I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


Автоматик линия таркибига кирувчи дастгоҳлар ва қурилмалар



Download 9,2 Mb.
bet108/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

24.3. Автоматик линия таркибига кирувчи дастгоҳлар ва қурилмалар


Деталларга механик ишлов бериш учун автоматик линия таркибига қуйидаги жиҳоз ва ускуналар киради:
а) технологик операцияларни бажариш учун металл кесувчи дастгоҳлар, автоматлар ва агрегатлар;
б) деталга ишлов бериладиган ҳолатда ишчи ўринда тайёрланадиган детални фиксациялаш ва қисиш учун механизмлар;
в) детални дастгоҳдан дастгоҳга ташиш учун ва мослама-йўлдошларни тушириш жойига қайтариш учун мослама;
г) агар ишлов бериш характери талаб қилса, детални буриш учун механизмлар;
д) детални юкловчи қурилма ва деталларни тўплаш учун ва оқимнинг навбатдаги участкаларини таъминловчи қурилмалар (магазинлар, бункерлар);
е) қириндини олиб кетувчи ускуна;
ж) деталларни назоратдан ўтказиш ва саралаш учун қурилма ва аппаратуралар;
з) бошқариш аппаратураси.
Дастгоҳ турини танлашда ва сонини аниқлашда кўп асбобли ва кўп ўринли дастгоҳларни, кўп кескичли ярим автомат ва автоматларни қўллаш йўли билан имкони борича кам сондаги жиҳозлардан фойдаланишга ҳаракат қилиш керак. Автоматик линияда битта, иккита ва ундан ҳам кўп бир хил деталларга бир вақтда икки ва уч томонлама ишлов бериш учун кўп шпинделли каллакли агрегатли қуввати юқори бўлган дастгоҳларни қўллаш зарур.

24.4. Автоматик линияда ўринлар


Автоматик линиянинг алоҳида ўринлари бўйича технологик операцияларни тақсимлашда дастгоҳда асбобнинг ишлаш даври, тахминан, бир хил бўлишига ҳаракат қилиш керак, бу асбобдан тўлиқ фойдаланиш учун зарур. Асбобнинг ишлаш вақтини баробарлаш турли усуллар билан амалга оширилади: лимитлашган операцияларда кесиш режимини ошириш ва камайтириш, узоқ давом этадиган операцияларни бир неча қисмларга бўлиш, масалан, чуқур тешикларни пармалашни қисмлар бўйича кетма-кет бир неча ўринларда (биринчи ўринда тешик узунлигининг бир қисми пармаланади, иккинчисида - кейинги қисми ва ҳоказо), икки томонлама (қарама-қарши) пармалаш; қурама асбобни қўллаш ва ҳ.к.
Автоматик линияда тайёрланадиган детал ўтадиган ўринлар ҳар хил вазифаларга эга:

  • ишчи ўринлар - ишлов бериш операциясини бажариш учун хизмат қилади;

  • назоратчи ўринлар - ишлов берилгандан кейин ҳосил қилинган ўлчамларнинг тўғрилигини текшириш учун;

  • бўш ўринлар детални ҳар томонидан ишлов бериш зарур бўлганда, детални маълум бир бурчакка (90, 180 градус) бураш учун;

  • дастгоҳга хизмат кўрсатиш, созлаш ва таъмирлаш учун, дастгоҳнинг ташқи ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда дастгоҳлар орасидаги зарур бўлган майдонни таъминловчи ўринлар;

  • қириндидан тозалаш учун ўринлар.

Ишлов бериладиган детал ишчи ўринга келтирилиб, базавий сиртга фиксацияланади, маҳкамланади ва ишлов берилади; ишлов берилгандан кейин детал навбатдаги ўринга сурилади.
Ўринлар бўйича операцияларни тақсимлашда ва концентрациялашда алоҳида операциялар бўйича ишлашнинг синхронлигини, хизмат кўрсатишга қулай бўлишини, дастгоҳ-мослама-асбоб-детал тизимининг бикирлик бўйича талабини, қириндини тўлиқ олиб ташлашни таъминлаш зарур.
Автоматик линияда деталга ишлов бериш учун базаларни танлашда асосий базанинг ўзгармаслик тамойилига амал қилишни, асосий ва ўлчов базаларининг мос келишини, деталнинг ҳолатини автоматик фиксациялаш имконини ҳамда ташиш қулайлигини ва базавий сиртларга қиринди тушишидан ҳимоя қилишни таъминлаш зарур. Юқорида кўрсатилган мақсадга эришиш учун автоматлар оқимида деталларга ишлов беришда кўпинча, кейинчалик фойдаланилмайдиган, детал элементида қўшимча махсус тайёрланган сунъий базалардан фойдаланилади. Корпус деталларида (баъзида бошқа деталларда ҳам) базавий сиртига кўпинча, автоматик линия таркибига кирмаган дастгоҳларда дастлабки ишлов берилади.
Деталларга ишлов берадиган кесувчи асбоб юқори турғунликка ва юқори унумдорликка эга бўлиши керак. Ўринлар бўйича ишлов беришда, операцияларни белгилашда асбоблар блокини қайта созланишсиз ва режали даврий бажарилишининг имконини таъминлаш керак. Асбобни алмаштириш аввалдан белгиланган вақт оралиғида, имкон борича 3,5-4 соатдан кам бўлмаган даврда автоматик линия ишдан танаффус қилган пайтида амалга ошириш керак, чунки асбобни тез-тез алмаштириш автоматик линиянинг бўш туриб қолишини келтириб чиқаради.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish