Хотира – психологик жараён сифатида.
Хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёнидир. Биз хар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. Хотира фаолиятида шахснинг ғоявий йўналиши катта ўрин эгаллайди.
Бу йўналиши унинг фаолиятини хаёт шароити таъсирида шакллантиради. Киши ўзининг шу фаолияти учун мухим бўлган воқеа ходисаларни яхши эслаб қолади. Аксинча, киши учун хам ахамиятга эга бўлган нарсалар ёмон эсда қолдирилади ва тезда унитилиб юборилади. Шу ўринда хотира борасидаги таъсирларга ыайтсак, уларни кщпгина адабиётларда хотира тушунчасига нисбатан “Индивиднинг ўз тажрибасида эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушуриш – хотира”деб аталади.
Хотиранинг нерв – физиологик асосида бош мия пўстлоғида хосил бўладиган шартли рефлекслар, турли ассотсиятив боғланишлар ётади. Лекин одам эсда олиб қолиш пайтида ассотсиатларни хосил боғланганлигини мутлақо сезмайди. Хар хил ассотситсияларнинг хосил бўлганини одам кейинчалик бирор нарсани эсга тушуриш пайтида бўлади.
Хотира инсоннинг холати ва фаолиятини барча сохаларида қатнашиш туфайли унинг намоён бўлиши шакллари, холатлари, шарт – шароитлари, омиллари хам хилма – хил кўринишга эгадилар. Одатда хотиранинг турларига ва уларнинг муаяяан турларга ажратишда энг мухим асос қилиб унинг тавсифномасини эсда олиб қолиш, эсада сақлаш, эсга тушуриш, эслаш сингари жараёнларнинг амалга оширувчи фаолиятининг хусусиятларига боғлиқлиги олинади.
Хотира фаолияти эсда қолдиришдан бошланади. Эсда қолдириш идрок қилинган нарса ва ходисаларни мия пўстида из хосил қилишдир. Унинг физиологик асоси мия пўстида муваққат нерв боғланишнинг вужудга келишидир. Эсда қолдириш ўзининг фаоллиги жихатдан иккига бўлинади.
а/ ихтиёрий эсда қолдириш;
б/ ихтиёрсиз эсда қолдириш;
Ихтиёрий эсда қолдириш олдиндан мақсад қўйилмайди, мавзу танланмайди ва ирода кучи сарфланмайди. Ўзининг шўзаллиги, хиссий таъсирчанлиги, тезлиги, шакли ва бошқа хоссалари билан фарқ қиладиган нарса ва ходисалар ихтиёрсиз эсда қолади. Масалан, тасодивий ходисалар карнай – сурна овози ихтиёрий эсда қолади.
Ихтиёрий эсда қолдиришда эса олдиндан мақсад қўйиб мавзу белгиланади. Масалан, дарс материалларини эсад олиб қолиш имтихонга тайёрланиш ихтиёрий эсда қолдиришда қуйидаги турли усулардан фойдаланилади.
1.Мақсад қўйиш, масалан, институтга кириш олдидаги мақсад;
2.Ўқув материалларнитушуниб эсда қолдириш;
3.Есда қолдиришнинг ратсионал усуллардан фойдаланиш масалан, эсга қолдириш.
Беихтириё эсда қолдиришда қизиқиш катта рол ўйнайди. Визнинг олдинги тажрибамиз билан боғлиқ нарса ва ходисалар беихтириё осон қолади. Биз баъзи бир фактларни билсак... улар хақида тушунча бўлса, шу фактларга тегишли бўлган хамма нарсалар осон эсда қолади.
Ихтиёрий эсда қолдириш инсон хаётида катта ахамиятга эга бўлиб ундан ортиқча харакат талаб қилмаган холда унинг хаётий тажрибаларни кенгайтиради ва бўйитади. Бироқ ихтиёрийсиз эсда қолдириш тез бўлса кам кўпинча ноаниқ бўлади, бундай эсда олиб қолинган нарса ва ходисалар кейинчалик янгилаш эсга туширилади.
Ихтиёрий эсда қолдириш кўзда тутилган мақсадга мувофиқ танланган материални эсда қолдиришдир. Киши ихтиёрий эсда қолдириш учун эсда сақлашнинг махсус усулларини сақлаган холда материални пухта эсда қолдириш учун ўзининг керакли кучини сарф қилади. Аммо механик эсда сақланишни маъноли эсда сақлаш билан қоқўлланиши фойдалидир.
Хотира жараёнларидаги индивидуал фарқлар эсда қолдиришнинг тезлигида, аниқлигида, мустахкамлигида ва қайта эсга туширишдаги тайёрлигида ифодаланади. Бу фарқлар маълум даражада нерв фаолияти типларнинг хусусиятлари билан қўзғалиши ва тормозланиш жараёнларининг кучи ва харакатчанлиги билан боғлиқдир. Индивидуал фарқлар яна шундай холларда намоён бўладики, хар хил одамлар образли материалларни рангли тасвир, нарса тасвирларни самарали ва мустахкам эсда олиб қоладилар.
Бошқа бир одамлар ўз сўзларни яхши эслаб қоладилар. Учинчи бир тофиа одамларда эса маълум бир материални эсда олиб қолишда яққол устунлик сезилмайди. Психологияда хотиранинг қуйидаги типлари фарқланади. Кўргазмали образли хотира, сўз мантиқий типи назарияси олимларда учрайди. Бундан ташқари хотиралаш ва эсда қолдириш жараёнлари анализаторларнинг қатнашчишига қараб, хотира қуйидаги типларга ажралади:
а/ кўриш; б/ эшитиш; в/ харакат; г/ аралаш хотира.
Бир хил кишилар кўриш орқали иккинчи хиллари эшитиш орқали, учинчи хиллари харакат ёрдамида, тўртинчи хиллари эсда қолдиришнинг бирга қўшилган усулида яхши эсда қолдирадилар. Хотиранинг аралаш типлари энг кўп тарқалган.
Хотиранинг индивидуал фарқлари киши фаолиятининг хусусиятига боғлиқдир. Эсда олиб қолиш ва унутиш тезлигига кўра хотиранниг қуйидаги типлари мавжуд;
1.Тез эсда қолдириб секин унутиш;
2.Тез эсда қолдириб тез унутиш;
3.Секин эсда қолдириб секин унутиш;
4.Секин эсда қолдириб тез унутиш.
Эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушуриб тасаввур образлари орқали амалга оширилади. Хотира ва хаёл тасаввурлари бир – биридан фарқ қилади. Хотира тасаввурлари илгари идрок қилинган аммо хозир кўз онгимизда бўлмаган образлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |