I. Курс ишини тайёрлаш ва бажариш



Download 57,93 Kb.
bet2/14
Sana24.02.2022
Hajmi57,93 Kb.
#239098
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 5273879557819075620

1.3.2. Мундарижа

Курс ишининг мундарижасида тадқиқотнинг тузилиши, унинг режаси акс эттирилади. Курс иши мундарижасида кириш, барча бўлимлар, кичик бўлимлар ва бандлар номи (агар бандлар иш матни бўйича номланган бўлса), хулоса берилади. Бундан ташқари, курс иши мундарижасида фойдаланилган адабиётлар рўйхати, мавжуд иловалар ҳам кўрсатилиб тегишли материалнинг бошланган ва тугалланган саҳифалари рақами акс эттирилиши шарт. Курс иши мундарижаси 3-иловага мувофиқ тузилиши лозим.



1.3.3. Кириш

Курс ишининг киришида ўрганилаётган муаммонинг ҳозирги ҳолатига баҳо берилиши, мавзуни ўрганиш учун асослар ва бошланғич маълумотлар келтирилиши лозим. Киришда тадқиқот мавзусининг аҳамияти ва долзарблиги, тадқиқотнинг предмети ва чегараси аниқланиши, унинг мақсади белгиланиши лозим.



1.3.4. Асосий қисм

Курс ишининг асосий қисмида танланган мавзунинг мазмуни ёритиб берилади. Талаба ишда фойдаланиладиган асосий тушунчаларга таъриф бериши, амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини ёритиши, уларни танқидий таҳлил қилиши, илмий адабиётлар ва амалиётда мавжуд бўлган баҳсли масалаларни акс эттириши лозим.


Курс ишининг асосий қисми, одатда, икки бобдан ташкил топади. Ҳар бир боб 2-3 параграфга ажратилиши лозим. Ишнинг ҳар бир қисми тугалланган ахборотни ўз ичига олиши даркор.
Ишнинг мазмунини схемалар, жадваллар, диаграммалар, графиклар ва ҳ.к.лар билан бойитиш тавсия этилади.

1.3.5. Хулоса

Курс ишининг хулосасида талаба ўзи ўтказган тадқиқотнинг ҳар бир параграфи бўйича чиқарган асосий хулосалар ва олинган натижаларга берган баҳо акс эттирилиши лозим. Талаба тушунчаларга якуний таърифлар бериши, фан ва қонуннинг тегишли институтга оид қоидаларини умумлаштириши, ишни ёзиш жараёнида дуч келинган мунозарали масалалар бўйича ўз нуқтаи назарини баён этиши лозим.



1.3.6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати курс ишини бажаришда фойдаланилган ва унинг матнида ишора қилинган норма­тив ҳужжатлар, расмий ҳужжатлар, илмий асарлар, суд амалиётига оид материаллар, маълумотномалар, архив материалларини ўз ичига олиши лозим. Фойдаланилган адабиётлар сони лозим даражада репрезентатив (илмий адабиётлар бўлимидан камида 20 манба) бўлиши керак. Бу курс иши мавзуси чуқур ва ҳар томонлама ўрганилганидан далолат беради. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузиш намунаси 4-иловада келтирилган.



1.3.7. Иловалар

Иловалар курс ишининг факультатив қисми бўлиб, иловалар сифатида талаба курс ишини ёзишда фойдаланган тайёр схемалар, жадваллар, диа­граммалар ва графиклар ҳам, унинг ўзи мустақил тузган схемалар, жадваллар, диа­граммалар ва графиклар ҳам берилиши мумкин. Шунингдек, курс ишига процессуал ҳужжатлар: баённомалар, аризалар, қарорлар ва ҳ.к.ларнинг намуналари илова қилиниши мумкин.




Download 57,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish