Ижодкор шахс – ижодий жараённи муваффақиятли амалга ошира оладиган ҳамда аниқ ижодий натижа (маҳсулот)ларга эга шахс.
Креатив шахс – жараён ёки натижа сифатида ижодкорликни намоён этувчи, масалаларни ечишга ностандарт усуллар билан ёндаша олишга мойил, ўзига хос ҳаракатларни ташкил этиш, янгиликларни илгари суришга, ижодий маҳсулотларни яратишга лаёқатли ва тайёр шахс.
Бунёдкор шахс – ҳам жараён, ҳам натижа сифатида объектив ижодкорликни амалга оширадиган ва талаблар даражасида ижодий маҳсулотларини ярата оладиган шахс Креатив шахсни тайёрлаш – ижодкорликка ўргатиш ва ўзини ўзи ижодий намоён этиш жараёнида шахсда барқарор креатив сифатларни шакллантириш ва ривожлантириш мазмуни Ижод – ижтимоий субъектнинг янгилиги, аҳамияти ва фойдалилиги жамият ёки муайян гуруҳ томонидан тан олинган фаолияти ёки фаолияти натижаси Ижодкор шахс – касбий-ижодий фаолият тажрибаларини қарор топтириш ва бойитиш асосида ижодий ғоя, уларни амалга ошириш кўникма ва малакаларига эга шахсни шакллантириш ҳамда ривожлантириш
Шахсда креативлик сифатларини ривожлантириш мураккаб жараён саналади. Таълим жараёнини кузатиш, бевосита педагогик жараённи ташкил этиш жараёнида қуйидаги методлар ўқувчиларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш билан бирга педагогларда касбий фаолиятни ташкил этишда намоён бўлувчи ижодий малакаларни мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Келтирилган мисоллар ўз моҳиятига кўра шахс креативлигини ривожлантиришга ёрдам беради: 1. Гуруҳлаштириш. Методни қўллашда ўқувчилар ўқув материалини мазмунан ёки унда фаол қўлланилаётган таянч тушунчалар асосида гуруҳларга ажратиб оладилар. Бу усул ўқув материалининг кичик бўлагида илгари сурилган ғояларни пухта ўзлаштириб олиш асосида навбатдаги бўлак матни билан ишлашга асосланади. Гуруҳлаштиришда дастлабки бўлак ўқув материали моҳиятини чуқур англамай туриб, кейинги бўлак матни билан ишлашга йўл қўйилмайди. Зарурият бўлса, ҳар бир бўлак материали ўқувчилар томонидан қайта-қайта ўрганилади. Гуруҳлаштириш режа тузиш усули учун дастлабки асос бўла олади. Таълим жараёнида ўқувчиларда гуруҳлаштириш методини қўллаш кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга эътибор қаратилди ва улар билан ҳамкорликда ишлаш асосида бир қатор мавзулар бўйича гуруҳлар шакллантирилди.
“Креативлик ўқув-билиш фаоллиги сифатида ҳам таҳлил этилиши мумкин. Бинобарин, баъзи ўқувчилар танқидий, таҳлилий ёки ижодий фикрлашни, бошқалар эса аниқ маълумотларга асосланган билимларга эга бўлишни афзал кўради, учинчи гуруҳ вакиллари эса табиатан креатив ва танқидий фикрлашга мойил бўлади. Шунга асосланган ҳолда ўқитувчилар ҳар бир ўқувчининг қизиқиши, қобилияти, мойиллиги, шунингдек, уларнинг ўқув-билиш услубидан келиб чиққан ҳолда” (Томлинсон, 1999) таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув манбаларини шакллантиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўя олишлари керак. Замонавий шароитда педагогнинг креативлиги яна бир ҳолатда – электрон ахборот-таълим ресурслари (ЭАТР)ни яратишда яққол намоён бўлмоқда. ЭАТР босма ўқув-методик мажмуалар каби ўзининг таркиб асосига эга бўлади. Ушбу таркибий асос бир нечта элементларни қамраб олади.
ЭАТР – ўқув фан (модул)лари бўйича тизимлилик, изчиллик, ўзаро мувофиқлик ва яхлитлик асосида шакллантирилиб, ўқув материалларини тўлиқ ёки қисман қамраб олган ҳолда компьютер технологияси ёки Интернет ахборот тармоғида махсус (алоҳида) сайтда жойлаштирилган электрон нашрлар мажмуи
Бошқа ҳар қандай сифат (фазилат) каби креативлик ҳам бирданига шаклланмайди. Креативлик муайян босқичларда изчил ривожлантирилиб борилади. Хўш, шахс фаолиятида креативлик хусусиятлари қачондан намоён бўлади? Болаларда креативликни ривожлантиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:
Do'stlaringiz bilan baham: |