 
буюртмаларни ишлаб чиқиш, асбоб-ускуналарни жойлаштириш, буюртмаларни 
бажариш, транспорт хизматлар, счѐтлар ва тўловларни башоратлаш 
тизимларини интеграцияланишига йўл қўяди.
Етказиб беришлар занжирчаларини бошқариш тизимлари ички 
(корпоратив) ва (экстранет) маҳаллий тармоқлар ва ихтисослаштирилган 
дастурий таъминлашдан фойдаланиш билан яратилиши мумкин. 
Мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш тизимлари ва етказиб 
беришлар занжирчаларини бошқариш тизимлари кўпгина муаммоларни ҳал 
қилишга калитни берадилар. 


104 
Кўпгина ташкилотлар ҳам компания ичидаги барча жараѐнларни 
интеграциялашувини таъминловчи ахборот корпоратив тизимлари, бошқача 
айтганда корпоратив ресурсларни режалаштириш тизимлари (КРРТ) ни ташкил 
қиладилар. Бундай тизимлар кўпгина бизнес-жараѐнлар, шу жумладан 
буюртмаларни 
бажариш, 
юк 
ташишларнинг 
жадвалини 
тузишни 
моделлаштиришлари ва атоматлаштиришлари мумкин. Бунда компания 
ходимлари барча ахборотларни олишлари мумкин, бунинг устига бизнеснинг 
ҳар хил соҳаларидаги компьютер тизимлари ўртасидаги алоқанинг қимматбаҳо 
усулларига зарурат қолмайди. Сотиш, ишлаб чиқариш, молия ва логистика 
билан боғлиқ айрим бизнес-жраѐнлар бирданига барча соҳаларда ва барча учун
операцияларни бажарувчи бир неча умумий тадбирларга интеграция-
лашишлари мумкин.
Корпоратив ресурсларни режалаштириш тизимлари барча асосий бизнес-
жараѐнлардан маълумотларни, уларни маълумотлар базалари шаклидаги
архивда сақлаган ҳолда, оладилар, бу ерда улардан бошқа соҳаларда ишлашда 
фойдаланиш мумкин. Менежерлар кун давомидаги барча операцияларни 
мувофиқлаштириш ва корхона ишларининг ҳолатидан хабардор бўлиш учун 
аниқ ва ўз вақтидаги ахборотларга муҳтожлар. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish