I дастурлаш тиллари, уларнинг классификацияси pascal дастурлаш тили



Download 442 Kb.
bet24/29
Sana23.07.2022
Hajmi442 Kb.
#842416
TuriИнструкция
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
turbo pascal

Мустахкамлаш учун саволлар
1. Файл деганда нимани тушунасиз.
2. Файлларнинг қандай типлари бор.
3. Матнли файл нима.

Таянч тушунчалар: файллар, турланган файллар, турланмаган файллар, матнли файллар, reset, read, rewrite.

Адабиётлар [1],[2],[5],[6].
18мавзу
ТУРБО PASCAL модуллари

Режа:
1. Модуль тўғрисида умумий тушунчалар


2. Модуль яратиш.
3. Модулни ишга тайёрлаш.
4. Модулдан фойдаланиш.

Бир ёки бир неча процедура ва функциялардан турли дастурлар ичида фойдаланиш эхтиёжлари туғилади. Масалан, бир неча сонларнинг энг катта ёки энг кичигини топиш, бир неча сонларнинг йиғиндиси ёки кўпайтмасини топиш алгоритмлари жуда кўп масалалар ичида учрайди.

Ҳар бир масала дастурси матини ичига бу алгоритмлар учун процедура ёки функция ёзиш зарурати бўлади Битта дастур ичида кўп такрорланувчи алгоритмларни процедура ёки функция кўринишда ёзиб дастур матинини соддалаштириш мумкин бўлгани каби, бир неча турли дастурлар ичида учрайдиган бир турдаги алгоритмларни битта файлга ёзиб қуйиш ва улардан ихтиёрий дастур ичида фойдаланиш мумкин. Бундай файлларни модуллар дейилади.
Демак, модуллар процедуралардан иборат файлдир. Бу файлни ташкил этишнинг ўз тартиби бор:

unit модуль номи


interface
...................................................
процедура ва функция номлари рўйхати,
агар бор бўлса параметрлари билан бирга
...................................................

implementation


...................................................
процедура ва функциялар дастурлари
...................................................
begin
модуль учун махсус дастур
end.

Interface дан кейин ёзиладиган рўйхат процедура ва функцияларни яратишда уларнинг номлари қандай кўринишда ёзилса, худди айнан шу кўринишда ёзилиши шарт.


Модуль учун махсус дастур - бу модулга биринчи бор мурожаат этилганда асосий дастурга қайтишдан аввал бажариладиган операторлардир. Бу дастурни ёзиш шарт эмас, унда begin сўзи ҳам керак эмас, лекин охирги end ёзилиши шарт.
Мисол.
unit grupa

interface


function Min(x,y:integer):integer;
function Max(x,y:integer):integer;
implementation
function Min(x,y:integer):integer;
begin
if X<=Y then Min:=X else Min:=Y;
end;
function Max(x,y:integer):integer;
begin
if X<=Y then Max:=X else Max:=Y;
end;
{махсус дастур йўқ}
end.

Модуль дастуридан фойдаланиш учун уни аввал .TPU кенгайтмали файлга айлантириш керак. Бунинг учун:


1. ТР мухитида модуль дастурси матни терилади.
2. Хотирага бирор ном билан ёзилади.
3. Компиляция командаси асосий меню орқали берилади
Программани хотирага ёзишда шу нарсага эьтибор бериш керакки, .TPU файл айнан хотирага ёзилган ном бўйича ҳосил бўлади, модулдан фойдаланиш учун эса модуль номи кўрсатилади, шунинг учун икки хил ном билан адашмовчилик бўлмаслиги учун хотирага ёзишда модуль номи билан ёзиш мақсадга мувофикдир.
Модуль дастурсини .ТPU кенгайтмали файлга айлан- тиргандан сўнг агар зарур бўлмаса .PAS кенгайтмали файлни учириб ташлаш мумкин, лекин унитмаслик керакки, модулга ўзгартириш киритиш керак бўлса фақат шу файлдан фойдаланилади
Модулдан ихтиёрий дастурда фойдаланиш учун
program дастур номи;
сатридан сўнг
uses модуль номи ёзилади.
Модулда ёзилган ихтиёрий процедура ёки функциялардан шу дастур таркибида бўлган процедура ёки функциялар каби фойдаланиш мумкин. Битта дастур ичида бир неча модулдан фойдаланиш мумкин, бунинг учун
uses 1-модуль номи; 2-модуль номи;...; n-модуль номи;
кўринишда ёзиш керак.
Турбо-Pascal мухитини яратувчилар томонидан ўз вақтида бир неча зарур модуллар ёзилган. Улар қўйдагилар:
system
dos
crt
graph
printer
ovrlay
graph3
turbo3
ва х.к.
Булардан system модули автоматик тарзда фойдаланишга тайёр уни uses дан сўнг кўрсатиш шарт эмас, қолганларини эса албатта uses дан сўнг кўрсатиш зарур.


Download 442 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish