I bob ta’lim samaradorligini oshirishda grafik organezatsiyalar 3


I BOB TA’LIM SAMARADORLIGINI OSHIRISHDA GRAFIK ORGANEZATSIYALAR



Download 43,9 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi43,9 Kb.
#224693
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
MATEMATIK OQITISH METODIKASI

I BOB TA’LIM SAMARADORLIGINI OSHIRISHDA GRAFIK ORGANEZATSIYALAR

1.1 ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСУЛЛАР ВА ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРЛАР


Ўқитиш жараёнида ўқувчиларга шахс сифатида қаралиши, турли педагогик технологиялар ҳамда замонавий методларнинг қўлланилиши уларни мустақил, эркин фикрлашга, коммуникатив қобилиятининг ўсишига, ўқувчилар ўртасида ҳиссий алоқа ўрнатилишига, изланишга, ҳар бир масалага ижодий ёндашиш, масъулиятни сезиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, таҳлил қилиш, илмий адабиётлардан унумли фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга, фанга, ўзи танланган касбига бўлган қизиқишларини кучайтиради. Бундай натижага эришиш амалиётда, ўқув жараёнида инновацион ва ахборот технологияларини қўллашни тақозо этади. Улар жуда хилма­хилдир. Ушбу келтириладиган замонавий методлар ва график органайзерлар ўқувчиларда мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий, мустақил фикрлашни шакллантиришга, қобилиятларини ривожлантиришга, рақобатбардош, эстетик тарбия беришга, ўқувчини психологик жиҳатдан ўрганишга, ақлий чарчоқликни олишга, ўқувчиларда яратувчанлик қобилиятини шакллантиришга, психологик иқлим яратишга, муаамони ечишга, етук мутахассис бўлишларига ҳамда мутахассисларга керакли бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради. Ўқитиш жараёнида қўллаш мумкин бўлган баъзи бир таълим технологияларини тавсифлаб, баъзиларини ўтказиш тартиби тўғрисида методик тавсия бериб ўтаман: “Галерея” усулини ўтказиш босқичлари
қадам. Масалани ёки топшириқ бериш. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳга маълум топшириқ беради. 2­қадам. Ҳар бир гуруҳ ўз топшириғи устида ишлаш. Топшириқлар устида ишлаш кичик гуруҳларда амалга оширилади (одатда 5­10 минут). 3­қадам. Кичик гуруҳлар қўшни гуруҳлар топшириғини охиригача етказишга ўтиш. Ҳар бир кичик гуруҳ ўз ғояларини ёзган катта варақни олмасдан доира бўйлаб силжийди. Вариант сифатида гуруҳ силжиши ўрнига доира бўйлаб ишланган ғоялар ёзилган катта варақни ўзатиш мумкин. 4­қадам. Қўшни гуруҳ топшириғини охиригача етказиш. Ҳар бир кичик гуруҳ вараққа ёзилган қўшни гуруҳ ғояларини ўрганади; савол белгиси билан рози бўлмаганларни белгилайди; қўшни гуруҳ топшириғи бўйича ўз ғояларини ёзади. 5 минутдан кейин гуруҳлар доира бўйлаб кейинги кичик гуруҳга ўтиб, яна жойлари билан алмашади. Силжишлар сони кичик гуруҳлар (қўйилган топшириғлар) сонига тенг. 5­қадам. Ўз жойига қайтиш. Топшириғдан топшириққа доира бўйича ўтишлар ҳар бир кичик гуруҳ ўзининг дастлабки топшириғига қайтиш билан тугалланади. 6­қадам. Тақдимот ва иш натижалари муҳокамаси. Ҳар бир гуруҳ навбат билан ўзларининг қоғоз варақларида йиғилган натижалар ғояларни тушунтириш ва шарҳлар билан тақдим этади. Бошқа гуруҳлар улар тақдимот қилаётган гуруҳ варағига ёзган ғояларини тушунтирадилар ва шарҳлайдилар. Зарур ҳолларда ғоялар умумий гуруҳда муҳокама қилиниши мумкин. Масалан: информатика фанидан “Microsoft Office дастурлари” мавзусини ўрганиш жараёнида ушбу усулдан фойдаланиш учун ўқувчилар кичик гуруҳларга ажратилади. 1­гуруҳга “MS Word дастури ва унинг вазифаси”, 2­гуруҳга “MS Excel дастури ва унинг вазифаси”, 3­гуруҳга “Ms Power Point дастури ва унинг вазифаси ”, 4­гуруҳга “Ms Access дастури ва унинг вазифаси” масалалари топширилади. Гуруҳ иши ташкил этилгач, белгиланган вақт ичида ҳар бир гуруҳ ўз топшириғини муҳокама қилиб, фикрларни қоғозга туширадилар. Вақт тугагач, гуруҳлар ўз қоғозларини шу жойда қолдириб, соат стрелкаси бўйлаб қўшни гуруҳни ўрнига силжийдилар ва ўша гуруҳни топшириғини муҳокама қилиб, ўз фикрларини ёзадилар. Бу токи гуруҳ ўзининг иш жойига қайтиб келгунча давом этади. Барча гуруҳлар ўз жойига қайтгач, тақдимот ўтказилади. “Галерея” усулинининг схемаси: 4­гуруҳ 1­гуруҳ MICROSOFT OFFICE ДАСТУРЛАР И 3­гуруҳ 2­гуруҳ “ХАЁЛИЙ ШАКЛ ЯРАТИШ” ГРАФИК ОРГАНЙЗЕРИ Ўқувчилар томонидан ихтиёрий хаёлий шакл яратилади. Ўтилган мавзулар юзасидан калит сўз танланиб, хаёлий шаклнинг марказига ёзилади. Шаклнинг қолган қисмларига ушбу калит сўзга мос фикрий жараёнлар ёзилади. Баҳолашда тушунчалар миқдори ва моҳияти, яратилган шакл мураккаблик даражаси алоҳида эътиборга олинади. Ушбу усулни “Информатика” фанида қўллайдиган бўлсак, геометрик фигуралар: саккиз бурчак, олти бурчак, беш бурчак, тўртбурчак, трапециядан яратилган ушбу шаклга “Компьютернинг дастурий таъминоти” мавзусидан калит сўз хамда ушбу мавзуни ёритадиган фикрий жараёнларни ёзамиз. “Хаёлий шакл яратиш” график оганайзеридан дарснинг барча қисмларида фойдаланса бўлади. Бу график органайзери психологик иқлим яратишга, ўқувчилар диққатини дарсга қаратишга, ақлий тарбия билан бир қаторда эстетик тарбия беришга, ўқувчиларнинг мавзуни қай даражада ўзлаштирганликларини билишга, ўқувчиларни фикрлашга, диққатини бир жойга жамлашга хамда ҳар бир ўқувчини индивидуал баҳолашга ёрдам беради. ЗУККО ҲАЙДОВЧИ УСУЛИ Бу интерфаол усулни амалиётда қўллашдан мақсад, дарс жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини таркиб топтириш ва уларнинг билим олишга қизиқтириш ҳисобланади. Бу усулдан барча аниқ ва махсус фан ўқитувчилари фойдаланса бўлади. Дарс жараёнида бу усулдан фойдаланилганда коллеж ўқувчиларининг танлаган касбларига ҳам боғлаб кетилса бўлади. ЗУККО ҲАЙДОВЧИ УСУЛИНИНГ ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ Бу усулни график органайзерини мен қуйидаги тартиб бўйича яратдим: Жадвалга ўтилган ва янги мавзу бўйича 20 та термин кетма –кет шаклда жойлаштирилган. Масалан, информатика фанининг асосий элементи нима (ахборот), бу элементни қайта ишловчи восита (компютер), ким томонидан киритилади (фойдаланувчи), иккаласи ўртасидаги боғланиш (интерфейс) ва ҳ… Соҳага боғлаб машина жойлаштирилган. Машинадаги жиҳозни манзилга етказиш учун ўқувчидан жадвалдаги 20 та терминни йўл шаклида чизилиб топилиши талаб этилади.Ўқувчининг тўғри бажарганлигини текшириш учун Поwер Поинт дастурида сўзларнинг устига йўл шаклида чизиқ қўйилиб чиқилади ва аниматсия (ҳаракат) билан манзилга етказилади. Автомобилга ҳам ҳаракатли аниматсия ва автомобил товуши қўйилиб, чизиқлардан иборат йўлдан автомобил ҳаракатланиб манзилга етиб боради. Ушбу экранда чизилган йўлни ўқувчилар ўзлари қоғозга чизган йўл билан солиштирадилар ва қандай бажарганликларини билиб оладилар.

Download 43,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish