Технологик жараёнларнинг тежамлилиги нима учун ҳисобланади?
Деталнинг таннархини аниқлашда бухгалтер усулининг аҳамияти.
Бир вақтли ҳаражат деганда нимани тушунасиз?
Технологик жараёнларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблашда элемент усули қайси вақтларда ишлатилади?
Элемент усулининг моҳияти нималардан иборат?
Қўшимча капитал маблағ сарфлашнинг иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқлигини қандай аниқлаш мумкин?
Иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда уни келтирилган ҳаражатлар бўйича баҳолашнинг моҳиятини ёритиб беринг.
II ҚИСМ. МАШИНА ДЕТАЛЛАРИНИНГ СИРТЛАРИГА МЕХАНИК ИШЛОВ БЕРИШ УСУЛЛАРИ
IХ боб. Заготовкаларга дастлабки ишлов бериш
Машинасозлик корхонасининг тайёрлов бўлими ёки цехида чивиқ кўринишидаги прокатлар тўғриланади, йўнилади, кесилади ва марказлаштирилади. Поковка ва штамповкалар ҳам тайёрлов операцияларидан ўтказилади: торец қисмлари фрезерланади ва марказлаштирилади, тешиклар дастлабки йўнилади.
Чивиқлар учун тайёрлов операциялари одатда қуйидаги кетма - кетликда бажарилади: а) тўғрилаш; б) марказсиз йўниш; в) қирқиш; г) марказлаштириш (агар чивиқ кейинчалик револьверли дастгоҳда ёки автоматда ишлов бериладиган бўлса, чивиқни марказлаштирилмайди); д) бажарилган операцияларни назорат қилиш.
9.1. Заготовкаларни тўғрилаш
Механик ишлов беришдан аввал чивиқ материаллар ва валларнинг заготовкалари ўқининг қийшиқлигини совуқ ҳолатда тўғриланади. Поковка ва штамповка кўринишидаги заготовкалар, агар катта диаметр ва узунликка эга бўлсалар, иссиқ ҳолатда болға зарбаси остида тўғриланади.
Чивиқ ва валларнинг заготовкаларини дастаки, винтли, эксцентрикли, гидравлик, пневматик ва фрикцион прессларда тўғрилаш мумкин. Валларни тўғрилашдан аввал марказларда текширилади ва тўғриланадиган жойи аниқланади; шундан сўнг уларни призма ёрдамида прессларда тўғриланади.
Чивиқлар махсус тўғрилаш дастгоҳларида тўғриланади (9.1-расм, а). Бундай дастгоҳнинг схемаси 9.1-расм (б) да кўрсатилган. Ушбу дастгоҳларда тўғрилаш (1), (2) ва (3) учта жуфтли роликлар ёрдамида амалга оширилади.
Барча роликлар барабан 5 ўқига нисбатан қ7О0 бурчак остида жойлашган бўлади. Барабан айланганда, роликлар ҳам чивиқ (4) атрофида сирпаниб, ўз ўқи атрофида айланади ва шунинг ҳисобига тўғрилаш жараёни амалга ошади. Чивиқ барабанга киришидан аввал махсус устун 6 га маҳкамланади ва роликлар 7 да ҳаракатланади. Чивиқ ўқининг қийшиқланиш даражасига кўра 1 мартадан 6 мартагача барабандан ўтказилади. Чивиқнинг илгариланма ҳаракати - суриш 5-3О м/мин атрофида бўлади. Чивиқни тўғрилашнинг асосий вақти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бу ерда lчив - чивиқнинг узунлиги, мм; lp - роликнинг узунлиги, мм; SM - чивиқнинг бўйлама йўналиш бўйича минутли сурилиши; S - раманинг бир марта айланишига чивиқнинг сурилиши, у 0,8 dtg га тенг; d - чивиқнинг диаметри, мм; - барабан ўқига нисбатан роликларнинг ўрнаш қиялик бурчаги; i - тўғриланадиган чивиқларнинг роликлар орасидаги юришларининг сони; np - роликли раманинг минутига айланишлари сони; 0,8 - роликлар орасидаги чивиқнинг сирпанишини ҳисобга олувчи коэффициент.
Қ
9.1-расм. Ты\рилайдиган дастгощнинг умумий кыриниши ва схемалари:
а – дастгощнинг умумий кыриниши; б - уч жуфтли роликли дастгощ схемаси; в - =ыз\алмас барабанли дастгощ схемаси
ўзғалмас барабанда учта роликка эга бўлган ва чивиққа айланма ҳаракат узатувчи тўғриловчи дастгоҳлар мавжуд (9.1-расм, б).
Кўпгина корхоналарда қўзғалмас барабанда жойлашган ва чивиққа айланма ҳаракат берадиган учта роликли тўғрилаш дастгоҳлари ҳам учрайди (9.1-расм, в). Бундай дастгоҳларда фақат учта ролик мавжудлиги учун олтита роликли дастгоҳларга нисбатан унумдорлик паст бўлади.
Диаметри 3 мм дан 20 мм гача бўлган чивиқлар учун бир жуфтли роликли, унча катта бўлмаган тўғрилаш дастгоҳлари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |