I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Суд қарорини бажармаслик



Download 6,47 Mb.
bet236/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

232-модда. Суд қарорини бажармаслик
Мансабдор шахснинг суд ёки судьянинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарорини қасддан бажарилмаслиги ёхуд бажарилишига тўсқинлик қилиши -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 114-моддасига мувофиқ, “Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир”. Улар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.


2. Жиноят объекти суднинг нормал фаолияти, суд ҳокимиятининг нуфузи, алоҳида ҳолларда эса фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари ёхуд юридик шахсларнинг манфаатлари ҳисобланади.
Суд қарорини бажармасликнинг бевосита объекти ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорнинг хулоса қисмида белгиланган кўрсатмаларни татбиқ этиш мажбурияти ҳисобланади.
З. Объектив томондан шарҳланаётган жиноят уни содир этишда икки альтернатив қилмишни назарда тутади:
* ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни бажармаслик;
* кўрсатилган суд ҳужжатларини бажаришга тўсқинлик қилиш.
(Ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор тушунчалари ҳақида ЖК 231-моддаси шарҳига қаранг).
4. Суд ҳужжатини бажармаслик деганда, муайян ҳужжат чиқариш ваколати ёки мажбуриятига эга шахс томонидан қонунда ўрнатилган муддатларда уни ижро қилиш бўйича ёхуд ижрога келиб тушган ҳукм, суднинг ҳал қилув қарори ёки бошқа суд ҳужжатини татбиқ қилиш бўйича бошқа ҳаракатларни амалга оширишда чоралар кўрмаслик тушунилади. Масалан, айбдор шахсга нисбатан суднинг ҳукми бўйича маълум бир мансабни эгаллаш ёки маълум бир фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш билан боғлиқ муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлишига қарамасдан, унга олдинги ишини давом эттиришга ёки корхона, муассаса, ташкилотда мансабни эгаллашга рухсат бериш ёхуд шартли ҳукм қилишни қўллаш тўғрисидаги суд ҳукмини бажармаслик ва бошқалар.
5. Суд ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими, қарорини бажаришга тўсқинлик қилиш деганда, шахснинг кўрсатилган суд ҳужжатлари бажарилмай қолишига қаратилган хатти-ҳаракатини тушуниш лозим (масалан, муассасага ижро учун келиб тушган ҳукм нусхаси ёки бошқа суд ҳужжатини яшириб қўйиш).
6. Суд ҳал қилув қарорини бажармаслик Жиноят кодексида формал таркибли жиноят сифатида шакллантирилган.
Суднинг тегишли ҳужжатини бажариш учун қонунда кўрсатилган муддат тугаган ёхуд унинг бажарилишига тўсқинлик қилишга қаратилган ҳаракат содир этилган пайтдан эътиборан шаҳрланаётган жиноят тугалланган деб ҳисобланади. Бунда қандайдир оқибатларнинг келиб чиқиши талаб этилмайди, бироқ булар суд томонидан эътиборга олиниши мумкин.
7. ЖК 232-моддасида кўрсатилган жиноят субъектив томондан тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор суд ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими, қарорини бажармаётганлигини ёхуд бажаришга тўсқинлик қилаётганлигини англайди ва бу ҳаракатларни амалга оширишни хоҳлайди. Бу ҳолатда мотив аҳамиятга эга бўлмайди, бу ғаразли ният, шахсий мафаатдорлик, нотўғри тушунилган хизмат манфаатлари, биродарлик туйғуси ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
8. Жиноят субъекти фақат мансабдор шахслар - юборилган суд ҳужжатларини бажариш ваколати доирасига кирувчи ташкилот, корхона, муассасаларнинг раҳбарлари бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish