Калит сўзлар
Ахборот тизимларининг таркибий қисмлари, техник воситалар, дастурий
таъминлаш, телекоммуникация воситалари.
Назорат саволлари
1. Ахборот тизимларининг вазифалари нимадан иборат?
2. Ахборот тизимларининг ташкилотдаги роли ва ўрни қандай?
3. Ахборот тизимларининг ташкилотга таъсир кўрсатиш омиллари
қандай?
4. Ташкилотнинг ахборот тизимларига таъсир кўрсатиш омиллари
нималардан иборат?
5. Ахборот тизимларининг таркибий қисмлари қандай?
Адабиѐтлар
1. Ходиев
Б.Ю., Мусалиев А.А., Бегалов Б.А. Введение в
информационные системы и технологии. // Под ред. акад. С.С. Гулямова. – Т.:
ТГЭУ, 2002.
2. Граничкин О.Н., Кияев В.И. Основы информационных технологий. –
М., Бином, 2008.
3. Лодон Дж., Лодон К. Управление информационными системами. 7-е
издание. СПб.: Питер, 2005.
4. Логинов В.Н. Информационные технологии управления. – М.:
КНОРУС, 2008.
25
4-боб. ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ
4.1. Дастурий воситаларни таснифлаш.
Тизимли дастурий таъминот
Дастурий таъминот компьютер тизими фаолиятини бошқарувчи батафсил
йўриқномалардан иборат. Агар дастур бўлмаганда, компьютер анъанавий
равишда бу қурилма билан боғланган вазифаларни бажара олмасди.
Дастурларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: (1) ташкилот ихтиѐрида
бўлган компьютер ресурсларини бошқариш; (2) бу ресурсларнинг амалий
қўлланиши туфайли амалга оширилувчи техник воситаларни қўллаб-
қувватлаш; (3) ташкилотлар ва сақланаѐтган ахборотлар ўртасида маълум
воситачи бўлиш. Асосий бошқарув қарорларидан бири тўғри келувчи
дастурларни ташкилотлар томонидан улардан бундай кейинги фойдаланиш
учун танлаш.
Ҳар қандай дастур – компьютер орқали ижро этиш учун мўлжалланган
операторлар (йўриқномалар йиғиндиси). Дастурни ѐзиш (кодлаштириш)
жараѐни дастурлаш, тегишли мутахассислар эса дастурловчилар деб аталади.
Дастур компьютернинг бирламчи хотирасида уни ижро этиш учун талаб
қилинувчи маълумотлар билан бир қаторда сақланади. Дастур вазифани
бажаришни тўхтатиши билан компьютернинг аппаратли воситалари хотирага
юкланган кейинги дастурни бажаришга киришиши мумкин.
ДТнинг иккита асосий тури мавжуд: тизимли ва амалий дастурлар.
ДТнинг ҳар бир тури ҳар хил вазифаларни бажаришга мўлжалланган. Тизимли
ДТ – компьютер ресурсларини бошқарувчи дастурлар мажмуасидир (марказий
процессор, коммуникацион каналлар ҳамда периферияли қурилмалар). Тизимли
ДТни ишлаб чиқувчи дастурловчилар тизимли дастурловчилар даб аталади.
Амалий
ДТ
ҳақида
гап
кетган
ҳолда
фойдаланувчи
(ѐки
фойдаланувчилар) учун ѐзилган дастурлар кўзда тутилади. Бу дастурлар
туфайли компьютер белгиланган вазифаларни бажариши мумки. Амалий ДТга
утилитни навларга ажратувчи ѐки жўнатишлар рўйхатини бошқаришни
бажарувчи дастур мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай дастурларни
яратиш билан шуғулланувчи дастурловчилар амалий дастурловчилар деб
аталади.
ДТнинг ҳар хил турлари ўртасидаги чегара ғоятда шартли бўлади,
шунинг учун улардан ҳар бири қўшни тўғри тўртбурчаклар билан яқиндан
ўзаро ҳамкорлик қилиши керак. Ўзаро алоқанинг бу тури 4.1-расмда намойиш
қилинган. Тизимли дастурлар аппаратли воситаларга киришни ―қамраб олади‖
ва назорат қилади. Амалий дастурлар фаолияти учун тизимли дастурлар
томонидан ―воситачилик‖ талаб қилинади. Якуний фойдаланувчилар амалий
дастурлар билан ишлайдилар. Дастурнинг ҳар бир тури махсус тарзда
лойиҳалаштирилиши керак, бунинг натижасида унинг бошқа таркибий қисмлар
билан бирга бўла олиши кафолатланади.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |