I-боб. Фонд бозори ва опционлар тушунчасининг иқтисодий мазмуни ва ривожланиш хусусиятлари


Хорижий давлатларда фонд бозори ning ривожланиш босқичлари



Download 51,43 Kb.
bet4/6
Sana27.06.2022
Hajmi51,43 Kb.
#711222
1   2   3   4   5   6
1.3. Хорижий давлатларда фонд бозори ning ривожланиш босқичлари
Дунёда биринчи фонд биржаси 1773 йилда Лондонда брокерлар томонидан қимматли қоғозлар билан савдо қилиш учун ташкил этилди.У дастлаб қиролликнинг пул алшмаштириш банки биносининг бир қисмида ижарага жойлашади. 1791 йилда Филоделфияда биринчи фонд биржаси ташкил этилган. 1792 йилда Ню-Йорк фонд биржаси очилган.У биржа ҳозирги кунгача дунёнинг энг етакчи фонд биржаси бўлиб келяпти. Ҳозирги даврда дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатларида 200га яқин фонд биржалари мавжуд.
Фонд биржаларининг Халқаро федарацияси Парижда жойлашган бўлиб, у қимматли қоғозлар бозорлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва аксионерларнинг ҳуқуқларини таъминлайди.
Ҳозирги кунда халқаро қимматли қоғозлар бозори бўлиб Ню-Йорк , Лондон, Японияда Токио фонд биржаси, Франкфурт, Шветсария оптсион ва молия фючерс биржалари ҳисобланади. Фонд биржаси фаолияти билан боғлиқ хорижий мамлакатлар бой тажрибаси назарий жиҳатдан ҳам, амалиётда ҳам фойдалидир.Шунинг учун ушбу фонд биржалари фаолиятининг муайян жиҳатларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Ню-Йорк фонд биржасининг тараққиёт тарихи бутун АҚШнинг, қисман Ню-Йорк шаҳрининг тарихи билан 1790 йилдан буён узвий боғлиқдир.АҚШ энг ривожланган мамлакатга айланди.АҚШда етарли табиий ресурслар мавжуд бўлиб, бу йерда ривожланган транспорт тизими яратилди, малакали ишчи кучи, тажрибали менеджерлар тайёрланди. Ню-Йорк фонд биржасида тахминан 70 та бирлашмаларни, асосан ўртоқлик ва 2-3 фирмалар бирлашмаларининг вакиллари бўлган 420 та биржа аъзолари маклер бўлиб ишлайди. ҳеч бир биржа аъзоси маклер сифатида фонд биржасининг рухсатисиз маклер сифатида ишлай олмайди. Маклерлар бир йилда 8 маротаба бир ҳафта давомида тузилган шартномалар ҳақида ҳисобот тузади.
АҚШ қимматли қоғозлар ва фонд биржалари комисиясининг янги ва иккиламчи эмиссиялар тўғрисида тўла ахборот берилишини, шу жумладан, котировкаси бўлган қимматли қоғозлар ҳусусида компаниялар ва брокерлар бераётган ҳамма эълонларни назорат қилиш тажрибасини кўриб чиқиш қизиқарлидир. Ушбу комиссия фаолиятининг энг муҳим вазифаси инвесторлар ва жамоатчиликни компаниялар зарур ахборотни тўла-тўкис ва кечиктирмасдан фонд биржасига ва кенг жамоатчиликка бераётганликларига ишонтиришдан иборатдир.
АҚШда қимматли қоғозлар бозори бошқариладиган вақат’ий тартибга солиб туриладиган тизимдир.

Ушбу бозорга асос бўлган қоидалар инвесторларни юз бериши мумкин бўлган суистеъмоллардан ёки қаллобликлардан ҳимоялашга мўлжаллангандир.


Фонд бозоридаги ўзини ўзи тартибга солиш режими ана шундай суистеъмоллар вақаллобликлардан сақланиш учун қулай муҳит бўлиб ҳизмат қилади.Мамлакат бу сохада йигирманчи йилларнинг охирида – «буюк турғунлик» арафасида жуда катта тажриба орттирди. Ўша вақтда чиқарилган қимматли қоғозларнинг қиймати 50 млрд. доллардан ошиб кетган эди. Шу билан бирга, уларнинг ярмидан кўпроғи ҳеч нарса билан таъминланмаган эди. Аксионерларни жалб этиш учун тўғридан - тўғри алдаш ва молиявий ҳисоботларни соҳталаштириш ё’ли кенг ёйилди. Дивидендлар фойда ҳисобидан эмас, балки навбатдаги эмиссия билан жалб этиладиган сармоя ҳисобидан тўланди. Бу эса муқаррар суръатда фалокатга олиб борар эди. АҚШ ҳукумати 1933-34 йилларда вужудга келган вазиятни таҳлилқилиб, фонд бозори фаолиятини тарибга соладиган бир қанча қонунлар қабул қилади ҳамда қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича комиссия (ҚҚФБК) ташкил этади. ҚҚФБКнинг асосий вазифаси қимматли қоғозлар бозорларини батартиб вақонунҳамда меъёрлар асосида ишлашини, мутахассислар ўз мижозларига адолатли муносабатда бўлишларини таъминлашдан, инвесторлар инвеститсиялар ҳақида қарорлар қабул қилиш чоғида корпорациялар ўзлари ҳақидаги барча муҳим ахборотга ё’л очиб қўйишларини таъминлашдан иборатдир. ҚҚФБК бу вазифаларни қуйидаги тарзда амалга оширмоқда:
- компаниялар зиммасига ишга ва молияга тааллуқли муҳим ахборотни очиб қўйиш мажбуриятини юклайди;
- қимматли қоғозларни сотиб олаётган ва сотаётганлар бажаришлари шарт бўлган қоидаларни қабул қилади;
- қонун бузилган тақдирда судга беради ёки бошқа қонунни қўллаш чораларидан фойдаланади.
Инвесторлар эмиссия проспектида ёки оғзаки шаклда сохта ёки чалғитадиган баёнотлар берилган бўлса рўйхатга олинган қимматли қоғозларни сотиб олишдан кўрилган зарарлар ўрнини қоплаш учун қонун
хужжатларига мувофиқ судга мурожаат қилишлари мумкин.
Бироқ инвесторлар қимматли қоғозлар бўйича федерал қонунлар берадиган кўп сонли химоя турларига қарамасдан, ўзларини ҳимояқилиш учун ўзлари жавобгар эканликларини эсда тутишлари шарт.

Download 51,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish