И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
1. Ходиев Б.Ю., Мусалиев А.А., Бегалов Б.А. Введение в информационные 
системы и технологии. Под ред. акад. С.С. Гулямова. – Т.: ТГЭУ, 2002. 
2. Граничкин О.Н., Кияев В.И. Основы информационных технологий.
– М.: Бином, 2008. 
3. Лодон Дж., Лодон К. Управление информационными системами. 7 
издание. Питер, 2005. 
4. Логинов В.Н. Информационные технологии управления. – М.: КНОРУС, 
2008. 


42 
5-боб. АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ 
 
5.1. Ташкилотда ахборот тизимларининг турлари кўринишлари 
Ахборот тизимларини турли хил таснифлаш турлари мавжуд. Улардан 
қуйидагиларни кўриб чиқамиз: бошқарув поғоналар бўйича таснифлаш, 
ахборот тизимининг мураккаблиги ва функционаллик аломатлари бўйича 
таснифлаш. 
Ҳар бир ташкилот турли қизиқишлар, хусусиятлар ва бошқарув 
поғоналари билан таснифланади, шунинг учун унда турли ахборот тизимлари 
фаолият кўрсатади. Ҳеч қайси ягона тизим ташкилотни ахборотга бўлган барча 
талабларини қондира олмайди. Ташкилотни қуйидаги поғоналарга ажратиш 
мумкин: стратегик, бошқарув, билим ва фойдаланишга оид; сотув ва маркетинг, 
ишлаб чиқариш, молия, бухгалтерия ҳисоби, ишчи кучи каби функционал 
соҳалар. Ташкилотнинг шу каби соҳаларига хизмат кўрсатиш учун тизим 
яратилади. Турли ташкилот поғоналарига 4 та асосий турдаги ахборот 
тизимлари хизмат кўрсатади: ишга солиш (фойдаланиш) поғонасидаги 
тизимлар, билим поғонасидаги тизимлар, бошқарув поғонасидаги тизимлар ва 
стратегик поғонадаги тизимлар. 
5.1-жадвал 
Ахборот тизимларининг турлари 
Ахборот тизимларининг турлари 
Ходимлар синфи 
Стратегик поғонаси
Олий бошқарув 
Бошқарув поғонаси 
Ўрта поғона менежерлари 
Билим поғонаси 
Билим ва маълумотлар билан ишловчи ходимлар 
Фойдаланиш поғонаси 
Операцияларни бошқарувчи 
Фойдаланиш поғонасидаги тизимлар сотиш, депозит ва тўлов амаллари 
каби ташкилотни элементар бошқарув амалларини бошқаришга кўмаклашади. 
Тизимнинг асосий мақсади анъанавий саволларга жавоб бериш ва ташкилот 
орқали ўтувчи транзаксиялар оқимини ўтказишдан иборат. Шунинг учун 
ахборот осон олинувчи, оператив ва аниқ бўлиши керак. 
Билим поғонасидаги тизимлар ташкилотда билим билан ишловчи ва 
маълумотларни қайта ишловчи ходимларга кўмаклашади. Бу тизимнинг 
мақсади бизнесга янги билимларни киритишга ѐрдам бериш ва ташкилотга 
ҳужжатлар оқимини бошқаришга кўмаклашишдан иборат. 
Бугунги кунда ишчи станция ва идора тизимлари шаклидаги билим 
поғонасидаги тизимлар бизнеснинг шиддат билан ўсиб борувчи бўғинларидан 
бири бўлиб келмоқда. 
Бошқарув поғонасидаги тизимлар менежерларнинг назорат, бошқарув, 
қарор қабул қилиш ва маъмурий ишларини амалга оширишида кўмаклашиш 
учун ишлаб чиқилади. Бу тизимлар объектларнинг иш фаолияти ҳақида даврий 
равишда хабар беради. Масалан, бошқарув тизими сотув бўлимидаги сотилган 
маҳсулотларнинг умумий сонини аниқлаб, молиявий бўлимдаги ташкилот 
ходимларига сарфланадиган харажатларни бюджетга нисбатан кўрсатади.


43 
Бошқарув тизими қарорларни қабул қилишга етарли бўлмайди ва бу тизимда 
тузилмали масалалар кўрилади.
Стратегик поғонадаги тизимлар олий поғонада бошқарувлар учун 
ѐрдамчи восита бўлиб, улар ташкилот ва соҳадаги стратегик тадқиқотлар ва 
узоқ муддатли кузатувларни тайѐрлайди (тақдим этади). Уларнинг асосий 
вазифаси – ташкилотдаги мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ташкилотга 
керакли ўзгартириш киритиш. 
Шунингдек, ахборот тизимларини функционал соҳалар бўйича ажратиш 
мумкин. Ташкилотнинг асосий функцияларини бажариш, яъни сотув ва 
маркетинг, ишлаб чиқариш, молия, бухгалтерия ҳисоби ва инсон ресурсларини 
бошқариш кабиларга мос равишдаги ахборот тизимлари хизмат кўрсатади. 
Йирик ташкилотларда ушбу асосий функция ҳам кичик функцияларга эга. 
Масалан, ишлаб чикариш бўлими хомашѐни бошқариш тизимига, ишлаб 
чиқариш жараѐнини бошқариш тизимига, заводга хизмат кўрсатиш, 
автоматлашган ишлаб чиқариш ва материални режалаштириш тизимларига эга 
бўлиши мумкин

Одатда, ташкилот турли поғонадаги тизимларга эга бўлади: 
фойдаланувчи, бошқарувчи билим ва стратегик тизимлар.
Ҳар бир функционал соҳа учун, масалан, ташкилотнинг тижорат
функциясига фойдаланиш поғонасидаги тижорат тизими мавжуд. 
Кундалик тижорат маълумотларини киритиш ва буюртмаларни қайта 
ишлаш учун. Билим тизими мос равишда корхона буюмларини дисплейда 
кўрсатади. Бошқарув поғонасидаги тизимлар барча тижорат ҳудудлардаги 
ойлик тижорат маълумотларини йиғади ва кутилган натижадан паст ѐки юқори 
кўрсаткичлардаги ҳудудлар ҳақида маълумот беради. Стратегик поғонадаги 
тизимлар беш йиллик давр мобайнидаги тижорат ривожланишини башорат 
қилади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish