I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet102/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Синов саволлари

  1. Тишли ғилдираклар технологик белгилари бўйича қандай турларга бўлинади?

  2. Тишли ғилдиракларнинг заготовкалари қандай тайёрланади?

  3. Тишли ғилдиракларга ишлов беришнинг қандай технологик усуллари мавжуд?

  4. Тишли ғилдиракларнинг заготовкаларига тиш кесилгунга қадар қандай ишлов берилади?

  5. Револьверли дастгоҳда тишли ғилдиракка ишлов беришнинг қандай афзалликлари бор?

  6. Бир шпинделли кўп кескичли ярим автоматда тишли ғилдиракларга қандай ишлов берилади?

  7. Олти шпинделли ва саккиз шпинделли ярим автоматларда тишли ғилдиракларга ишлов беришнинг технологиясидаги фарқ нималардан иборат бўлади?

  8. Цилиндрик тишли ғилдиракларга дастлабки ва якунловчи ишлов бериш учун ярим автоматни созлаш схемасини тушунтириб беринг.

  9. Тишли ғилдиракларда тишни кесишдан аввал нима учун торецлари жилвирланади?

  10. Майда серияли ва серияли ишлаб чиқаришларда тишли ғилдиракларга қандай дастгоҳларда ишлов берилади?



ХХIII боб. Сонли дастур билан бошҚариладиган дастгоҳларда заготовкаларга ишлов беришнинг технологик жараёнлари




23.1. Дастур билан бошқариладиган дастгоҳларнинг қўлланилиши ва технологик имкониятлари


Машинасозлик умумий маҳсулотларининг 75-80% гачаси серияли ва майда серияли ишлаб чиқаришга тўғри келади, бу ишлаб чиқаришлар ёрдамчи операциялар бажаришга ишчи вақтининг кўп сарфланиши билан характерланади. Маълумки, машинасозликда технологик операцияларни бажаришда умумий вақт меъёрининг 20-30 % ни асосий технологик вақт ташкил этса, ёрдамчи вақт умумий вақтнинг 70-80 % ни ташкил этади.
Ёрдамчи вақт сарфини қисқартиришнинг асосий йўналиши бўлиб ишлаб чиқариш жараёнлариини автоматлаштириш ҳисобланади. Бироқ майда серияли ишлаб чиқаришда юқори унумдорли дастгоҳларни қўллаб, анъанавий автоматлаштиришнинг (револьверли, агрегатли ва кўп кескичли дастгоҳлар, кулачокли бир шпинделли ва кўп шпинделли автоматлар ва автоматик линия) амалий жиҳатдан имкони йўқ, чунки бу дастгоҳларнинг таннархи жуда ҳам юқори ва дастгоҳларни дастлабки созлашнинг иш ҳажми жуда ҳам катта. Ушбу барча сарфлар майда серияли ва серияли ишлаб чиқаришларда бир неча ёки бир неча ўнлаб ва ҳатто юзлаб донали ишлов бериладиган заготовканинг таннархига киради ва уларни тайёрлаш баҳосини мисли кўрилмаган даражада ошириб юборади.
Майда серияли ва серияли ишлаб чиқаришларда заготовкаларга механик ишлов бериш жараёнларини автоматлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири сонли дастур билан бошқариладиган (СДБ) дастгоҳларни қўллаш ҳисобланади. Сонли дастур билан бошқариш деганда, берилган сон шаклида келтирилган бошқариш дастури бўйича дастгоҳда заготовкаларга ишлов беришни бошқариш тушунилади. Бунда бошқарувчи дастур аниқ бир деталга ишлов беришда дастгоҳнинг тегишли берилган алгоритми бўйича ишни бажариш учун дастурлаш тилида буйруқни бажаришнинг йиғиндисидан иборат бўлади.
Сонли дастур билан бошқариладиган дастгоҳлар ярим автомат ва автоматлардан иборат бўлиб, уларнинг барча ҳаракатланадиган органлари тегишли ишчи ва ёрдамчи автоматик ҳаракатларни амалга оширади. Бу ҳаракатлар аввалдан ўрнатилган, перфорирланган қоғозга (баъзида магнитлигига), тасма ёки дискка ёзилган дастур бўйича амалга оширилади. СДБ дастгоҳларда мураккаб, тайёрлаш қимматга тушадиган ва созлаш учун катта меҳнат талаб қиладиган кулачокли, нусхакаш ва таянчлар СДБ тизимида талаб қилинмайди. Бу эса кичик партияли, айрим ҳолларда эса якка заготовкаларга ишлов беришни рентабелли қилади, созлашни осонлаштиради ва жадаллаштиради (айниқса, заготовка жуда ҳам мураккаб конструкцияга эга бўлганда).
СДБ дастгоҳларни қўллашнинг самараси: а) ишлов бериладиган заготовка ўлчамларининг аниқлиги ва бир хилдалигида ва шаклида билинади; бу аниқ шаклдор сиртга ва кўп сондаги ўлчамларни сақлаган ҳолда конструктив жиҳатдан мураккаб бўлган заготовкаларга ишлов беришда муҳим аҳамиятга эга; б) қўл билан бошқариладиган дастгоҳларда ёрдамчи вақт улушини 70-80% дан 40-50 % гача камайтириш ҳисобига ишлов бериш унумдорлигини оширади (ишлов берадиган марказлардан фойдаланилганда, 20-30% гача ёрдамчи вақт улушини камайтиради), айрим ҳолларда эса кесиш режимини интенсификациялаш орқали ишлов бериш унумдорлиги оширилади; СДБ дастгоҳларга ишлов беришни ўтказилганда, ўрта ҳисобда унумдорлик қуйидагича ошади: токарлик дастгоҳлари учун икки-уч марта, фрезалаш дастгоҳлари учун уч-тўрт марта ва марказда ишлов берадиган дастгоҳлар учун беш-олти марта; в) унумдорликни оширишга, дастгоҳда ишловчининг малакасига бўлган талабнинг камайиши ҳисобига ишлов бериш таннархининг камайишига; г) автоматик ишлайдиган ва созланган СДБ дастгоҳларда тайёрланиши мураккаб бўлган ва аниқ заготовкаларга ишлов беришни соддалаштириш ҳисобига юқори малакали дастгоҳда ишловчиларга бўлган талабнинг камайишида кўринади.
СДБ тизимининг конструкцияси бўйича цикл билан ва сон билан бошқариладиган дастгоҳларга бўлинади.
Цикл дастурли тизим билан бошқариш дастгоҳ ҳаракатланадиган органларининг ҳаракатланиш кетма-кетлигини ва тезлигини дастурлашга имкон беради. Бундай дастур бошқариш панели орқали ёки штеккерли барабанда коммутирлайдиган элементлар (штеккерлар, переключателлар) маълум туркуми билан топширилади.
Бунда ҳаракатланадиган органларнинг ҳаракатланиш қиймати бевосита дастур тартибига кирмайди, балки қайта созланадиган электр таянчлар орқали белгиланади.
Сонли дастур билан бошқариладиган дастгоҳларнинг тубдан фарқ қилиш хусусияти уларнинг барча дастури тешиклар комбинацияси кўринишидаги, рақамлар, ҳарфлар ва бошқа белгилар билан тавсифланган дастур узатувчиларга (перфотасма, магнитли тасма, магнитли диск) ёзилиши ҳисобланади. Бундай дастур таркибига ҳаракатланадиган органлар ҳаракатланишининг сонли қиймати ҳам киради, бу СДБ дастгоҳининг цикл дастури билан бошқариладиган дастгоҳлардан принципиал фарқ қилишини ташкил қилади. СДБ дастгоҳларини қайта созлаш, дастурни алмаштириш билан бирга оз вақт талаб қилади, шунинг учун бундай дастгоҳлар серияли ва майда серияли ишлаб чиқаришни автоматлаштириш учун яроқли бўлиб ҳисобланади.
Ўринли бошқариш деганда, дастгоҳни сонли дастур билан бошқариш тушунилади, бунда дастгоҳнинг ишчи органлари ҳаракатланиши белгиланган нуқтада амалга ошади, бироқ ҳаракатланиш траекторияси топширилмайди.
Дастур билан бошқаришнинг ўринли тизимининг вазифаси кўпгина ҳолларда асбоб ёки тайёрламини ишчи ўринга аниқ ўрнатишни таъминлаш бўлиб ҳисобланади, бунда бир ўриндан навбатдаги ўринга ҳаракатланиши дастгоҳ координаталари орасида функционал алоқасиз амалга ошади.
Контурли бошқариш - дастгоҳни сонли дастур билан бошқариш бўлиб, бунда дастгоҳнинг ишчи органлари ҳаракатланиши берилган траектория ва берилган тезлик бўйича ишлов беришнинг зарур бўлган контурини олиш учун амалга оширилади. СДБнинг контурли тизими дастгоҳнинг икки ёки бир неча ишчи органларининг, уларнинг узлуксиз ўзаро алоқаси бўлганда, биргаликда ҳаракатланишини бошқариш учун мулжалланган, бу эса мураккаб шаклли заготовкаларга ишлов беришда зарур бўлади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish