I дастурлаш тиллари, уларнинг классификацияси pascal дастурлаш тили



Download 442 Kb.
bet11/29
Sana23.07.2022
Hajmi442 Kb.
#842416
TuriИнструкция
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
turbo pascal

Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10]
5мавзу
Turbo Pascal мухитида ишлаш
Режа:
1. Turbo Pascal дастурлар пакети.
2. Turbo Pascal га кириш.
3. Turbo Pascal муҳитининг менюлар системаси.
1. Turbo Pascal ҳақида маълумот.
Turbo Pascal дастурлашнинг интеграллаштирилган муҳитига (ИМ) эга. У ойна муҳарририга, компиляторга, компановкачисига, отладчикига ва маълумотлар системасига эга. Бу дастурлар мажмуи ёрдамида Turbo Pascal тилида дастурларни ёзиш, таҳрирлаш, компиляция қилиш, компановка қилиш, дастурнинг бажарилишини ва бошқа вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди. ИМ даги ҳисоблаш жараёнини бошқариш клавиатура тугмачалари ва сичқонча ёрдамида диалог ойналари ёки меню системалари орқали амалга оширилади.
ИМ turbo.exe файлида жойлашган бўлади. ИМ дан ташқари компилятор ҳам бўлиб, у tpc.exe файлида жойлашган бўлади.
2. Turbo Pascal га кириш.
ИМ га кириш учун turbo.exe файлини ишга тушириш кифоя. Turbo.exe ишга туширилганда ойнанинг юқори қисмида File, Edit, Search, Run, Compile, Debug, Tools, Options, Window, Help  бош менюси хосил бўлади. Қуйи қисмида эса F1 Help, F2 Save, F3 Open, Alt+F9 Compile, F9 Make, Alt+F10 Local menu  кўрсатма сатр кўринади.
3. Turbo Pascal муҳитининг менюлар системаси.
Turbo Pascal менюсининг энг асосийлари билан танишиб чиқайлик. Ойнанинг юқори қисмида жойлашган бош меню қуйидагилардан иборат:
File  файллар билан ишлаш;
Edit  таҳрирлаш;
Search  қидириш;
Run  бажариш;
Compile  компиляция;
Debug  отладка;
Tools  инструментал воситалар;
Options  параметрлар;
Window  ойна;
Help  ёрдам.
Ушбу менюлар ҳар бирининг ўз қисм менюлари бўлиб, улар шу меню функциялари ишини бажаради.
3.1. File  файллар билан ишлаш менюси.
Файллар билан ишлаш менюси файллар билан боғлиқ бўлган асосий амалларни бажаради. У қуйидаги қисм менюларни ўз ичига олади:
New  янги ойна очиш мазмунини билдиради. Бу ҳолда дисплей ойнасида бўш ойна ҳосил бўлади, янги очилган ойнага «nonameXX.pas» номи берилади.Бундай файлларни очилиши 00 дан 99 тагача етказилиши мумкин. Файлларни ёпишда ёки дискка ёзишда янги ҳақиқий ном берилиши сўралади. Бериладиган ном кенгайтмасиз берилиши мумкин. Бундай ҳолда унга автоматик равишда .pas кенгайтмаси берилади.
Open…  мавжуд файлни очиш (қидириш) мазмунини билдиради. Бу ҳолда мулоқот ойнаси ёрдамида юкланиши керак бўлган файл номини ёзиш керак бўлади. Юкланиши керак бўлган файлни қидириш ва юклаш учун tab тугмачаси ёрдамида жорий каталогдаги файллар жойлашган қисмига ўтиб, керакли файл номи устига курсорни жойлаштириб, Enter тугмасини босиш кифоя. Ушбу ишни F3 тугмасини босиш ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин.
Save  дастур матнини дискка ёзиш мазмунини билдиради. Бу ҳолда фаол ойнадаги тахрирланган файл дискка ёзилади. Агар ойна янги ташкил қилиниб, файл номи хали киритилмаган бўлса у ҳолда янги файл номи киритиш талаб қилинади. Ушбу ишни F2 тугмаси билан ҳам амалга ошириш мумкин.
Save as …  дастур матнини дискка янги ном билан ёзиш мазмунини билдиради. Агар янги ном олдин берилмаган бўлса, у ҳолда файл берилган янги ном билан сақланади. Агар файл олдин номланган бўлса, у ҳолда унга янги ном берилади ва олидинги номдаги файл ҳам оҳирги сақланган бўйича сақланиб қолади.
Save all  барча ўзгартирилган файлларни дискда сақлаб қолидириш мазмунини билдиради.
Change dir…  жорий каталогни ўзгартириш мазмунини билдиради.
Print  фаол ойнадаги дастур матнининг чоп этиш мазмунини билдиради. Агар дастурнинг бирор қисмини чоп этиш керак бўлса, бу қисмни блокка олиб, Crtl+K,P тугмалар комбинациясидан фойдаланиш кифоя. Чоп этишни бекор қилиш учун Esc тугмасидан фойдаланилади.
Printer setup…  Чоп этиш қурилмасининг параметрларини ўрнатиш мазмунини билдиради.
DOS shell  ИМ дан вақтинчалик ОС га чиқиш мазмунини билдиради. Қайта ИМ га кириш учун Exit буйруғи терилади.
Exit  ИМ даги ишни тугаганлигини билдириб, Turbo Pascal муҳитидан ОС га чиқиш мазмунини билдиради. Бу ишни Alt+X тугмалар комбинациясини босиш ёрдамида ҳам бажариш мумкин.

Download 442 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish