Умумий қисм (янги варақдан)
Мавзуни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш
«Gas to liquids» (GTL) дан суюқ ёқилги олиш технологияси олиш 1923 йил германиялик кимёгарлар Фишер ва Тропш томонидан ишлаб чиқилган ва иккинчи жахон урушида Германияда авиация ёқилғиси ишлаб чиқаришда қўлланилган. Кейинчалик нам нефтни кенг ишлатилиш бошланганда бу технология иқтисодий жиҳатдан қулай деб топилган. Ҳозирги кунда синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга кенг миқёсда эътибор қаратилган.
GTL саноатлаштирилган жараёнларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш нефтгаз компанияларига (илгари транспорт инфраструктураси йўқлиги ва конларнинг истеъмолчидан узоқлиги эвазига иқтисодий жиҳатдан қулай эмаслиги) катта-катта газ конларини ишлаб чиқаришни жалб қилишга имкон беради. Суюқ ёқилғини транспорт қилиш газдан кўра қулай. Бундан ташқари, нефт қазиб чиқарадиган зоналарда машалаларда жуда кўп миқдорда йўлдош газ ёқилади, бу эса газ ишлаб чиқарадиган давлатларга экологик ва иқтисодий жиҳатдан катта зарар етказади.
GTL технологиясига қизиқишнинг асосий сабабларидан бири бу трубақувур ёки дарё транспорти орқали газ конларидан газни транспорт қилиш қийин бўлганда газни транспорт қилиш имкониятини яратади.
Бошқа асосий сабаб – парник газларни чиқишининг кўпайиши эвазига дунёда экологик муҳит ёмонлашишини бартараф этади. Газдан олинган нефт ёқилғисига қараганда синтетик суюқ ёқилғининг экологик характеристикалари устун туради.
Синтетик суюқ углеводородлар технологиясиниг асосий механизми
Синтез газни олишда асосий тўртта ҳар-хил усуллар мавжуд:
Дастлабки модда газни (хомашё) катализаторлар ёрдамида буғли риформинг усулида олиш.
Қисман оксидлаш. Кислород азотдан креогенли ҳаво ажратишда ажралади ва табиий газ билан бирга юқори боcим ва ҳароратда ёқилади. Тоза кислород ўрнига айрим технологияларда ҳаво ишлатилиши мумкин.
Автотермик риформинг. Жараён буғли риформингни ўз ичига олган қисман оксидланишга асосланган.
Табиий газни буғ ва кислород иштирокида газни қиздириб риформинг қилиш усули.
Фишер-Тропш синтези жараёнида синтетик нефтни олишда асосан учта технология ишлатилади:
Суспезияланган катализаторли жараён. Бу жараёнда суспензиядаги синтез-газ катализатор ва реактордан чиқадиган эриган парафин билан реакцияга киришади.
Ҳаракатсиз Қатламли жараён. Бу жараёнда синтез-газ трубалардан ҳаракат қилади. Трубаларда катализаторлар олдиндан жойлаштирилган бўлади.
Флюидизирланган қатламли жараён. Бу жараёнда синтез-газ юқори ҳароратда катта тезликда каталитик қатламдан ўтади.
Энг арзон технология BP Amoco, Syntroleum, Exxon ва DOE керамик мембраналардаги технологияларидир. Чунки бу технологияда ҳавони ажратадиган ускуна йўқ. Лекин Syntroleum ва Exxon технологиялари ёрдамида кичкина ҳажмдаги қурилмалар қурилган, ВР Аmосо ва Exxon технологиялари билан эса АҚШ даги саноатлашган заводлар қурилиши мўлжалланган.
Энг қиммат технология Sasol компанияси тақдим этган технологиядир. Лекин бу технологиялар билан ҳам кўпгина давлатларда катта корхоналар қурилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |