I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисоби



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

7.5. Инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисоби 
Ўз хусусиятларига кўра асосий фондларга киритилиши керак бўлган, яъни меҳнат қуроли 
ҳисобланган ва мустақил аҳамиятга эга бўлган буюмлар, бухгалтерия ҳисобини 
осонлаштириш учун товар-моддий захираларига киритилиб, инвентар ва хўжалик жиҳозлари 
таркибида ҳисобга олинади. Буларга, хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган, 
хизмат қилиш муддатидан қатъий назар бир бирлиги (комплекти)нинг (сотиб олиш вақтида) 
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик баробаригача 
бўлган буюмлар киради. Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларнинг инвентар ва 
хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиниши учун қийматнинг паст чегарасини белгилаш 
ҳуқуқига эга. 
Хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъий назар инвентар ва хўжалик жиҳозлари 
таркибига қуйидагилар киритилади: 


104 
а) махсус асбоблар ва мосламалар (алоҳида буюмларни тайёрлаш учун ёки маълум бир 
турдаги буюмларни серияли ва оммавий ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мақсадли 
асбоблар ва мосламалар); 
б) махсус ва санитар буюмлар, махсус пойафзал; 
в) ётоқ жиҳозлари; 
г) канцелярия жиҳозлари (калькулятор, стол жиҳозлари ва ҳ.к.); 
д) ошхона ва овқатланиш хонаси жиҳозлари; 
е) харажатлари, уларни қуриш, қурилиш-монтаж ишлари таннархига олиб бориладиган 
вақтинчалик (титулсиз иншоатлар) қурилма ва мосламалар; 
з) ов қуроллари (қопқон, тўрлар ва ҳ.к). 
Инвентарь ва хўжалик анжомларини ҳисобга олишнинг хусусиятлари 
Инвентарь ва хўжалик анжомларини фойдаланишга топширишда уларнинг қиймати 
вазифасига қараб ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан 
чиқарилиб, кейин ташкилот томонидан оддий шакл бўйича (бир томонлама тартибда), 
таннархи бўйича номлар (номенклатура рақамлари) ёки гуруҳлар (йириклаштирилган 
комплектлар) кесимида тезкор миқдорий ҳисоб юритилади, бунда фойдаланишга келиб 
тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойи (бўлинмалар бўйича) ва улардан фойдаланиш 
муддати мобайнида моддий жавобгар шахслар кўрсатилади. 
Агар инвентарь ва хўжалик анжомларининг қиймати бир бирлик (комплект) учун 
харид қилиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўн 
бараваридан ортиқ бўлса, унда ташкилот уларни фойдаланишга беришда ушбу инвентарь ва 
хўжалик анжомларининг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритиши 
мумкин. Бунда кечиктирилган харажатларни камайтириш, яъни уларни харажатларга 
ҳисобдан чиқариш қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали амалга оширилади:
а) қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб 
равишда ҳисобдан чиқариш; 
б) тенг меъёрли тарзда. 
Қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб 
равишда ҳисобдан чиқариш усулида кечиктирилган харажатлар суммасини ҳисобдан 
чиқариш ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг 
натурал кўрсаткичидан ва инвентарь ҳамда хўжалик анжомлари таннархининг кўрсатилган 
инвентарь ва хўжалик анжомларини фойдали ишлатишнинг бутун кутилаётган муддатида 
маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг тахмин қилинаётган ҳажмига нисбатидан 
келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. 
Қийматни тенг меъёрий усулда ҳисобдан чиқариш инвентарь ва хўжалик 
анжомларининг таннархидан ҳамда ушбу инвентарь ва хўжалик анжомларини фойдали 
ишлатиш муддатини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган меъёрлардан келиб чиққан 
ҳолда амалга оширилади. 
Инвентарь ва хўжалик анжомларининг қийматини харажатларга ҳисобдан чиқариш 
усулларидан бирини қўллаш инвентарь ва хўжалик анжомларидан фойдали фойдаланишнинг 
бутун муддати мобайнида амалга оширилади. 
№ 
Операция мазмуни 
Дебет 
Кредит 
Сумма 
Хўжалик 
жиҳозлари 
ва 
инвентарлари келиб тушди 
1080 
6010 
Хўжалик жиҳозлари ва инвентарларини қиймати катта бўлганда
Келгуси давр харажатларида 
ҳисобга олиндиган хўжалик 
жиҳозлари ва инвентарлари 
чиқарилди
3190 
1080 


105 
Фойдаланишдаги инвентар ва 
хўжалик 
жиҳозларининг 
сақланишини 
таъминлаш 
мақсадида 
014 
Келгуси давр харажатларида 
ҳисобга олиндиган хўжалик 
жиҳозлари ва инвентарлари 
тегишли 
харажатлар 
счётларига ўтказилди 
Харажатларни 
ҳисобга олувчи 
счётлар 
3190 
Фойдаланишдаги инвентар ва 
хўжалик 
жиҳозларининг 
фойдалилик 
муддати 
тугаганда 
014 
Хўжалик жиҳозлари ва инвентарларини қиймати сезиларли даражада 
юқори бўлмаганда 
Хўжалик 
жиҳозлари 
ва 
инвентарлари 
ҳисобдан 
чиқарилди 
Харажатларни 
ҳисобга олувчи 
счётлар 
1080 
Фойдаланишдаги инвентар ва 
хўжалик 
жиҳозларининг 
сақланишини 
таъминлаш 
мақсадида 
014 
Фойдаланишдаги инвентар ва 
хўжалик 
жиҳозларининг 
фойдалилик 
муддати 
тугаганда 
014 
Агар маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш муддатидан аввал тўхтатилган ва 
уни тиклаш кутилмаётган бўлса, кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётларда 
ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик анжомларининг қолдиқ қиймати (инвентарь ва 
хўжалик анжомлари қийматининг ҳисобдан чиқарилмаган миқдори қолдиғи) ташкилотнинг 
молиявий натижаларига бошқа операцион харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилади. 
Ташкилотнинг инвентарь ва хўжалик анжомларини таъмирлаш ҳамда уларга хизмат 
кўрсатиш бўйича харажатлари (масалан, махсус асбобни чархлаш, алоҳида узел ва 
деталларни алмаштириш ва ҳоказолар) инвентарь ва хўжалик анжомларининг вазифасидан 
келиб чиқиб ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатларига киритилади. 
Фойдаланишда бўлган, бироқ кейинчалик ўз вазифаси бўйича фойдаланилмаётган 
инвентарь ва хўжалик анжомлари бошқа операцион даромад сифатида сотишнинг соф 
қиймати бўйича кирим қилиниши мумкин. Бунда, агар ушбу инвентарь ва хўжалик 
анжомлари бўйича кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда сумма 
қолдиғи бўлса, унда улар ҳам ҳисобот даврининг харажатлари сифатида молиявий 
натижаларга киритилиши лозим. 
Инвентарь ва хўжалик анжомлари қийматининг уларни фойдаланишга беришда 
ҳисобдан чиқариш тартиби, шунингдек уларнинг қийматини харажатларга киритишнинг 
фойдаланилаётган усули ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. 
Мисол
. Корхона мол етказиб берувчилардан ҳар бирининг баҳоси 12 000 сўмдан 10 дона 
калькулятор сотиб олди. Жами: суммаси 120 000 сўм ҚҚСсиз. Харид қилиш қуйидагича акс 
эттирилади: 
Дт 1080 ”Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” – 120 000 сўм 
Кт 6010 “Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” – 120 000 
сўм 
Тўртта калькулятор фойдаланишга ишлаб чиқаришга, олтитаси – бухгалтерияга берилди: 


106 
Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” – 48 000 сўм 
Дт 9420 “Маъмурий харажатлар” – 72 000 сўм 
Кт 1080 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” – 120 000 сўм 
Фойдаланишга берилган инвентар ва хўжалик жиҳозлари қийматини балансдан ташқари 
счётда акс эттириш: 
Д-т 014 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” - 120 000 сум. 
Инвентар ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган 
ҳолларда, уларни балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда 
расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан амалга оширилади. 
Кт 014 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” - 120 000 сўм 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish