Методлар Туркумлаштириш Схемалаштириш
Гуруҳлаштириш Қайта баён этиш
Режа тузиш Мавжуд тушунчаларни бойитиш
Таянч тушунчаларни аниқлаш Мавзу ичида кичик мавзуларни ҳосил қилиш
Педагогик вазиятларни ҳал қилиш
1. Гуруҳлаштириш. Методни қўллашда ўқувчилар ўқув материалини мазмунан ёки унда фаол қўлланилаётган таянч тушунчалар асосида гуруҳларга ажратиб оладилар. Бу усул ўқув материалининг кичик бўлагида илгари сурилган ғояларни пухта ўзлаштириб олиш асосида навбатдаги бўлак матни билан ишлашга асосланади. Гуруҳлаштиришда дастлабки бўлак ўқув материали моҳиятини чуқур англамай туриб, кейинги бўлак матни билан ишлашга йўл қўйилмайди. Зарурият бўлса, ҳар бир бўлак материали ўқувчилар томонидан қайта-қайта ўрганилади. Гуруҳлаштириш режа тузиш усули учун дастлабки асос бўла олади. Таълим жараёнида ўқувчиларда гуруҳлаштириш методини қўллаш кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга эътибор қаратилди ва улар билан ҳамкорликда ишлаш асосида бир қатор мавзулар бўйича гуруҳлар шакллантирилди.
Мисол учун: Маҳмуд Қошғарийнинг асарларини ўрганишда яхлит ўқув материалини қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин:
а) Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” асари ва унинг оммалашиш тарихи; б) асарда билим олишнинг ижтимоий аҳамияти ва билимли кишиларнинг шахси ҳақидаги қарашларнинг ёритилиши; в) инсонийлик фазилатлари тўғрисидаги фикрлар асар моҳиятини очиб берувчи жиҳатлардан бири эканлиги; г) меҳмон ва унинг ижтимоий мавқеини асарда акс эттирилиши; д) асарда мол-мулк ва унга муносабат масалаларининг баён этилиши; ж) халқ мақолларининг асар моҳиятини очиб беришдаги ўрни
2. Режа тузиш. Ўқувчиларни ўзлаштирилаётган мавзу бўйича режа тузишга ундаш ва дастлабки кўникмаларни ҳосил қилиш улар томонидан ўқув материали моҳиятини чуқур англанишига замин яратади. Бинобарин, бу ҳолатда тингланаётган (ўқитувчи ҳикояси) ёки ўқилаётган (дарслик, қўлланма, ёрдамчи адабиётлар, Интернет материаллар ва бошқалар) ўқув материалини мантиқий равишда гуруҳларга ажратиш ва ҳар бир гуруҳга киритилган материалнинг туб мазмунини очиб беришга хизмат қилувчи ибораларни ажратиш ўқувчидан барқарор диққат, мантиқий фикрлаш қобилиятига эга бўлишни тақозо этади. Таълим жараёнида ўқувчиларда режа тузиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга ҳам эътибор қаратилди ва улар билан ҳамкорликда ишлаш асосида бир қатор мавзулар бўйича режалар тузилди. Мисол учун: Алишер Навоийнинг асарларини ўрганиш чоғида Navoiyning do`sti hikoyasida ўқувчилар томонидан режанинг қуйидаги тарзда тузилиши мақсадга мувофиқдир:
Do’stlik tushunchasi haqida
Navoiy va Pahlavon Muhammad
Do’stlikka sadoqat
Navoiyning tadbiri