I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш



Download 6,47 Mb.
bet24/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

25-модда. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш
Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.
Қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга cуиқасд деб топилади.
Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга cуиқасд қилганлик учун жавобгарлик ҳам ушбу Кодекс Махсус қисмининг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи моддасига мувофиқ ҳал қилинади.

1. Жиноят ижтимоий хавфли қилмиш сифатида жиноятчининг у ёки бу қасди (жиноий мақсаднинг пайдо бўлишидан бошлаб, токи уни тўлиқ амалга ошириш ва жиноий мақсадга эришгунга қадар бўлган давр) муайян вақт оралиғида амалга ошириладиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) сифатида тушунилади. Жиноятнинг тамом бўлганлигини аниқлаш содир этилган жиноят таркибига боғлиқ бўлади. Шу сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этиш жараёнини шартли равишда муайян босқичларга бўлиб, уларни тамом бўлган ва тамом бўлмаган жиноятларга бирлаштиради.


Жиноят содир этиш босқичлари тушунчасига жиноят ҳуқуқида жиноятга тайёргарлик кўриш ва уни бевосита содир этиш босқичлари (жиноий фаолиятнинг ривожланиш босқичлари) деб қаралади. Улар бир-биридан айбли ҳаракатларнинг хусусияти ва мазмунига кўра, шунингдек жиноий қилмишнинг тамомланганлик даражасига кўра фарқ қилади. Мазкур институтга қуйидагича таъриф бериш мумкин. Демак, жиноят босқичлари деганда, объектив томонини амалга оширишнинг жиноий мақсадини амалга оширишда унинг объектив томонининг ривожланиш босқичлари тушунилади.
2. Шарҳланаётган моддада қонун тамом бўлмаган жиноятнинг қуйидаги босқичларини белгилайди:
* жиноятга тайёргарлик кўриш;
* жиноятга суиқасд қилиш.
Жиноят қонуни жиноят содир этиш босқичи сифатида қасднинг шаклланиши ва аниқланишини босқич сифатида тан олмайди. Қасднинг аён бўлиши жиноят қонуни мақсадларига ижтимоий хавф солмайди, чунки бунда шахс бирон-бир муайян ҳаракат содир этмайди. Шахс ўз фикрлари учун, ҳатто улар жиноий бўлса ҳам, жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Айни вақтда, ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш билан қўрқитиш, яъни жабрланувчининг ҳулқ-атворини ўз манфаатлари йўлида ўзгартириш мақсадида унга руҳий зўравонлик қилиш ёки ўлдириш билан қўрқитиш жиноят содир этишга қасднинг аён бўлиши деб топилиши мумкин. Қўрқитиш жиноят қонунида жиноят деб таснифланган ҳолларда бу тамом бўлган мустақил жиноят ҳисобланади.
Тамом бўлмаган жиноятлар тоифасига бирлаштириладиган жиноий ҳулқ-атворнинг юқорида қайд этилган босқичлари (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) жиноятларнинг барча таркибларида ҳам бўлавермайди. Жиноят эҳтиётсизлик орқасида, жумладан, ҳаракатсизлик билан содир этилган жиноятлар содир этилганида, жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш босқичлари мавжуд бўлмайди
Босқинчилик жиноятида жиноят содир этишга суиқасд қилиш босқичи мавжуд эмас, бу кесик таркибли жиноят бўлиб, содир этилган хатти-ҳаракатнинг ўзи тамом бўлган жиноят таркибини ифода этади. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш учун жавобгарликка тортишга жиноий қасднинг тури таъсир қилади. Эгри қасдда жиноят содир этишнинг ушбу икки босқичи бўлмайди, чунки жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилишда шахснинг жиноят содир этиш истаги натижага эришишга қаратилган онгли ва мақсадли ҳаракатларидан иборат. Масалан, одам ўлдиришга суиқасд қилиш фақат тўғри қасд билан содир этилади, қачонки, шахс ўлим юз беришини англаган ва истаган бўлади.
Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш фақатгина тўғри қасддан содир этилган жиноятлардагина бўлади. Эгри қасд билан содир этиладиган жиноий қилмишларда жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга қасд қилиш босқичлари бўлиши мумкин эмас.
Жиноят содир этишга қасд. жиноятга тайёргарлик кўриш учун ҳам, жиноят содир этишга қасд қилиш учун ҳам бир хилда зарур.
Ниҳоят, жиноятга тайёргарлик кўриш ҳам, жиноят содир этишга суқасд қилиш ҳам жиноятчи эришишни кўзлаган жиноий натижанинг мавжуд эмаслигини назарда тутади.Жиноятчи жиноий оқибат юз беришини хоҳламаган ҳолда жиноятга тайёргарлик кўриши ёки суиқасд қилиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда жиноий оқибат унинг ҳаракат мақсадини ташкил қилмайди. Субъектга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, жиноий натижанинг мавжуд эмаслиги тамом бўлган ва тамом бўлмаган жиноят ўртасидаги чегара ҳисобланади. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш ҳар қандай жиноий оқибатнинг юз беришини истисно этади. Айнан жиноий оқибатнинг юз бермаганлиги тамом бўлган ва тамом бўлмаган жиноятлар ўртасидаги фарқни белгилаб беради.
3. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида жиноятга тайёргарлик кўриш унинг содир этиш босқичи тарзида ёритилади.
Жиноятга тайёргарлик кўриш фақат тўғри қасд билан содир этилади. Жиноятга тайёргарлик кўриш жиноят содир этиш учун шарт-шароитларни яратишда ифодаланади. Жиноятга тайёргарлик кўриш жиноий фаолиятнинг дастлабки босқичи ҳисобланади ва у бошқа босқичларга қараганда ижтимоий хавфлилик даражасининг юқори эмаслиги билан тавсифланади.
Жиноятга тайёргарлик кўриш орқали шахс ўз ҳаракатининг ижтимоий хавфлилигини. бу ҳаракатлари орқали ўзига жиноят содир этиш учун шароит яратаётганлигини англайди. Жиноятга тайёргарлик кўришда жиноят содир этиш учун шарт-шароит яратишга, шунингдек, бундан кейин жиноятни яширишга ёки айни бир вақтнинг ўзида унисига ҳам бунисига ҳам қаратилган бўлиши мумкин. Агар жиноятга тайёргарлик кўриш фақат ният қилинган жиноят содир этишга шароит яратса, жиноятга суиқасд қилиш эса тажовуз қилиш объектига аниқ зарар етказиш хавфини келтириб чиқаради.
4. Шарҳланаётган модда биринчи қисмининг маъносига кўра, тайёргарлик кўриш - бу муайян ҳаракатлар демакдир (бу ерда қилмишга фаол ҳаракатлар деб қаралиши керак).
Ҳаракат, жиноят таркибининг унсури сифатида, қонунда кўрсатилган муайян аломатлар (талон-торож қилиш, ёлғон маълумот тарқатиш, тарғиб қилиш ва ҳ.к.)га эга. Шу сабабли, ҳар қандай ҳаракат, ҳатто у жиноий суиқасд билан содир этилган бўлса ҳам, тегишли жиноят таркибининг объектив томони сифатида ҳаракатни ҳосил қилавермайди. Мисол учун, ўт қўйиш мақсадида бензин сотиб олиш, шубҳасиз, ҳаракат бўлгани ҳолда, ўт қўйиш (мулкни қасддан нобуд қилиш, Жиноят кодексининг 173-моддаси) таркибининг унсури ҳисобланмайди, худди шунингдек бировни уриш учун таёқнинг эгалланиши ҳам баданга шикаст етказиш таркибининг унсурини ҳосил қилмайди ва ҳ.к.
Шундай қилиб, жиноят содир этиш учун амалга оширилган ҳаракатлар икки хил бўлади: биринчиси, жиноят таркиби элементи бўлса, иккинчиси жиноят содир этилишини таъминловчи акт. Бу икки ҳаракатнинг мавжудлиги шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Бу ҳаракатлар жиноят содир этишга ёки жиноятни яширишга ёрдам берувчи ҳаракатлардан иборат бўлиши мумкин.
Тайёргарликни жиноят содир этиш босқичи сифатида фақат аниқ бир жиноят содир этиш учун тайёргарлик кўрилгандагина баҳолаш мумкин. Шахс кейинчалик муайян жиноий қилмиш воситалари ёки қуроллари тарзида қўлланилиши мумкин бўлган турли предметларни "ҳар эҳтимолга қарши" эгаллаган, ясаган ёки мослаштирган ҳолларга жиноятга тайёргарлик кўриш деб қаралиши мумкин эмас, чунки бундай ҳаракатлар ягона жиноят содир этиш босқичини ҳосил қилмайди. Тўғри, айрим ҳолларда улар мустақил жиноятлар бўлиши мумкин, мисол учун, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни фақат истеъмол қилишни истисно этадиган миқдорда топилиши, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг дозаларга ажратиб қадоқланиши, уларни ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойларга яшириш, гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш асбоб-ускуналарининг мавжудлиги, айбдорнинг ўзи гиёҳванд эмаслиги ҳақидаги экспертиза хулосаси ва ҳ.к. Ишнинг аниқланган ҳақиқий ҳолатларига қараб, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 25-моддаси биринчи қисми, 273-моддаси бешинчи қисми бўйича квалификация қилиниши керак.
Айбдорда қонунга хилоф равишда тайёрланган, эгалланган, сақланаётган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш (Жиноят кодекси 273-моддаси) жиноий ниятининг мавжудлиги масаласини ҳал қилишда, судлар, мазкур воситалар ёки моддалар ўтказишга амалда тайёргарлик кўрилганлиги тўғрисидаги далиллар мажмуидан келиб чиқишлари керак. Бунда тергов органлари ва судлар гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш мақсадини аниқлашлари лозим. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар келгусида ўтказиш, сотиш учун эгаллангани аниқланган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари юқорида зикр этилган жиноятларга тайёргарлик кўриш тарзида таснифланиши керак.
Юқоридагиларни инобатга олиб шуни айтиш лозимки, жиноятга тайёргарлик кўриш фақат аниқ бир жиноятни содир этишда ифодаланади.
5. Жиноят содир этиш учун шарт-шароит яратиш деганда, жиноят қуроли ёки воситаларини излаш, тайёрлаш, жиноят содир этиш вақти ва шароитини аниқлаш, жиноят содир этишга халақит бериши мумкин бўлган тўсиқларни бартараф этиш, шериклар ёллаш, жиноий гуруҳ тузиш ва жиноят содир этишга қаратилган бошқа ҳаракатлар тушунилади.
Жиноят содир этиш қуроллари ёки воситаларини қидириш қонуний йўл билан (масалан, бензин сотиб олиш) ёки қонунга хилоф равишда (масалан, келгусида жиноят содир этиш учун қурол, ўқ-дориларни ўғрилик йўли билан қўлга киритиш) эгаллашдан иборат.
Жиноят содир этиш қуроллари ёки воситаларини тайёрлаш уларни яратишдан, масалан, лом, очқич, қалбаки ҳужжатлар ясашдан иборат.
Жиноят содир этиш қуроллари ёки воситаларини мослаштириш шахс ўз жиноий ниятини амалга оширишда фойдаланишни мўлжаллаган маълум предметларга муайян шакл бериш, қайта ишлаш каби ҳаракатлардан иборатдир.
Тил бириктириш ёки келишув - бу камида икки шахснинг муайян жиноят содир этиши ва (ёки) улардан бирининг жиноят содир этиши, иккинчиси эса ўғирлик молдан, мурдадан ва ҳ.к.дан қутулишга ёрдам бериши ҳақида зарур келишувга эришиши. Масалан, бир киши жиноят содир этса, иккинчиси жиноят изларини йўқотади. Тил бириктириш иккиёқлама хусусиятга яъни жиноят содир этишга ёки уни яширишга қаратилган бўлиши мумкин. У жиноят содир этиш учун шарт-шароит яратишга ҳам, содир этилган жиноят изларини яширишга ҳам қаратилиши мумкин. Тил бириктириш усуллари ҳар хил бўлади - шахслар ихтиёрий тарзда келишишлари мумкин, келишувга товламачилик, мажбурлаш, алдаш, ваъда бериш натижасида эришилиши ҳам мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, турли воситалар ва қуролларнинг эгалланиши, ўғирланиши, ўзлаштирилиши, рўзғор буюмларининг тайёрланиши жиноятга таёргарлик кўриш деб баҳоланиши мумкин эмас, башарти улардан муайян жиноий мақсадларда фойдаланиш нияти улар жиноят содир этишга тайёргарлик кўришидан олдин пайдо бўлганлиги исботланган бўлмаса.
6. Жиноятга тайёргарлик кўриш фақат тайёргарлик ҳаракатлари шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра тўхтатилган ҳолдагина мавжуд бўлади. Жиноятга тайёргарлик кўриш объектив томонининг хусусияти шундаки, жиноят айбдорга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра охирига етказилмайди. Агар жиноий қилмиш охирига етказилган бўлса. жиноятни квалификация қилишда унинг амалий аҳамияти йўқ. Амалий аҳамияти жиноят тайёргарлик кўриш босқичидаёқ тўхтатилганда яққол намоён бўлади.
Жиноят таркибининг объектив томони амалда бажарилишидан олдин жиноий фаолиятнинг тўхтатилгани жиноятга тайёргарлик кўришни уни содир этиш босқичи деб таърифлаш имконини беради.
7. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми жиноят содир этишга суиқасд қилиш учун жавобгарликни назарда тутилади.
Жиноят содир этишга суиқасд қилиш жиноят содир этишнинг иккинчи босқичи бўлиб, тайёргарлик босқичидан фарқли равишда жиноят содир этиш учун шароит яратилмасдан, балки, уни содир этишнинг бевосита бошланиши бўлиб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилинади ва зарар етказиш хавфи вужудга келади.
Жиноят содир этишга суиқасд қилиш - бу қасддан содир этилган жиноятнинг тугалланмай қолиши ёки айбдор истаган оқибатнинг рўй бермаслигидир.Суиқасдда шахс қонун билан қўриқланадиган объектни реал хавф остида қолдиради, лекин объектив ва субъектив сабаблар натижасида жиноий оқибат юз бермайди.
8. Жиноят содир этишга суиқасд қилишга қонунда берилган таърифнинг мазмунига қараб жиноий фаолиятнинг мазкур босқичини тавсифловчи аломатларни аниқлаш мумкин.
Уларга қуйидагилар киради:
* суиқасд жиноят содир этишга бевосита йўналтирилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни ифодалайди ;
* тамом бўлмаган жиноят;
* жиноятнинг шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра тугалланиши.
Жиноят содир этишга суиқасд қилиш - жиноят содир этишга бевосита йўналтирилган ҳаракат (ҳаракатсизлик). Ушбу ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг ўзи қонун билан қўриқланадиган объект (мулк муносабатлари, ҳаёт ёки соғлиқ хавфсизлиги, жинсий эркинлик ва б.)га бевосита қарши қаратилади, уни жиддий зарар етиши хавфи остига қўяди. Аксарият ҳолларда, жиноят содир этишга суиқасд қилиш муайян жиноятнинг объектив томони билан боғлиқ бўлган ҳар хил ҳаракатлар орқали содир этилади. Мисол учун, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб ўғрилик содир этишга қасд қилишни аниқлаш учун шахс уй-жойга ғайриқонуний равишда кирган ёки ҳеч бўлмаса бунга ҳаракат қилган, масалан, уй эшигининг қулфини бузган бўлиши керак. Онанинг ўз чақалоғини ўлдиришга суиқасд қилганлигини билиш учун чақалоқнинг овқатлантирилганлиги ёки аксини аниқлаш керак бўлади.
9. Жиноий тажовуз тугалланмагани (жиноят охирига етказилмагани) - жиноят содир этишга суиқасд қилишнинг яна бир муҳим объектив аломати. Жиноят содир этишга қасд қилиш, жиноий фаолият (тамом бўлмаган жиноят доирасида) ривожланишининг мустақил босқичи сифатида, тамом бўлган жиноятдан айнан ўзининг тугалланмагани билан фарқ қилади.
Тамом бўлган жиноятдан фарқли ўлароқ, бу ерда жиноят объектив томонининг баъзи бир аломатлари етишмайди. Жиноят содир этишга суиқасд қилишда жиноятнинг объектив томони тўлиқ эмас, балки қисман мавжуд бўлади, чунки айни ҳолда тажовуз қилган шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра кўзланган жиноий натижага эришилмаганлигини кўриш мумкин. Ушбу аломат асосан жиноят объектив томонининг муҳим таркибий қисми - оқибатнинг йўқлигини тавсифлайди. Масалан, шахс пичоқ уриб одам ўлдирмоқчи бўлди, аммо пичоқ синиб қолди; ўлдириш мақсадида у жабрланувчига ўқ узди, лекин ўқ нишонга тегмади ва ҳ.к. Айни ҳолда айбдор ҳаракатлари субъектив тугалланганини жиноий қилмиш амалда тугалланмаганидан фарқ қилиш керак (жиноят қонунида назарда тутилган жиноий натижа мавжуд эмас).
Аммо қилмиш, жиноятнинг тамом бўлмагани объектив томоннинг бошқа унсури - барча ҳаракатлар тугалланмагани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Айбдор мўлжаллаган бажарилмаган жиноий ҳаракатларга, масалан, субъект пичоқ санчиш учун қўлини кўтарган, аммо жабрланувчи унинг қўлини ушлаб қолган ҳолат киради. Мазкур ҳолатда ҳаётга тажовуз қилиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар охирига етказилмаганлигини ва ўз-ўзидан оқибатнинг келиб чиқмаганлигини пайқаш мумкин.
Жиноят содир этишга суиқасд қилишда кўпинча айбдор мўлжалламаган, кўзда тутмаган ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқади (масалан, одам ўлдиришга қасд қилишда жабрланувчининг соғлиғига оғир шикаст етказилади). Бу қилмишни тамом бўлган жиноятга айлантирмайди, чунки жиноий қилмиш тамом бўлган деб топилиши учун ҳар қандай ижтимоий хавфли оқибат эмас, балки қонунда бевосита кўрсатилган ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқиши талаб этилади. Шундай қилиб, жиноятга суиқасд қилувчининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) маълум зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин, аммо улар ҳеч қачон айбдор мўлжаллаган оқибатлар бўлмайди.
Қонунда назарда тутилган жиноий оқибатлар ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган пайтда эмас, балки орадан маълум вақт ўтганидан кейин келиб чиққан (масалан, жабрланувчи унга ҳаётдан маҳрум этиш мақсадида шикаст етказилганидан кейин орадан бир неча кун ўтгач вафот этган) ҳолларда жиноят тамом бўлган деб топилади. Қонун нуқтаи назаридан, агар айбдорнинг қасддан содир этилган ҳаракати (ҳаракатсизлиги) оқибатида, орадан қанча вақт ўтганидан қатъи назар, жиноий оқибат келиб чиққан бўлса, жиноий қилмиш тугалланган деб топилади.
10. Объектив томоннинг характерловчи учинчи белги жиноятнинг шахсига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра, тугалланмай қолишидир. Жиноятнинг тамом бўлишига тўсқинлик қилган турли хил ҳолатларни бир нарса бирлаштиради, уларнинг ҳар бири жиноятчининг хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юзага келади. Айнан шу белги суиқасднинг юқорида кўрсатилган объектив белгиларини бирлаштириб, уни жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишдан фарқлаш имконини беради.
Қонун чиқарувчи айни ҳолда жиноий қилмиш айбдор жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтгани (Жиноят кодекси 26-моддасига берилган шарҳга қаранг) туфайли эмас, балки айбдорга боғлиқ бўлмаган объектив сабабларга кўра охирига етмай қолишини махсус таъкидлаб ўтади. Шу сабабли, жиноят содир этишга суиқасд қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди.
Бундай ҳолатлар қаторига, мисол учун, бегона шахсларнинг аралашишини, табиат кучлари, турли механизмларнинг таъсирини, ишнинг ҳақиқий ҳолатларида (жиноят объекти, воситалари, ҳаракат усулларида) хатога йўл қўйилиши ва бошқаларни киритиш мумкин.
Жиноят содир этишга қасд қилиш фақат жиноят таркиби бўлиши учун зарур барча унсурлардан фақат биттаси - жиноий ҳаракат оқибати бўлмаган ҳолдагина мавжуд бўлади. Шу билан бирга, жиноят содир этишга суиқасд қилишни тавсифловчи яна бир мезонни ҳам қайд этиб ўтиш керак. Жиноий оқибатлар субъектга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра келиб чиқмаган ҳолда жиноят содир этишга қасд қилиш мавжуд бўлади. Субъект жиноий натижага эришиш учун лозим деб топган барча ишларни қилган, аммо кўзланган оқибат келиб чиқмаган - ўқ жабрланувчига тегмаган, заҳар яхши таъсир қилмаган, милтиқ отилмай қолган ва ҳоказо ҳолатларда. Жиноятга суиқасд жиноят такибининг зарурий белгиси жиноий оқибат рўй бермаганида аҳамиятга эга бўлади.
11. Жиноят содир этишга суиқасд қилишнинг субъектив томони фақат тўғри қасдда ифодаланади. Айбдор жиноят содир этишга суиқасд қилишда муайян ижтимоий хавфли қилмиш содир этаётганини англайди ва жиноятни мантиқий якунига етказиш, зарур жиноий натижага эришишни хоҳлайди. Жиноятнинг объектив томонини якунламаганини, у ҳали мўлжаллаган ҳаракатларининг барчасини бажармаганини, кўзлаган мақсадига ҳали эришмаганини шахс англайди.
Субъектнинг ўз ҳаракати (ҳаракатсизлиги)нинг тугалланганлик даражаси ҳақидаги тасаввури субъектив мезонга асосланади.
Ана шу субъектив мезонларга кўра, жиноят содир этишга қасд қилиш:
* тамом бўлган суиқасд;
* тамом бўлмаган суиқасд;
* "яроқсиз" объектга нисбатан.
12. Тамом бўлган суиқасдда жиноий мақсадга эришиш учун айбдор ўзига боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни қилади, аммо унинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра жиноят охирига етказилмайди. Тамом бўлган суиқасднинг муҳим хусусияти шундан иборатки, шахс амалга оширишни мўлжаллаган барча ҳаракатларни содир этади, аммо жиноий натижанинг инъикоси изчил ҳаракатлар доирасидан четда қолади. Айбдор эришишга интилган ҳақиқий оқибат мавжуд бўлмайди. Мисол учун, субъект ўлдириш мақсадида жабрланувчига заҳар берди, лекин шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан жабрдийданинг ҳаёти сақлаб қолинади.
13. Тамом бўлмаган жиноят содир этишга қасд қилишда субъект жиноятнинг тамом бўлиши учун зарур бўлган ҳаракатларни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра охирига етказа олмайди. Тамом бўлмаган суиқасдда айбдор ўзига боғлиқ бўлган барча ҳаракатлари қилишга улгурмаган. Тамом бўлмаган жиноят содир этишга қасд қилишда жиноят содир этишга қасд мавжуд бўлади, аммо жиноят натижасига эришиш учун зарур ҳаракатлар тўла ҳажмда бажарилмайди. Мисол учун, ўғри омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, зарур бойликларни олиб чиқиб кетишга тайёрлайди, лекин шу ерда ушланади ва уларни ўғирлай олмайди.
Тамом бўлган ва тамом бўлмаган жиноят содир этишга суиқасд қилиш жиноятни квалификация қилишда ҳеч қандай аҳамияти бўлмаса ҳам, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаш, жазо тайинлаш ва жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш масаласини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди.
14. Яроқсиз объектга суиқасд қилиш жиноят субъектининг фактик хатога йўл қўйишда ифодаланади.
(Хатолар тўғрисидаги умумий қоидалар ҳақида Жиноят кодекси 20-моддасига берилган шарҳга қаранг.)
Жиноят содир этишга "яроқсиз" суиқасд қилишнинг икки тури фарқланади: 1) "яроқсиз" объектга (предметга) суиқасд қилиш; 2) "яроқсиз" воситалар билан суиқасд қилиш.
15. "Яроқсиз" объектга қасд қилиш - шахснинг хатоси туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга зарар етказмаслигида ифодаланади. Бунда шахс жиноят объектига нисбатан эмас, балки, предметига нисбатан хато қилади. Суиқасд қилишнинг бундай турида айбдор томонидан тажовуз қилинган объектга зарар етказилмайди. Мисол учун, айбдор пул ўғирлаш мақсадида сейфни очади, аммо у ердан пулни тополмайди.
16. "Яроқсиз" воситалар билан суиқасд қилиш деганда жиноятни охирига етказиш учун яроқсиз бўлган воситаларни қўллаб тажовуз қилиш тушунилади. Мисол учун, айбдор ўлдириш мақсадида жабрланувчига заҳар беради, аммо бу заҳар эмас, зарарсиз кукун бўлиб чиқади ва жабрланувчи ўлмай қолади. Бундай ҳолларда қасднинг йўналишига қараб мўлжал олиш керак, мисол учун, "агар айбдор ишлатишга яроқсиз бўлган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портловчи қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаган ва бунда уларнинг сифатига нисбатан янглишиб яроқли деб ҳисоблаган бўлса, содир этилган қилмиш жиноятга суиқасд тариқасида квалификация қилинмоғи лозим”.
17. Жиноят содир этишга суиқасд қилиш, жиноятга тайёргарлик кўришдан шу билан фарқланадики, бунда айбдорнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) жиноятни содир этиш учун шарт-шароит яратиш билан чекланмайди, балки жиноий қилмишни содир этишга бевосита қаратилган бўлади. Жиноят содир этишга қасд қилиш жиноятга тайёргарлик кўришдан ўзининг тугалланмаганлиги ёки айбдор хоҳлаган натижага эришилмаганлиги билан фарқ қилади.
18. Жиноят содир этишга суиқасд қилиш учун жавобгарлик (Жиноят кодекси 25-моддасига таянган ҳолда) шахс содир этган жиноят қайси тоифага мансублигидан қатъи назар, яъни оғир ёки ўта оғир жиноий қилмиш содир этилганида ҳам, унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган қилмишлар содир этилганида ҳам келиб чиқади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish