I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Назорат шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни чақириб олиш



Download 2,52 Mb.
bet135/144
Sana30.04.2022
Hajmi2,52 Mb.
#598526
TuriКодекс
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   144
Bog'liq
Фуарол~1

435-модда. Назорат шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни чақириб олиш
Назорат тартибида шикоят берган шахс уни тўлдириш, ўзгартириш ёки ундан воз кечишга ҳақли.
Протест келтирган мансабдор шахс протестни тўлдириш, ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган протест Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ҳам тўлдирилиши, ўзгартирилиши ёки чақириб олиниши мумкин.
Протестни тўлдириш, ўзгартириш ёки чақириб олишга протест кўриладиган суд мажлиси бошлангунига қадар йўл қўйилади. Протест тўлдирилганлиги, ўзгартирилганлиги ёки чақириб олинганлиги ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинади.
Шикоятдан воз кечиш қабул қилинганлиги тўғрисида ва протест чақириб олинганида, агар суд ҳужжати устидан бошқа шахслар шикоят қилмаган бўлса, назорат инстанцияси суди ажрим чиқариб, назорат тартибида иш юритишни тугатади.
436-модда. Назорат инстанцияси судининг ваколатлари
Назорат инстанцияси суди ишни назорат тартибида кўриб чиққанда қуйидагиларга ҳақли:
1) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни ўзгаришсиз, назорат тартибидаги шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдиришга;
2) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция суди ёки апелляция ёхуд кассация инстанцияси судига юборишга;
3) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва ишни янгидан кўришга юбормасдан, янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга;
4) ушбу Кодекснинг 122 ва 124-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни қисман ёки тўлиқ бекор қилишга ва аризани тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тугатишга;
5) иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга.
47-боб. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish