Асосий мантиқий функцияларнинг чинлик жадвали.
Белгили тур.
Белгили турга белгиларнинг чекли тўплами ёки литер, уларга лотин алифбосидаги харфлар ва унда йўқ кирилл харфлар, ўнлик рақамлар, математик ва махсус белгилар киради. Белгили маълумотлар ҳисоблаш техникаси билан инсон ўртасидаги алоқани ўрнатишда катта аҳамиятга эга. Кўпинча, дастурлашнинг ҳар бир тизимида белгилар тўплами фиксирланган бўлиб, улар турли тизимларда турли ҳил бўлиши мумкин. Бундан ташқари улар тартибланган бўлиб, ҳар бир унинг элементига аниқ бир сонли код мос қўйилиб, у тўпламдаги тартиб рақамини аниқлайди. Белгини сонли кодига ўтиб, реляцион операторлардан фойдаланиб, символларни таққослаш мумкин. Бундай таққослашларнинг натижалари BOOLEAN турига киради. Белгини кодини қийматини аниқлаш учун ёки аксинча, кўпгина дастурлаш тилларида 2 та стандарт функциядан фойдаланилади. Масалан Паскал тилида символлар қўштирноқ орасида берилиши мумкин ёки коди орқали ифодаланаётган бўлса # белги қўйилиб кейин сонли коди ёзилади. Сатр (қатор, string) – бу қандайдир белгилар кетма-кетлиги. Сатр битта, бўш ёки бир нечта белгилар бирлашмасидан иборат бўлиши мумкин. Паскал тилида сатр 0 дан то 255 тагача узунликка эга бўлиши мумкин. Агар ўзгарувчи сатр турига тегишли бўлса, у ҳолда ўзгарувчи тури ёзилаётганда string деб аниқланади.
Белгили турдаги амаллар:
a) Ўзлаштириш;
b) Таққослаш;
c) Кодлаш тизимидаги рақамини (тартибини) аниқлаш: ORD(Wi);
d) Белгини рақами бўйича топиш: CHR(i)
e) Навбатдаги белгини аниқлаш: SUCC(Wi)
f) Битта олдинги белгини аниқлаш: PRED(Wi)
Кўрсаткичли тур.
Pointer тури маълумотларни кўрсаткичлари ёки манзиллари (адрес) тўпламини намоён қилади, яъни кўрсаткичлар маълумотларни эмас балки бу маълумотлар жойлашган хотирадаги манзилни ўз ичига олади. Кўрсаткичлар хотирада бори йўғи 4 байт жойни эгаллаб, у кўрсатаётган маълумотлар анча катта жойни эгаллаган бўлиши мумкин. Pointer тури маълумоти ихтиёрий бошқа бирор маълумот ёки маълумотлар гуруҳига йўналтирилган бўлади. Кўрсаткичга мумкин бўлган у ёки бу қийматни ўзлаштириб, ушбу кўрсаткич орқали керакли маълумотга мурожатни амалга ошириш мумкин. Pointer туридаги маълумотларни қийматлар тўпламида битта махсус қиймат бўлиб, уни ўзлаштириш ҳеч қаерга йўналтирилмаганлигини кўрсатади, яъни нол ёки бўш кўрсаткич хисобланади. Масалан, Паскаль тилида бундай қиймат сифатида nil символи фойдаланилади. Кўрсаткичлар устида амаллар қуйидагича бўлиши мумкин: бирор бир кўрсаткичга бошқа кўрсаткич қийматини ўзлаштириш мумкин ёки бошқа маълумот эгаллаб турган хотира соҳаси адресини ўзлаштириш мумкин. Кўрсаткичлар ўзаро боғланган маълумотлар тузилмасини яратишда ва қайта ишлашда катта аҳамиятга эга. Хотирада кўрсаткичларни ифодалаш учун учун асосан дастурлаш тизимига мос равишда манзилни максимал узунлигича жой ажратилади. Кўрсаткичларни қиймати номанфий бутун сонлар сифатида соҳада битларни кетма-кетлиги кўринишида сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |