I кириш мавзу: Таълим тизимини бошқариш асослари фанининг мазмун – моҳияти ва аҳамияти


Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаси раҳбари педагоглар жамоасида ўртокларига ҳамкорликда бўлиб, ўзаро ёрдам муносабатларини ривожлантириш учун жавобгардир



Download 0,99 Mb.
bet41/58
Sana11.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#776061
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58
Bog'liq
Педагогик менежмент

Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаси раҳбари педагоглар жамоасида ўртокларига ҳамкорликда бўлиб, ўзаро ёрдам муносабатларини ривожлантириш учун жавобгардир.
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассаса директори иш фаолиятида ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоасининг дилкаш мураббийси бўлиши керак.
Директорлик фазилат ва истеъдодни хеч бир олийгоҳ тарбияламайди. Уни ҳаётнинг ўзи, табиат ва жамиятни кузатиш нуқтаи назарида пайдо бўлади.
Ҳозирги замон раҳбарининг фазилати асосан унинг дадиллигидан, ташаббускорлигидан, билимдонлигидан, халол ва ваъдасига вафодорлигидан маълум бўлади. Шу нуктаи назаридан ҳозирги директорлар хақиқий фазилат ва хусусиятларга эга бўлиши учун:
Кенг сиёсий билимга эга бўлиши.
Педагогик маҳоратга эга бўлиши.
Коллективнинг ишларини қила оладиган ва уларга нисбатан муомалада бўлиши.
Ота-оналар ва жамоатчилик ўртасида катта обрў-эътиборга эга бўлиш.
Дунёқараши кенг, илмий-методик илмга эга бўлиш.
Ўз фанини яхши билиши.
Изланувчан омилкор бўлиш ва янгиликларга ижобий муносабатда бўлиши.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасанинг ҳамма сохаларини кенг зрганган эканлиги.
Ишга виждонан муносабатда бўлиш.
Хўжалик масалаларини тўғри ҳал қиладиган.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса ишини бошқариш принципилари асосида ташкил қилиш.
Ўқув режаларини дастур асосида йўлга қўйиш ва раҳбарлик қилиш ва бошқаларига катта эътибор бериши керак.
Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса бошқарув тизимини тўғри ташкил этишда раҳбарнинг обрў-эътибори ниҳоятда муҳимдир. Обрў-эътибор чуқур ижтимоий, иқтисодий ва тарихи илдизларга эга бўлган мисилсиз хусусиятдир.
Обрў-эътибор нисбий хусусият бўлиб унинг қўлланиш соҳаси ўзгариб туради, ижтимоий ривожланишнинг турли босқичларига боғлиқ бўлади.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса жамоасидаги соф психологик иқлим педагогик меҳнатнинг унумдорлигига таъсир кўрсатувчи муҳим омиллардан биридир.
Бошқариш тизимида бошқарувчи раҳбар мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларидаги ҳамма ишларни ўқув-тарбия сисмавзудан бошлаб то мактаб ва синфдан ташқари ишларгача педагогик ва психологик нуқтаи назардан биладиган ва таҳлил қиладиган бўлиши керак. Шуни назарда тутишимиз керакки, мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларда педагоглар меҳнати яхши ташкил этилса, таълим-тарбия самарадорлиги ҳам шу даражада юксак бўлади. Ундан маълум бўлади ҳар бир раҳбар мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларда педагогик-психологик ҳаётни бир маромда ушлаб турса бу мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларда коллектив мутлақо пароканда бўлмайди.
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалар ички бошқаруви тизимида педагоглар жамоасини ва унинг айрим аъзоларини моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Педагогик кенгаш ва унинг вазифалари:
Таълим муассасаларда ўқув-тарбия ишларини ва ўқитувчиларнинг билим даражасини такомиллаштирадиган восита бу-педагогик кенгаш ҳисобланади. Директор педагоглар кенгашининг раисидир. Унинг аъзолари эса жамоа ҳисобида фаол ҳодимларни назарга олиб ташкил қилинади. Муассасалар педагогик кенгаши муассаса ҳаётининг жамоа орасида муҳокама этиш ва ҳал қилиш энг муҳим органидир. Директор педагоглар кенгаши аъзоларининг ташаббус кўрсатишлари учун шароит яратиш ва кенгашни камида ҳар ойда бир марта чақириб туришини талаб қилади.
Педагогик кенгаш раҳбарларининг муассаса олдида турган вазифаларни амалга оширишига ёрдам берадиган ташкилотдир.
Педагогик кенгаш котиби ўқитувчилардан бири бутун ўқув йилига сайлаб қўйилади. Педагогик кенгашнинг қарори аъзоларнинг учдан икки қисми қатнашгандагина қонуний ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган ҳолда раиснинг овози ҳал ҳилувчи кучга эга бўлади.


Педагогик кенгашнинг иш мазмуни:
Низомга мувофиқ кенгашнинг фаолиятида таалуқли кўп масалалар билан шуғулланади. Мажлиснинг кун тартибига кенгаш аъзоларининг ҳаммасини қизиқтирадиган, муассасалар ҳаётининг барча соҳалари учун айниқса, таълим-тарбия ишлари сифатини юксалтириш ва ҳар томонлама яхшилаш учун, принципиал ахамятга эга бўлган муҳим масалалар киритилиши лозим. Шундай қилиб кенгашда энг муҳим масалалардан:
- ҳукумат томонидан тавсияланган директивалар;
-халқ маориф вазирликдан юборган буйруқ ва фармойишлар;
- янги ўқув йилига тайёргарлик;
- педагогик кадрлар билан таъминлаш;
- ўқув-тарбия ишларига оид режа ва ҳисоботлар кўриб чиқилади;
- ўқитувчилар, раҳбарлар ва бошқа хизматчиларининг ҳисоботлари;
- ўқув тарбия дастурларини бажарилиши, ўқувчиларни ўзлаштириш даражалари;
- талабалар одоб-аҳлоқи кабилар кўриб чиқилади.
Ундан ташқари таълим-тарбия соҳасидаги актуал муассасалар:
- энг яхши ўқитувчилар тажрибалари;
- ота-оналар билан ҳамкорлик ишлари;
- синфдан-синфга кўчириш муоммолари;
- якуний назоратлар натижалари;
- талабаларни аттестациялаш ва хужжат бериш ва хакозоларни муҳокама қилинади.
Педагогик кенгаш мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасаларда педагогик коллективини мустаҳкамлаб мактаб ишида қоида-қонунларни ҳал қилувчи орган ҳисобланади. Чунки буларсиз таълим-тарбия бобидаги ишларида яхши натижаларга эришиб бўлмайди. Бундан ташқари мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларда ўқув-тарбия ишини яхши йўлга қўйиш учун оталиққа олган корхоналар ва ташкилотлар орқали алоқада бўлиш керак.
Педагогик кенгашининг иш режаси бир ёки ярим йилга мўлжаллаб тузилади. Режага асосан қуйидаги масалаларни киритиши мумкин.
Масалан:
Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан педагоглар жамоасининг роли.
Таълимнинг кабинет сифатида олиб боришнинг аҳволи ва унинг янада яхшилаш йўллари.
Таълим ва тарбия асосий ташкилий шакли дарс, дарс самарадорлигини оширишнинг ҳолати.
Таълим-тарбия жараёнида халқ педагогикасидан фойдаланилади.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассаса фаолиятида умумий мажбурий таянч таълимининг амалга оширилиш аҳволи ва уни янада яхшилаш чоралари.
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларда ҳамма предметларнинг ўқитилиш ҳолати ва ўқувчиларни билим олиш ҳолати қандайлиги.
Мактаб ва Ўрта махсус таълим муассасалардан ташқари тарбиявий ишларнинг ҳолатини кЎриш.
Ўқувчиларни компьютер кабинетларининг жиҳозланиши.


Педагогик кенгаш иш жараёнида:
А) Мактабни ривожлантириш режасини тасдиқлайди;
Б) Коллектив конференцияси қарорларини бажарилишини ташкил қилади;
В) Давлат ва жамоат ташкилотларида ўқув-тарбия манфаатларини химоя қилади;
С) Методик кенгашнинг тавсиясига кўра ўқитиш ва тарбиялашнинг мазмунини, методларини, воситаларини аниқлайди, давлат таълим стандартлари талабларига мос таълим даражасига эришилишини таъминлайди;
Д) Жамоани тартибини белгилайди;
Г) Педагог ва бошқа кадрларни таминлашга асос бўлади;
Ж) Таълимни бошқарув органлари ҳузуридаги малака комиссиясига малака тоифаларини бериш ҳакида таклиф киритилади;
З) Ўқитиш ва тарбиялашни такомиллаштириш бўйича жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлайди;
И) Муассасага ажратилган маблағларнинг ўринли ишлатилишини назорат қилади.
Кенгаш маъмурияти ва жамоат ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликда ишлайди.
Унинг барча қарорларини жамоа, ота-оналар эътиборига ўз вақтида етказади. Унинг қарорлари маъмурияти ва коллективнинг барча аъзолари учун мажбурийдир.
Айрим муассасаларда, одатда ўқув йили охирида директор ва ўринбосарлар ўқув йили якунларини синчиклаб таҳлил қилиб, педагоглар коллективининг келгуси ўқув йилидаги мухим вазифаларини белгилаб олади.
Айрим муассасаларда педагоглар кенгашининг янги ўқув йили учун жорий иш режани ёзги имтиҳонларнинг натижаларини муҳокама қилиш билан бир вақтда тузилади, бу эса педагоглар кенгашининг ҳамма аъзоларига режа тузишда қатнашиш имконини беради.
Педагоглар кенгаши мажлиси бир ойда бир марта ёки бир йилда тўрт марта ўтказилиши сабабли педагогик кенгашнинг иш режасига энг муҳим ва асосий масалаларни киритиш тўғри келади. Бу эса мажлисларда масалаларнинг кўпайиб кетмаслиги учун ниҳоятда муҳимдир.
Педагоглар кенгаши ўқув муассаса ишдаги ютуқ ва камчиликларни ҳисобга олиш ва қайд этиш билангина чегараланиб колмаслиги лозим.
Педагогик кенгаш таълим-тарбияга оид масалаларни тезроқ ва муваффакиятли ҳал қилишга коллективни сафарбар қилиши керак.
Бироқ бир тематиканинг ўзини ҳеч қандай ўзгаришсиз туман ва вилоят халқ таълими бўлимига тавсия этиш нотўғри бўлади. Бу тематиканинг педагогик кенгашда муҳокама қилиб қарор қилиши керак. Масалан: Муассаса раҳбарлари ўз муассасалардаги ҳодимларнинг иш фаолиятини қониқарли эмаслигини назарга олиб, педагоглар жамоа олдига фаолиятларини ҳар томонлама яхшилаш масаласини қўйишлари мумкин. Шу муносабат билан педагоглар кенгаши муҳокамасига қуйидаги докладларни киритиш мумкин:
- «Дарс сифатини яхшилаш чоралари»;
-«Болалар билимини ҳар куни ҳисобга олиб бориш – уларни дарсларини ўзлаштиришини яхшилаш воситаларидан биридир».
Дарсларни ўзлаштиришни яхшилаш вазифасига алоқадор бўлган бир қанча бошқа масалаларни педагогик кенгашда муҳокама қилинади.
Қайд қилиб ўтганидек, педагогик кенгашга масалаларни тўғри танлаш муҳим аҳамиятга эга. Баъзи ҳолатларда иккинчи даражали масалаларни ёки кенгашнинг вазифасига бутунлай тааллуқли бўлмаган масалаларни муҳокама қиладилар. Педагогик кенгаш ишини унинг йиғилишини 3-4 соатдан ошиб кетмайдиган қилиб режалаштириш керак. Шунинг учун режани бир йиғилишда бир-иккитадан ортиқ масала муҳокама этилмайдиган қилиб тузиш керак.
Кераксиз паралелизм бўлмаслиги учун қайси масалаларни методик бирлашмаларида, қайсиларини ишлаб чиқариш йиғилишларида ва қайси масалани педогогик кенгашда муҳокама қилиш кераклигини ҳам аниқ белгилаб олиш зарур.
Шу билан бирга, белгиланган масалаларни қандай муҳокама қилишни, бу муҳокама олдиндан қандай ишлар қилиниши кераклигини пухта ўйлаб олиш керак.
Бошқарувчи ўқув йилининг бошида йўл-йўриқ кўрсатиб берувчи доклад, ўқув йилининг охирида эса ҳисобот доклади қилади.
Педагогик кенгаши мажлиси муҳокамасига қўйилган масалалар билан кенгаш аъзолари ёзма докладлар ёки уларнинг тезисларини кўриб олдиндан танишиб чиқишлари лозим.
Ҳар бир кенгаш аъзоси кун тартибидаги масалани муҳокама қилишда фаол қатнашибгина қолмай, йил давомида бирон актуал таълим-тарбиявий масалага маъруза ёки қўшимча маъруза қилиши лозим.
Яхши тайёргарлик кўрилган педагоглар кенгаш мажлислари жонли, қизиқарли ва натижали ўтади.
Педагоглар кенгашида, бирон яхши тажрибани кўрсатиш мақсадида қўлга киритилган ютуқларни муҳокама ва таҳлил қилиш лозим. Бу ҳолат жамоа ўртасидаги психологик иқлимнинг яхши бўлишга ва уларнинг ғоявий-сиёсий ва дунёвий билимларини шакллантиришга асос бўла олади.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish