4.3. Тўлиқсиз ўзаро алмашинувчанлик усули
Ташкил этувчи звенолар сони учтадан ортиқ бўлган ҳолда ўлчам занжирларини ҳисоблашда тўлиқсиз ўзаро алмашинувчалик усули асосида эҳтимоллик назариясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Эҳтимоллик усули билан беркитувчи звенонинг ёйилиш майдонини (допускни) ҳисоблаш (тескари масала). Эҳтимоллик назариясига асосан тасодифий хатоликларни қўшиш квадратик усулда бажарилади ва шу билан бирга тасодифий хатоликларнинг йиғиндиси ҳам ўзи тасодифий катталик бўлиб, аниқ тақсимланиш қонуни бўйича ўзгаради. Ўлчам занжирида ташкил этувчи звенолар сони қанча кўп бўлса беркитувчи звено ўлчамининг тақсимланиши нормал тақсимланиш қонунига шунчалик даражада яқин бўлади.
Беркитувчи звено ўлчамининг ёйилиш майдони 0 ёки унинг допуски ТА0 қуйидагича аниқланади:
, (4.13)
бу ерда t – тавакаллик (ҳимоялаш) коэффиценти, беркитувчи звенонинг ўлчам допуски чегарасидан четга чиқиш эҳтимоллигини характерлайди (тақсимланишнинг меъёрланган параметри).
(4.13) формулада ташкил этувчи звеноларнинг ўлчамларини ёйилиш майдони i уларни тайёрлаш допускига ТАi тенг.
Амалий ҳисоблашда ёйилиш майдони чегараланади деб қабул қилинади ва бу чегара ўрта квадратик катталик га боғлиқ ҳолда t га тенг қилиб олинади (4.6-расм).
қ(Lўр Қ t) – (Lўр - t) қ 2t,
б
4.6-расм. Амалий щисоблашларда ылчамларнинг ёйилиш эгри чизи\ининг чегараси
у ерда Lўр - тасодифий ўлчамларнинг ўрта арифметик қиймати;
tқ(Li–Lўр)/ - тақсимланишнинг меъёрланган параметри ёки тавакаллик коэффиценти.
Ҳисоблаш вақтида L нинг қиймати допуски майдони Т чегарасидан чиқиш эҳтимоллиги Р (тавакаллик) га қараб t нинг қиймати қабул қилинади.
Ўлчамларнинг допуск чегарасидан чиқиш эҳтимоллиги 0,27 фоизни ташкил қилиб, беркитувчи звенонинг ўлчамлари нормал тақсимланиш қонунига тўғри келса, tқ3 деб қабул қилинади. Амалий жиҳатдан бундай ҳолда 1000 дона деталга ишлов берилса 3 донаси яроқсиз бўлиши мумкин.
Ўлчам занжирларини ҳисоблашда (4.13) формула ўрнига қуйидаги ифода ишлатилади
(4.14)
Одатда, беркитувчи звено ўлчамларининг ёйилиш эгри чизиғи Гаусс қонунига бўйсунувчи симметрик шаклга эга бўлади (4.7-расм).
Т
4.7-расм. Гаусс симметрик эгри чизи\и ёйилиш майдони ыртасининг координатаси Еc0 ва тыпланиш марказининг координатаси ЕmА0
ашкил этувчи звенолар ўлчамлари Ai симметрик равишда жойлашган бўлса, беркитувчи звенонинг ёйилиш майдони ўртасининг координатаси Еc0 ва допуск майдони ўртасининг координатаси ЕсА0 (4.10) формула орқали аниқланади, сўнг беркитувчи звенонинг чекли четга чиқишининг қийматларини (5.8) ва (5.9) формулаларга асосан қуйидагича ҳисобланади:
ESA0 қ EmA0 Қ 0/2 (4.15)
EJA0 қ EmA0 - 0/2 (4.16)
Do'stlaringiz bilan baham: |