I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Судланганликнинг олиб ташланиши



Download 6,47 Mb.
bet76/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

79-модда. Судланганликнинг олиб ташланиши
Агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд ушбу Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.
Ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 13-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам судланганлик олиб ташланиши мумкин.
Судланганлик афв этиш ёки амнистия акти асосида ҳам олиб ташланиши мумкин.

1.Судланганликнинг олиб ташланиши бу қонунда кўрсатилган судланганликнинг тугалланиши муддати ўтмасдан бекор қилинишидир. Судланганликнинг олиб ташланиши, суд томонидан унинг ажрими асосида ёхуд тегишли авф этиш ёки амнистия акти асосида амалга оширилади. Бунда шуни инобатга олиш керакки, фақат озодликдан маҳрум қилинган шахсларга нисбатан судланганлик олиб ташланиши мумкин. Жиноят кодекси 13-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.


2. Ушбу модданинг биринчи қисми ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларга нисбатан судланганликнинг муддатидан илгари тугатилиши масаласини ҳал этади. Қонунга кўра, юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан муддатидан илгари судланганликнинг тугатилиши, фақат шахсга нисбатан жазони ўтаб бўлгач, маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилмаганлиги шарти билангина йўл қўйилади. Бунда кўрсатилган чораларни қўллаш асоси аҳамиятсиздир, улар мавжудлигининг ўзи судланганликни олиб ташлашга тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, мазкур чораларни тайинлашда, суд, улар ўтгандан кейин шахсга маъмурий жазо ёки таъсир чоралари қўланилган деб ҳисобланмайдиган муддатлардан келиб чиқиши керак. Шуни эътиборда тутиш керакки, судланганликнинг муддатидан илгари тугатилиши, фақат Жиноят кодекси 78-моддасида кўрсатилган муддатнинг камида ярми ўталгандан сўнг қўлланилиши мумкин. Қонуннинг мазкур талаби императив характерга эга ва у сўзсиз бажарилиши керак.
3.Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масала судъя томонидан жазони ўтаб бўлган шахснинг, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакилининг ёҳуд жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади.
Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқилаётганда илтимоснома ким ҳақида берилган бўлса, шу шахснинг суд мажлисида қатнашиши шарт бўлади. У ҳимояга олиш ҳуқуқи билан таъминланади. Судланганликни олиб ташлаш рад этилса, судьяга бу масалага доир қайта илтимоснома рад этилгани ҳақида ажрим чиққан кундан бошлаб камида бир йил ўтгандан кейин киритилиши мумкин.
4. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққанлар ҳамда ўта хавфли рецидивистларнинг судланганлигини олиб ташлаш масаласи баён этилган. Ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган шахслардеганда узликсиз бир ёки бир неча жиноятлар содир этган бўлиб улардан лоақал биттаси оғир жиноят бўлсагина шундай шахс сифатида тушунилади.
Ушбу тоифа шахсларга нисбатан судланганликни олиб ташлаш масаласини муҳокама қилиш учун иккита асос бўлиши лозим. Булар:
* жазони ўтагандан сўнг ўн беш йиллик муддатнинг ўтиши;
* янги жиноят содир этмаслик.
Бунда жиноятнинг субъектив томони характери аҳамиятсиздир: у ҳам қасддан ҳам эҳтиётсизликдан содир этилиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жиноят содир этилганлик судланганликни олиб ташлашни йўққа чиқаради. Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, ўта хавфли рецидивист деб топилган шахснинг судланганлиги ушбу моддада кўрсатилган татибда, ўталган жазо муддати, барча жазоларнинг муддатидан қатъи назар олиб ташланиши керак.
5. Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга бўлиб, ушбу қонун кучга киргунга қадар, тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан, жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шхсларнинг, агар улар ҳали судланган ҳисобланишса, судланганлиги олиб ташланиши мумкин.
6. Судланганликнинг олиб ташланиши суд томонидан ажрим чиқариш йўли билан амалга оширилади. Шу билан бирга, ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, судланганлик амнистия акти ёки авф этиш асосида олиб ташланиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish