I боб Муаммонинг ўрганилганлик холати


Мактабгача ёшдаги РРС болаларнинг хотирасини текшириш натижалари



Download 82,82 Kb.
bet6/8
Sana21.02.2022
Hajmi82,82 Kb.
#23846
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Утегенова

Мактабгача ёшдаги РРС болаларнинг хотирасини текшириш натижалари
1-жадвал



Топшириқлар

Болалар сони
10 та

3 балл

2 балл

1 балл

1

Эслаб қол

10та

2
(20%)

7 (70%)

1
(10%)

2

Саволларга жавоб

10та

1(10%)

8 (80%)

1(10%)

3

10 та сўзни эслаб қол

10

-

7(70%)

3(30%)

4

Занков методикаси

10

2

5

3

5

Рақамли кодлаш

10

3

5

2


3 Боб. Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган болаларнинг хотирасини ривожлантириш технологияси.
3.1.Ривожланишида муаммолари бор болалар учун психокоррекцион технологияларининг ишлаб чиқариш методологик ва назарий асослари.
Дастлаб белгилангандек, биз психологик коррекцияни икки режада кўриб чиқамиз: кенг – режада ривожланишида камчиликлари (етишмовчилик) бор болаларга қаратилган клинико – психологик – педагогик таъсиридек ва кичик режада – болада психик жараёнларини ва функцияларини ривожланиши оптимизациясига ва унинг шахс хусусиятлари ривожланишини уйғунлаштиришга қаратилган. Аномал ривожланишнинг спецификаси, кўп қирралиги, қийинлиги психокоррекцион технологиясини ишлаб чиқаришга тартиб равишда яқинлашини талаб қилади. Психокоррекцион технология – психокоррекцион жараённи ўтказиш воситалари ва усуллари ҳақида мажмуидир. Психокоррекцион технологиялари терминини бехосдан олганимиз йўқ. Биринчидан психокоррекцион жараён – бу қийин тартибдир, ўз ички стратегик ва тактик масалаларни олади. Психокоррекцион комплекслар ва психокоррекцион дастур ишлаб чиқиши стратегик масаладир. Тактик масалаларга метод ва психокоррекцион техникасини ишлаб чиқиш, коррекцион ишни ўтказиш шакли, танлов ва гурухни комплект, машғулот тартиби киради.
Иккинчидан, ривожланишида муаммоси бор болалар учун умумий психокоррекцион дастурни тузиш мумкин эмас, чунки нуқсон тузилиши ва намоён бўлиши даражаси оғирлигидан ташқари нуқсонини пайдо бўлиши вақтини, функциялараро алоқалар ривожланиш даражаси, типологик ва болани индивидуал – психологик жихатларини хисобга олиш керак.
Учинчидан бола билан коррекцион иш оддий ўрганиш машғулотидек, психологик фаолиятини ривожлантириш учун алохида машғулотлардек қурилиши керак эмас, балки бутун фикрлантирувчи фаолиятдек қурилиши керак.
Тўртинчидан, ривожланишда муаммолари бор болаларнинг психологик коррекцияси завқли характерга эга бўлиши мухимдир. У бор нарсани машқ қилишига эмас, балки хам бола билан заб этишмаганларга харакат қилиши керак.
Бешинчидан, психокоррекцион дастурнинг конкрет масалалари болалар муассасасининг турига боғлиқ. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, психокоррекцион дастур бошқа мутахассислар билан логопед, ўқитувчи, врач – психиатр ва бошқалар билан келишилган бўлиши керак.
Стратегик масалаларни кўриб чиқамиз, чунки улар хам ривожланишида муаммоси бор болалар учун умумийдир.
Психокоррекцион иш амалиётида, одатда учта асосий коррекция моделини ажратишади, умумий, турли ва индивидуал (А.А.Осипова).
Коррекциянинг умумий модели – бу шахснинг ёш жихатдан ривожланиши оптимал тартиби.
Коррекциянинг индивидуал модели боладаги ва ўсмирдаги хар хил турдаги коррекция бузилишига мўлжалланган, албатта унинг индивидуал – типологик, психологик клиник – психологик жихатларини хисобга олган холда.
Бу учта модель бошқа – бошқа масалаларга эга бўлсада бир – бири билан чамбарчас боғлиқ. Шундай қилиб психокоррекциянниг умумий модели бола билан профильактик ишга мўлжалланган, турли модель – психик ривожланишни етишмаслиги оптимизациясига, индивидуал модель эса – боланинг клинико – психологик ва индивидуал – психологик жихатларини хисобга олган холда унинг ривожланишидаги камчилик коррекциясига мўлжалланган.
Психокоррекцион жараённинг самарадорлиги мухим даражада психологнинг психокоррекцион дастурни туза олишига боғлиқ. Шу билан бирга кейинги методик талабларни инобатга олиш зарур:

  • Психокоррекцион ишнинг асосий мақсадларини аниқ шакллантириш.

  • Асосий мақсадни конкретлаштирадиган масалаларни ажратиш.

  • Коррекцион машғулотларнинг мазмунини таърифлаш. (аниқлаш).

  • Бола билан ишлаш шаклини аниқлаш.

  • Болани жисмоний ва интеллектуал имкониятларини хисобга олган холда белгиланган метод ва техникани белгилаш.

  • Коррекцион жараёнда ота – оналар ва бошқа шахсларнинг иштирокини режалаштириш.

  • Психокоррекцион жараён динамикасини бахолаш, анализ методини ишлаб чиқиш.

  • Хонани керакли материаллар билан жихозлаш.

Ривожланишида муаммоси бор болалар ва ўсмирларни мақсадли психокоррекцион таъсири бир – бири билан боғлиқ 4 блокдан иборат. Психокоррекцион комплекс билан рўёбга чиқарилади.

  • Диагностик

  • Коррекцион

  • Бахолашли

  • Прогностик

Диагностик блокга боланинг психик ривожланиш диагностикаси ва социал оламнинг диагностикаси киради.
Боланниг психик ривожланиши диагностикасини ўз ичига:

  • Бола ва унинг ота – онасининг шахсини хар томонлама клиник – психологик ўрганишни, уларнинг ўзаро муносабатларини ўз ичига олади.

  • Бола ва унинг ота – онасининг мотивация, талабгорлигининг тахлили.

  • Интеллектуал ривожланиш ва функцияларнинг ривожланиш даражасини таърифлаш.

  • Боланинг социал мухитининг диагностикаси коррекцион блокнинг кейинги масалаларини ўз ичига олади:

  • Боланинг микросоциал эркинлигини;

  • Психологик жарохат берадиган ходисаларнинг олдини олишда бола ва ўсмирга ёрдам

  • Боланинг атроф – мухит, оилада, синфда ўзаро келишининг шаклланиши.

  • Коллективда бола ўз ўрнини эгалаши;

  • Боладаги мнестик ва интеллектуал жараёнининг шаклланиши.

  • Коммуникатив функцияларини ривожлантириш.

  • Бола ўқиётган коллективда яхшилик, очиқлик ўзаро тушунувчанликни ташкил қилмоқ.

Бу мақсадга эришиши йўлида биринчи режада психологни болани ўраб турган яқинлар билан ишлаш эмас, балки педагоглар билан, синфдошлар, ўртоқлари ва танишлари билан ишлаш лозим. Бу мухим масалалардан биридир.
Бахолаш блоки, ёки коррекцион таъсирларга қаратилган тахлил, билим жараёнини ўзгариши, психик ахволи, бахолаш психокоррекцион таъсир ёрдамида пайдо бўлади. Коррекцияларнинг психологик дефектнинг турини ва қўлланилаётган методик тахлилини хисобга олишни талаб қилади. Коррекцион ишларнинг натижалари болада у билан ишлаш жараёнида пайдо бўлади. У натижалар психокоррекцион жараённинг охирида ва узоқ вақтдан кейин хам таъсир кўрсатади. Психологик коррекциянниг эффекти психокоррецион жараённинг мақсадига боғлиқ. Симтоматик коррекция натижасида, симптомлар болада биринчи машғулотлардан кейин аниқланиши мумкин. Аммо, психокоррекция жараёнида биз симптомларга эмас, уларни пайдо қилувчи сабабаларга эътиборимизни қаратишмиз керак. Каузал коррекциянинг таъсири психокоррекцион машғулотларда анча кейин намоён бўлиши мумкин.
Психологик коррекциянинг самарадорлиги объектив ва субъектив факторларга боғлиқ.
Объектив факторларга:

  • Бола нуқсонининг оғирлик даражаси;

  • Коррекцион масалаларни тўғри ёки нотўғри қўйилганлиги.

  • Психокоррекцион жараёнининг тўғри ташкил этилиши.

  • Коррекцион жараёнининг бошланиш вақти.

  • Психологнинг малакаси киради.

Субъектив факторларга:

  • Болани ва унинг ота – онасини психологик коррекцияга мослаштириш.

  • Уларнинг психологик коррекцияга бўлган муносабати.

Психокоррекцион таъсирларни бахолашда хар хил методларни қўллаш лозим. Масалан психологик кузатув, ўйинлар, методларни қўллаш мумкин. Бахолаш комиссиясига нафақат психологлар балки педагоглар, врачлар, тарбиячилар кириши мумкин. Прогностик блокнинг психокоррекцияси боланинг психофизиологик, психик ва мантиқий функцияларининг проектига айланади.
Коррекция давомида психолог олдида шундай саволлар қўйилади:
1.Бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни проектлаш.
2.Шу ўзгаришларнинг динамикасини аниқлаш.
Прогностик бахолашда психолог диққатини боланинг активлигига қаратиши лозим. Психокоррекцион технологияларнинг ташкилий аспектлари. Психокоррекцион таъсирлар эффекти.

  • Психокоррекцион ишларнинг олиб бориш турлари.

  • Коррекцион гурухларни териб олмоқ.

  • Психокоррекцион машғулотларнинг тузуми.

Психокоррекцион машғулотларни икки турга бўлинади. Индивидуал ва гурухли.
Турлар боланинг психик ва физиологик ривожланишига қараб танланади.
Аммо тажрибада аралаш, яъни индивидуал – гурухли турни қўллаш мумкин. Индивидуал шакл шундай ходисаларда қўлланиши мумкин:

  • Агар болада психологик ривожланишнинг орқада қолиши кузатилса;

  • Агар бола ёки унинг ота – онаси гурухдан бош тортса;

  • Агар болада қўрқув, хавотир, ташвиш кузатилса.

Психологик коррекциянинг индивидуал тури кўпинча психик ёки физиологик бузилиши бўлган болаларга нисбатан ишлатилади. Психологик коррекциянинг гурухли тури эса болаларни бирликка ундайди. Гурух бола учун реал хаётнинг аксини кўрсатади. Гурухли психологик коррекция уч турдан иборат:

  • Когнитив блок

  • Ўзига муносабат

  • Хулқли блок

Когнитив блокнинг масаласига боланинг ўзлигини англаш, ўз имкониятларини тўғри бахолай олиши киради. Эмоционал блок болада ўзи ҳақида тўғри фикр хосил қилишида катта рол ўйнайди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, гурухли психо – коррекция индивидуал тури ечадиган масалаларни ечади, аммо бошқа воситалар билан болаларни турларга бўлаётиб, биз гурухда хар хил даражали нуқсонлари бўлган болалар бўлишига эътиборимизни қаратишимиз керак. Масалан, юриш қобилиятида нуқсони бўлган болаларни турларга бўлаётиб уларнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиши керак. Гурухни 4 – 7 одамдан иборат қилиб ўтказиш тавсия этилади. Агар гурухда одам 7 тадан ошса, кичкина гурухчаларни хосил қилиб таъсирни кучайтириш керак.

Download 82,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish