I боб Муаммонинг ўрганилганлик холати


Рухий ривожланиши сустлашган болалар хотирасини коррекциялашда дидактик ўйинларнинг қўлланиши



Download 82,82 Kb.
bet7/8
Sana21.02.2022
Hajmi82,82 Kb.
#23846
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Утегенова

3.2.Рухий ривожланиши сустлашган болалар хотирасини коррекциялашда дидактик ўйинларнинг қўлланиши.

Мазмунини хотира тушунишга асосланади. Бу тафаккур фаолияти ва у тилни ривожланиши билан боғлиқ. Мазмунли эслаб қолиш жараёнида биринчи навбатда эслаб қолиш билан бо-лиқ, эслаб қолишнинг йирик бир тизимли бирликлари яратилади. Улар мнестик таянчлар деб аталиб қисқа муддатли эслаб қолиш билан чегараланиши енгишига имкон беради. Эслаб қолиш учун қўлланиши билан бирга улар номустақил ёрдамчи характерда бўлиб, улар бирор нарсани эслаб қолиши учун ёрдамчи восита бўлиб хизмат қилади. Мнестик таянчлар материални асосий маъносини акс эттирса анча самарали бўлади. Улар ўзларида йирик маънавий бирликларни акс эттиради.


Хотираси суст ривожланган болалар учун уни компенсациялаш хотирани ривожлантиришда материални умумлаштириш ундан асосий мазмунини ажратишга ўрганиш асос бўлиб хизмат қилади.
Мнестик таянчларни яратишга ўргатиш бўйича самарали методика К.К.Малсева томонидан ишлаб чиқилган. Бу «Мазмунли бирликлар» деб номланувчи методика 2 – синфдан бошлаб барча ёшдаги мнестик фаолиятга қийинчиликлар сезувчи ўқувчиларнинг барчасида қўллаш мумкин. Бу методикани бошланғич синфларда қўллаш анча қулай.
Бу методиканинг мазмуни шундан иборатки, болага шундай вазифа берилади, у матндаги асосий мазмунни аниқлаш керак ва матнни тузиш йўли кўрсатилиши керак. Ўқувчи матндаги асосий мазмунини ажратиш учун кетма – кет қуйидаги 2 та саволга жавоб бериш керак:
“Бу қисмда ким (ёки нима?) ҳақида гапиряпти?” ва “Бунда нима ҳақида гапиряпти?” биринчи саволга жавоб бериш иш қисмдаги асосий мазмунини аниқлаш имконини беради. Иккинчи саволга жавоб бунинг тўғрилигини тасдиқлайди. Биринчи қисм мазмуни таянчни ажратиш, иккинчиси режани мазмунли таянч сифатида тузиш ва боланинг мнестик фаолиятида қўллаш.
Ўйин – мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг асосий фаолият туридир. мактабгача ёшидаги болалар ўзларининг каттагина вақтини ўйин шароитида ўтказади. Шу билан бирга бундай рухий ривожланиши сустлашган болалар коллективга кириша олмайди. Рухий ривожланиши сустлашган бола бир қарашда коллектив мухитига кириша олмайди, аммо шу билан бир вақтда у ўзини улар билан бирга ўйин шароитида яхши хис этади. Маълумки мактабгача ёшидаги рухий ривожланиши сустлашган болалар якка ўйнайди.
Ўйин – болалар фаолият турларидан бири бўлиб, у катталар томонидан мактабгача ёшдаги болаларни турли предметлар билан фаолиятда восита ва мулоқат усуллари орқали тарбияланади. Ўйин шароитида бола шахс сифатида шаклланади. Унда ўқиш билан мехнат, одамлар билан муносабатнинг муваффақиятини таъминловчи билиш жараёнлари ривожланади.
Таълим ва тарбия жараёнида дидактик ўйинлар катта ахамиятга эга бўлиб, улар интелектида нуқсони бўлган болаларни тарбиялаш, ўқитиш ва ривожланиши хусусиятларини хисобга олиб ишлаб чиқилади.
Дидактик ўйинлар ўзининг кўп қиррали мураккаб педагогик ҳодисаларни акс эттиради; у рухий ривожланиши сустлашган мактабгача ёшдаги болаларини ўйин методи орқали ўқитиш методи, ўқитиш шакли, мустақил ўйин фаолиятини тарбиялаш, бола шахсини хар томонлама тарбиялаш воситаси хисобланади. Дидактик ўйин ўқитиш шакли, мустақил ўйин фаолияти ва болани хар томонлама тарбиялаш воситаси сифатида кенг қўлланилади.
Рухий ривожланиши сустлашган мактабгача ёшидаги болалар учун мўлжалланган махсус муассаса педагогик жамоаси олдида ўз тарбияланувчиларини махсус мактабда ўқишга, келажакда ижтимоий фойдали мехнатга ва мустақил ҳаётга тайёрлаш вазифаси туради. Бунинг учун болаларни тўлиқ коррекциялаш, барча психик жараёнларни меёридаги холатга, юқори даражага яқинлаштириш зарур.
Дидактик ўйинларни коррекция ва терапевтик мақсадларда қўллаш психологик амалиёт тарихида психоанализнинг назарий асослари билан боғлиқ. Дидактик ўйинларни қўлланишни бошланиши 20 асрнинг 20 йилларидан А.Фрейд, Г.Гуч – Гелмутлар ишларида кўрсатилади. Дидактик ўйинларни терапевтик ва коррекцион мақсадларда амалда қўллаш ва назариясининг ривожланиши узоқ муддат иккита ёндашув асосида амалга оширилди:

  • Биринчи психоанамнестик ёндашув, 50 йиллардан бошлаб эса гимнастик ёндашув.

Хар бир ёндашув ўзининг дидактик ўйинларни психологик мазмуни ҳақидаги тасаввурларни, уларни коррекцион – ривожлантирувчи таъсирлари, механизмалари ва уларнинг ривожланиш самарадорлигини акс эттирган.
Дидактик ўйинларнинг асосий вазифаси шундан иборатки, рухий ривожланиши сустлашган болаларнинг ўқув – тарбиявий жараёнига киришувига ёрдам бериш, етарлича ривожланмаган интеллектуал кўникмаларни ривожлантириш. Мактабгача ёшдаги болалар хотирасини ривожлантиришнинг яхши воситаси ўйинлардир. Ўйин жараёнига бола ўзи учун қизиқарли бўлган маълумотларни эслаб қолади. Натижада онгда у ёки бу ахборотни яхши эслаб қолишини белгиловчи ўзига хос дастур пайдо бўлади. Ривожлантирувчи ўйинлардан ташқари яна турли машқлар хам мавжудки, фақат бу машқларни болаларга ўйин кўринишда берган маъқул. Қуйида бир нечта ривожлантирувчи ўйин машқларни кўриб чиқамиз.
1 – машқ. Бугунги машқ кўрув образларини эслаб қолиш ва акс эттириш хисобланади. Бола у ёки бу образни чизиш керак, масалан машина. Аввал образлар жуда содда бўлиши керак, кейинчалик унинг деталлари мураккаблаштирилиб борилади. Агар биринчи бола расмини чизишни сўрасангиз, кейинчалик қувноқ бола расмини чизиш сўралади. Шундан кейин болага хар қандай предметсиз образларни чизиш таклиф этилади. Бу машқнинг бир қанча турлари мавжуд. Масалан, болага содда расм 30 секундга берилиб, кейин уни чизиш сўралади.
2 машқ. Болага бир қатор сўзлар беринг ва ундан бу сўзларни маълум бир белгиларига кўра гурухлашларини сўранг. Шундан кейин унга шу гурухланган хар бир сўз гурухлари иштирокида хикоя тузишни таклиф этиш мумкин.
3 – машқ. Бу машқ аввалги машқларга жуда ўхшаш. Болага иикита маъносига кўра ўзаро боғланган сўзлар бериш зарур. Масалан, сут ва сув. Бола шу иккита сўзни қайсидир образларига кўра боғлаши керак. Масалан: “сув ва сут суюқ” ва хакозо.
4 - машқ. Бу машқ 5 – 6 ёшли болаларга мўлжалланган. Болага қизиқарли ва катта бўлмаган матн ўқиб беринг. Шундан кейин матндаги асосий мазмунини қоғозга ёзиш ва қайта хикоя қилиб беришни сўранг. Шунингдек яна матнни мураккаблаштириб, болага матни 2 – 3 та гап қўшиб давом эттиришни сўраш мумкин.
Барча машқлар битта тамойил асосида кўрилган. Болада яхши хотира бўлиши учун тафаккурни ривожлантириш зарур. Доимо шуни ёдда тутиш керакка, берилаётган хар бир машқ ўйин шаклида берилиши керак. Болани машқларни бажаришга мажбурламаслик керак, чунки ўйин ўз хохишига кўра амалга ошади. Агар болага ҳақиқатдан қизиқарли бўлса, унда бола мактабга тўла тайёргарлик билан боради. Дастур материалларини ўзлаштириш ўқитиш методини тўғри танлашига боғлиқ. Шу билан бирга хар бир дефектолог рухий ривожланиши сустлашган болаларга хос ривожланишдаги камчиликлар, болаларнинг ёш хусусиятларини эсда тутиши керак. Маълумки рухий ривожланиши сустлашган болалар психик ривожланиши суст, хиссиз. Шунинг учун бундай методик усулларни танлаш кераки, у хар қандай болани диққатини ўзига тортсин, қизитира олсин. Рухий ривожланиши сустлашган болалар предметлар ва ўйинчоқлар билан фаолият бажаришга хохиш билдиришмайди ва пассив бўлади, катталар доимо болаларда таклиф этилаётган фаолиятга ижобий хиссий муносабат билдиришлари учун шароит яратишлари керак.
Рус педагоги ва психологи рухий ривожланиши сустлашган болалар билан педагогик ишда “Ўйин мактаби” нинг мухимлиги ва фойдалилиги ҳақида шундай ёзган. “Бошқалардан турли сабабларга кўра ривожланишда орқада қолаётган болалар, кўп нарсаларни яхши тушунмайдиган бундай болалар кўп. Бундай болалар таълими давомида ўйиндан фойдаланмасдан билим берилганда рухий ривожланиши сустлашган болалар ривожланиш ўрнига баттар хеч нарсани билмай қолади, бу хеч нарса қилмасликка олиб келади. Агар дефектолог озроқ ижодкор бўлса, болаларни бир жойда ўтирғизиб қўймасдан, машғулот давомида бундай болаларни турли ўйинлар билан фаоллаштирса, у бу болаларнинг имкониятларини очиш калитини қўлига олган бўлади. Дефектолог уларнинг ривожланишини бошқара олади ва мухим бебахо хизматлар кўрсатадики, бу уларнинг кейинги хаёти давомида яхши томондан акс этади. Ўйин боланинг мухим ахамиятга эга психологик ва психофизиологик функцияларни ривожлантиради, уларни билиш қобилиятларини фаоллаштиради, интелектуал фаолиятга турғун қизиқишини ва унга эхтиёжини тарбиялайдилар.
Рухий ривожланиши сустлашган болаларни психофизик камчиликларини коррекциялаш ва олдини олишга йўналтирилган комплекс тиббий – педагогик тадбирларни ўтказиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
а/ боладаги рухий ривожланишининг орқада қолишини эрта ташхис қилиш;
б/ рухий ривожланиши сустлашган болаларнинг билиш қобилиятларини чуқур ўрганиш, уларнинг умумий соғлиқ холати ва уларнинг ривожланишининг юқори имкониятларини аниқлаш (“яқин ривожланиш зонасини”) хисобга олган холда;
в/ болаларнинг билиш имкониятларини ривожлантириш ва уларни амалий малакаларини бойитишга қаратилган коррекцион – тарбиявий ишларни ўтказиш;
г/ даволовчи – соғломлаштирувчи тадбирлар.
Ихтиёрий хотирани ривожлантириш ва коррекциялаш бўйича ўйин топшириқлари.
Интеллектида нуқсони бўлган ўқувчиларда ихтиёрий жараёнларни шаклланиши биринчи навбатда мнестик топшириқларни қабул қилиш малакасини ривожланишни билан боғлиқ: топшириқларни охиригача эшита олиш; хотирани қайта тиклаш жараёнида зарур ахборотларни эслаб қолишга харакат қилиш.
Қуйидаги машқлар ўқув жараёнида ихтиёрий хотирани ривожланишига ёрдам беради.
1/ болаларга 8 – 10 та предмет тасвирланган расм кўрсатилади. Расмни кўрсатиш вақти 10 – 20 секунд. Бунда иложи борича кўпроқ предметни эслаб қолиш керак.
2/ хотира асосида кўрсатилган расмларни тўлиқ тасвирлаб бериш.
3/ доскага 6 – 8 та предметлар расми, геометрик шакллар, сонлар, харфлар турли жойларга ёпиштириб қўйилади. Болаларга 30 секунд давомида қаерда жойлашганлигини диққат билан кўриш таклиф этилади. Кейин доска тўсиқ билан бекитилиб, болалардан қайси расм, сон, шакл досканинг қайси жойида бўлганлигини эслашлари сўралади.
4/ бола маъно жихатидан турлича 5 – 7 сўз айтади. Кейин улардан 1 – 2 та сўз тушириб такрорлайди. Болалар эслаб қолишларига кўра бу сўзларни топишлари керак.
5/ бола дефектологнинг кўрсатмаси асосида хотира асосида харакатли фаолиятларини такрорлайди.
Замонавий олимларнинг таъкидлашларига ўйин бир томондан ўқувчиларни билиш фаолиятларини ривожлантиришга ёрдам берса, бошқа томондан бу ривожланишидаги қийинчиликларни йўқотишни самарали воситаси, психолог – педагогик коррекция “генератори” бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ўйинни тўғри ташкиллаштиришлиши болаларда фикрлашни кучайтиради, уни оламни билишларини осонлаштиради ва эркин йўналтиради. Ўйинни номланиши ақлий интеллектуал, таълим берувчи, дидактик – бу ўйинларни болаларни барча ақлий хусусиятлари ва билиш фаолиятини ривожлантиришдан далолат беради, деб хисоблайди. Бундай ўйинлар ўқув ва ўқишдан ташқари пайтларда, хар қандай машғулот пайтида, ўтказиш мумкин. Иложи борича хар бир дефектолог ўзинининг болалар билиш фаолиятларини ривожлантирувчи ўйинлар энциклопедиясига эга бўлиши керак ва болаларнинг индивидуал хусусиятлари, қизиқишлари, коррекцион – ривожлантирувчи иш босқичига қараб уларга ўйин таклиф эта олиши керак. Болалар фаолиятини такомиллаштириш учун зарур функциялар ва жараёнлар: фазода мўлжал олиш, диққат, хотира, идрок, кўрув мотор координацияси, фикрлаш операциялари ва бошқаларни ривожлантиришда ривожлантирувчи компьютер ўйинлари хам катта ахамиятга эга. Улар коррекцион – ривожлантирувчи амалиётда муваффақият билан қўлланилиши мумкин, фақат бунда санитар – гигиеник меёрларни қатъий сақлаш зарурлигини эсда тутиш лозим. Шу тариқа дидактик ўйинларнинг махсус мактабгача таълим муассаларидаги таълим жараёнидаги роли шу билан белгиланадики, ўйин таълим жараёнини хиссий, фаолиятли қилиши, болага ўз малакасига эга бўлишга имкон бериши керак.
“Жуфтини эслаб қол”.
Бу ўйинни хам фронтал машғулотларда ўтказиш мумкин. Досканнг ўнг томонига қуён, сават, қайиқ, гулдон, қалам, қизча расмлари олдинма – кетин ёпишитирилб чиқилади. Чап томонга эса мана шу расмларга боғлиқ бўлган расмлар яъни сабзи, нок, дарё, гул, дафтар, копток кабилар ёпиштирилади. Ўйинни ўтказувчи аввал болалар билан биргаликда расмларни жуфти билан номлаб чиқади. Масалан:қуён – сабзи, сават – нок, қайиқ – дарё. Ундан сўнг чап томондаги расмлар йиғиб олинади. Болалардан ўнг томондаги расмларга қайси расмлар тўғри келишини топиш вазифа қилиб берилади. Боалалр хотирасиги таянган холда чап томондаги расмларни топишлари керак.
“Капалак қанотидаги белгиларни топ”.
Доскага 8 та капалак расмни яъни шакли ёпиштирилган. Бу капалакларнинг қанотига турли хил белгилар туширилган. Яъни чизиқча, бурчак, учбурчак, доира, тўлқинли, овал,, таёқча, нуқтали белгилардир. Болалар бу капалакларга яхшилаб қараб, улар ичидаги белгиларни эслаб қолиши сўралади. Болалар расмларини яхшилаб эслаб қолганларидан сўнг бу капалаклар доскадан йиғиб олинади. Унниг орқасидан худди шундай капалаклар яна доскага чиқиб эсида қолган белгини капалак қанотига чизишни талаб қилинади. Ўйин шу тариқа давом этиб, чизилмай қолган капалак белгиси ўйинни ўтказувчи ёрдамида биргаликда топиб охирига етказилади.
“Ўхшашини олиб кел”.
Турли ўйинчоқ ва буюмларнинг тасвирланган расмлари болаларда тарқатилади. Дефектолог томонидан ўйинчоқ ёки бирор буюм тасвирланган расм болаларга кўрсатилиб, олиб қўйилади. Бола бу расмни хотирасида сақлаб, стол устида қўйилган расмлар орасидан топиб кўрсатиши керак.
“Ким кўп”.
Болаларга 2 дақиқв давомида хонани айланиб, атрофни кузатиш тахлил этилади. Асосий вазифа доира шаклидаги предметларни топиб, эслаб қолишдан иборат. Сўнг барча болалар айлана шаклида ўтирадилар ва навбатма – навбат эслаб қолган предметларнинг номларини айтишади. Ўйин охирида қайси бола кўп доира шаклидаги предмет номини айтган бўлса, ўша ғолиб саналади.

Хулоса
Руҳий ривожланиши сустлашган болаларда хотира жараёнларининг ривожланишини меёрдан орқада қолади. Руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг хотирасининг ривожланиши ҳам бошқа руҳий жараёнлар каби ортда қолади ёки нуқсонлар билан ривожланади. Уларнинг хотира ривожланишидаги нуқсонларнинг кенг тарқалганлиги, уларни янада чуқурроқ ўрганиш ва коррекцион таъсир самарадорлигини ошириш йўлларини излаш заруриятини туғдиради. Руҳий ривожланиши сустлашган болалардаги билиш жараёндаги нуқсонлар ва хотира нуқсонлари уларни таълим – тарбияни ўзлаштиришига тўсқинлик қилади. Руҳий ривожланиши сустлашган болалар ҳам руҳий, ҳам жисмоний ривожланиши хусусиятлари билан ақли заифлардан фарқ қилади. Руҳий ривожланиши сустлашган болаларда интеллектуал жараёнлар олигофренларникидек чуқур зарарланмасдан, бирмунча юзаки зарарланган бўлади. Бу эса уларни махсус таълим-тарбия асосида соғлом тенгдошларига қўшиш имконияти мавжудлигини кўрсатади.
Биз томондан таклиф этилган ўйинларга асосан 3 та мақсад қўйилган: таълимий, тарбиявий, коррекцион.
Бу мақсадларга эришиш учун дефектолог ўйинни тўғри ташкил эта олиши зарур.
Дефектолог ушбу ўйинлар давомида болаларни кузатиб, зарур вақтда саволлар билан мурожаат қилиши ва бевосита ўзи ҳам иштирок этиши керак. Дефектолог ўз машғулотига мослаб ўйин мавзусини ўзгартириши мумкин.
Тўғри ташкил этилган ва танланган ўйинлар кутилган натижаларни беради. Бу эса дефектологдан билим ва маҳорат талаб этади.

Download 82,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish