I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Кодекснинг принциплари



Download 6,47 Mb.
bet3/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

3-модда. Кодекснинг принциплари
Жиноят кодекси қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.

1. Шарҳланаётган моддада қонун чиқарувчи томонидан айрим жиноий-ҳуқуқий меъёрларни ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, бекор қилишнинг ҳамда ваколатли давлат органлари томонидан уларни қўллашнинг раҳбарий асосларини аниқлаб бериш орқали давлат томонидан олиб бориладиган жиноятчиликка қарши кураш негизини белгилаб берувчи принциплар тизими мустаҳкамланади. Кодекснинг принциплари тизими жиноят қонунчилиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қонунчиликнинг демократик моҳиятини акс эттиради ва шу билан бирга ҳуқуқни қўллаш амалиётининг барқарорлиги ва яхлитлигини таъминлашга хизмат қилади,бу билан Жиноят кодекси меъёрларини қўллаш жараёнида раҳбарий негизларнинг бир бутунлигини мустаҳкамлайди.


Шарҳланаётган модда қонуннинг ҳар бир меъёрида мавжуд бўлиши шарт қадриятлар структурасини акс эттирадиган ўзига хос андаза вазифасини ўтайди, яъни ҳар қандай жиноий ҳуқуқий меъёр ЖКнинг учинчи моддасида кўрсатилган етакчи қоидалар мажмуига мос бўлиши лозим - акс ҳолда у Жиноят кодексининг меъёри сифатида тан олинмайди ва амалда қўлланилмайди.
2. Жиноят кодекси меъёрлари тизими ва жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзаро боғлиқ ҳамда бир-бирини белгиловчи ҳуқуқий принципларидан таркиб топади.
Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий принциплари деганда жиноий-ҳуқуқий меъёрларда мустаҳкамланган ва Жиноят Кодекси вазифаларидан келиб чиққан ҳолда жиноий жавобгарликнинг умумий асосларини, йўналишини ва ҳажмини белгиловчи таянч ғоялар англанади. Кодекс вазифаларидан фарқли ўлароқ жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари принциплари жиноий-ҳуқуқий сиёсатнинг йўналишини акс эттирмасдан, уни амалга оширишнинг айрим таянч усулларини белгилаб беради. Айнан Кодекснинг вазифалари жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг хусусиятлари ва принциплари тизимини белгилаб беради.
Принцпларнинг кодекс вазифалари билан аввалдан белгилаб қўйилганлиги мазкур ғояларнинг раҳбар асослар сифатидаги хусусиятига таъсир этмаслигини қайд этиб ўтиш лозим. Принципларнинг бўлмаслиги Кодекс вазифаларини фақат декларатив хусусиятгагина эга қилиб қўяди.
Амалиётда белгиланган принциплардан чекиниш уларни бажармасликни ва жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаларини амалга оширмаганликни билдиради. Демак, вазифалар ва принциплар биргаликда жиноий-ҳуқуқий тартиботнинг ва ижтимоий муносабатларни ҳимоя қилишнинг асосини ташкил этади ва айнан шунинг учун Кодекс «Жиноят кодексининг вазифалари ва принциплари» боби билан бошланади.
3. Жиноят кодексининг принциплари янги ҳуқуқий меъёрлар ишлаб чиқиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида раҳбарий аҳамиятга эга умумий ғоялардан иборатдир. Мазкур ғояларнинг ҳуқуқий меъёрлар шаклига келтирилиши уларга ўзгача ижтимоий моҳият бахш этади, уларни тартибга солувчи таъсирчан омилларга айлантиради. Қонунчиликда акс этгандан сўнг улар инсонларнинг ҳуқуқий онгига таъсир этувчи қонун яратиш ва уни ҳуқуқий қўллаш жараёнида риоя этилиши лозим бўлган мажбурий меъёрлар хусусиятини касб этади. Принципларнинг ҳуқуқий моҳияти Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида уларни тушуниш ва қўлашда ягона ёндошувни таъминлайди.
4. Ҳуқуқий-меъёрий принципларнинг фуқароларга таъсири уларнинг фуқароларни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий онгини шаклланишига кўмаклашуви ва шу орқали жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий муносабатларни сезиларли зарар етказилишидан ҳимоя қилишдан иборатдир. Кодексда жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг етакчи ғояларини мустаҳкамловчи махсус моддалар мавжудлиги олиб борилаётган жиноий-ҳуқуқий сиёсатнинг вазифаларини самаралироқ ҳал этиш ва унинг моҳиятини чуқурроқ англаб етишга кўмаклашади.
Ҳуқуқий принципларнинг дастлабки тергов, прокуратура ва суд идораларининг мансабдор шахсларига таъсири, ўз навбатида, жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қонунчиликнинг тўғри қўлланилиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг химоя қилинишига ва бу борадаги Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги сиёсатини юргизишнинг барқарорлиги ва бирлигидан иборатдир.
5. Ҳуқуқ яратиш жараёнида ҳуқуқий принципларнинг таъсири алоҳида аҳамият касб этади. Бу жараён қонун чиқарувчи органнинг қонун чиқариш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилиш билан боғлиқ бўлган фаолиятида яққол акс этади.
6. Хуқуқ сохасининг хар бири учун таълуқли бўлган умумий ғоялар шарҳланаётган моддада келтирилган ҳуқуқ соҳасининг ҳар бир тармоғида инобатга олинган. Улар кенг равишда қўлланилади ва уларга риоя этилади. Жиноят кодекси мавҳум умум ижтимоий қадриятларни назарда тутмайди. Мисол учун, умумжамият принципи сифатида тан олинган қонунийлик принципининг мазмун моҳияти Конституция ва қонуннинг устунлигида акс этади.
Жиноят кодексининг 4-моддасида келтириб ўтилган «Содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланади» деб мустаҳкамланган норматив-ҳуқуқий меъёрда жиноий-ҳуқуқий принципларнинг аниқлиги алоҳида тавсифга эга эканлигини кўриш мумкин .
7. Мазкур шарҳланаётган модда, яъни қонунийлик принципи Жиноят кодексида мустаҳкамланган принципларнинг тартибини очиб беради. Бироқ, буни бир принципнинг бошқа бир принципдан устунлиги сифатида тушунмаслик керак. Жиноят кодексининг 3-моддасида акс эттирилган қонунийлик принципи ҳар бир принципни бир-бири билан тўлдириб, боғлаб туради.
Қанчалик муҳим бўлмасин Жиноят кодекси фақат биргина принципга таяниб қолиши керак эмас, зеро у, олдига қўйилган ҳар бир масалани ечиб бера олмайди. Тизимнинг таъсир доираси Жиноят кодексида келтирилган барча принципларнинг ҳаракатида акс этади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish