I-боб. Мультимедиа воситалари турлари ва таълим тизимида қЎлланилиши §


§ 1.2. Таълимда тизимида мультимедиа технологиясидан



Download 25,91 Kb.
bet2/2
Sana26.06.2022
Hajmi25,91 Kb.
#705276
1   2
Bog'liq
I

§ 1.2. Таълимда тизимида мультимедиа технологиясидан
фойдаланиш
Мультимедиа технологияларига асосланган таълим аҳамиятли даражада техник ва дастурий инфраструктурага таянади. Мультимедиа (ўқув ахборотларини жойлаштириш ва тақдим қилиш сифатида) ва компьютер қурилмалари (уни ташкил этиш ва номойиш воситаси сифатида) хизмат қилади.
Шунинг учун мультимедиали электрон ресурслар яратишда ҳисобга олиниши зарур бўлган тамойиллардан бири ўқув материалини тақсимлаш тамойил ҳисобланади. Мультимедиа электрон ресурс ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши керак бўлган иккинчи муҳим тамойил ўқув материалини интерактивлигидир.
Интерактив воситалар ахборотни тақдим қилишнинг турли хил воситаларини - текст, статик ва динамик графиклар, видео ва аудио записларни бир бутун мажмуага бирлаштириш имкониятини яратади, бу эса таълим олувчини ўқув жараёнида фаол иштирокчи бўлишига йўл беради, модомики, ахборотларни тақдим қилиш таълим олувчининг ҳаракатига мувофиқ жавоб сифатида юз беради.
Мультимедиадан фойдаланиш ахборотни ўзлаштиришнинг ўзига хос ҳусусиятларини максимал даражада ҳисобга олишга имкон беради, бу педагог томонидан таълим олувчига компьютер воситасида ўқув ахборотларини етказиб беришда жуда ҳам муҳимдир[7].
Шу тарзда, мультимедиали электрон ресурсларни яратишда ҳисобга олиниши лозим бўлган учинчи тамойил бу ўқув ахборотларини мультимедиали тақдим қилишдир.
Таълимнинг исталган янги шакли психологик-педагогик асосларни шакллантиришни талаб қилади, буларсиз ўқув жараёнининг ютуқлари ва самарадорлиги хақида гапириб бўлмайди. Мультимедиали таълимнинг асосий хусусиятларидан бир бу таълим олувчининг қизиқишини ва билим самарадорлигини ошириш билан бирга узлуксиз таълим тизимини таъминлаш учун ҳам хизмат қилиши мумкин. Фараз қилайлик бирор фаннинг мультимедиали ўқув материалидаги барча мавзуларда уларни мураккаброқ ўрганиш учун бошқа бир мультимедиали дастурга гипермурожаат йўналтирилган бўлса таълим олувчи вақтдан ютган ҳолда ўзига керакли билимларни олшиш мувофақ бўлади. Бунинг учун албатта мультимедиали ўқув материалларнинг миллий базаси ва сифати талаб даражасида бўлиши лозим. Ҳозирги кунга Республикамизда жуда кўплаб фанлар бўйича электрон дарслик ва ўқув қўлланмалар яратилган ва улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиб келинмоқда. Айниқса utube.uz, multimedia.uz интернет сайтларида жойлаштирилган электрон қўлланмалар билим олиш истагида фойдалаувчиларнинг доймий хизматида. Республикамизда 2013 йилда ташкил этилган “Мультимедиали умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази” электрон таълим материалларини ёзиш, таҳрирлаш, уларга ишлов бериш ва давлат таълим стандартларига мувофиқ турли фанлардан видеороликлар ишлаб чиқишни йўлга қўйган.
Мультимедиали электрон таълим ресурсларни яратиш технологияларини амалга оширишда инсоннинг психо-физиологик хусусиятларини эътиборга олиш муаммолари асосий ўринни эгаллайди[6].
Таълим жараёнини оптималлаштириш йўлида асосий муаммо инсонни янги билимларни эгаллаш жараёнидаги ҳолатини баҳолаш ва яхшилашдир. Бунда мультимедиали электрон таълим ресурсларни яратишда ҳисобга олиниши лозим бўлган тўртинчи тамойил - таълим олувчининг шахсий ҳусусиятларига мослаштириш тамойилидир. Таълимда мустақил ишларни (мультимедиали электрон таълим ресурсларни қўллаган ҳолда) аҳамияти катта бўлишига қарамасдан, ўқув жараёнининг асосий субъектлари талаба ва ўқитувчи ҳисобланади. Таълим фаолиятида талабанинг ўқитувчи билан баравар қатнашиши сифатли таълим шартларидан биридир.
Мультимедиали электрон таълим ресурсларни яратишнинг юқорида ифодаланган тамойиллари электрон таълим воситаларини сифати ва самарадорлигини оширишга имкон беради.
Виртуал таълим тизими – бу онлайн курсларни ўқитувчилар томонидан тузиш, бошқариш учун яратилган web тизим ҳисобланади. Бундай e-learn системаларни кўпинча “таълимни бошқариш системалари” ёки “виртуал таълим муҳити” деб ҳам аталади. Тизим таълимий веб-сайт ҳамда алоҳида онлайн курсларни яратиш инструментал муҳити бўлиб, тизимда компьютер тармоқларидан таълимда фойдаланиш назарияси ва амалиёти асос қилиб олинган[2]. Ҳозирда Республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ушбу тизимни жорий этилиши, билим самарадорлигини ошиши билан бирга мустақил таълим учун ҳам хизмат қилмоқда. Бу тизимни таълимда қўлланилишининг яна муҳим жиҳати ҳозирда ўқитиладиган фан соатларининг кўп қисми мустақил таълимга тўғри келишидадир. Фанни ўзлаштиришни якуний босқичида умумий тест синови ўтказиш ва билимни баҳолаш мумкин. Натижада талабани билим самарадорлиги назорати тизим томонидан ўз вақтида амалга оширилади. Талаба online электрон таълим тизимидан фойдаланиши учун рўйхатдан ўтиши ёки курсдан меҳмон (гость) сифатида ҳам фойдаланиши мумкин.
Таълимда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш албатта ўз самарасини беради. Баъзи фикр-қарашлар замонавий ахборот технологиялар ёшлар онгига таъсири борасида танқидий мулоҳаза юритиши табиий ҳол сабаби ёшларнинг қизиқувчанлиги интернет ва мобил алоқа воситаларга боғланиб қолиши билан изоҳланади. Муаммони мобил технология ва интернетни чеклаб қўйиш билан ечиб бўлмаслигини барчамиз биламиз, лекин барибир ёшлар танқид остида қолаверади. Ҳозирги кунда баркамол авлодни тарбияларшда албатта интернетдаги маълумотлардан фойдаланиш маданиятини (информацион иммунитет) ўргатиш талаб этилади. Бу технологияларга қизиқишни тўғри мақсадга йўналтириш миллий маълумотлар баъзасини кўпайтириш билан боғлиқ. Айниқса таълим тизимида электрон қўлланмалар ва виртуал таълим тизимлардаги миллий маълумотлар баъзасининг кўпайиши ёшларнинг таълим олишлари учун самарали восита бўлиб хизмат қилади.
Маълумки дарснинг одатий – анаънавий ўтилиши талабаларнинг 25% га яқини ўзлаштириши мумкинлиги педагог олимлар томонида исботланган. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бир вақтнинг ўзида ҳам маърузани эшитиш, ҳам материални компъютер экранида кўриш ва уни экранда чиқаришни актив бошқариш ўзлаштириш сифатини оширади. Асосий муаммо - профессор-ўқтувчиларнинг мулътимедиа имкониятларини яхши биладиган дастурчилар билан биргаликда ишлашининг ташкил этилмаганлигидир. Бундай ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқув юртларида кенг тарқатиш таълим олувчиларнинг билим самарадорлигини ошишига хизмат қилади
Download 25,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish