7.5. Инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисоби
Ўз хусусиятларига кўра асосий фондларга киритилиши керак бўлган, яъни меҳнат қуроли
ҳисобланган ва мустақил аҳамиятга эга бўлган буюмлар, бухгалтерия ҳисобини
осонлаштириш учун товар-моддий захираларига киритилиб, инвентар ва хўжалик жиҳозлари
таркибида ҳисобга олинади. Буларга, хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган,
хизмат қилиш муддатидан қатъий назар бир бирлиги (комплекти)нинг (сотиб олиш вақтида)
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик баробаригача
бўлган буюмлар киради. Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларнинг инвентар ва
хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиниши учун қийматнинг паст чегарасини белгилаш
ҳуқуқига эга.
Хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъий назар инвентар ва хўжалик жиҳозлари
таркибига қуйидагилар киритилади:
104
а) махсус асбоблар ва мосламалар (алоҳида буюмларни тайёрлаш учун ёки маълум бир
турдаги буюмларни серияли ва оммавий ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мақсадли
асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитар буюмлар, махсус пойафзал;
в) ётоқ жиҳозлари;
г) канцелярия жиҳозлари (калькулятор, стол жиҳозлари ва ҳ.к.);
д) ошхона ва овқатланиш хонаси жиҳозлари;
е) харажатлари, уларни қуриш, қурилиш-монтаж ишлари таннархига олиб бориладиган
вақтинчалик (титулсиз иншоатлар) қурилма ва мосламалар;
з) ов қуроллари (қопқон, тўрлар ва ҳ.к).
Инвентарь ва хўжалик анжомларини ҳисобга олишнинг хусусиятлари
Инвентарь ва хўжалик анжомларини фойдаланишга топширишда уларнинг қиймати
вазифасига қараб ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан
чиқарилиб, кейин ташкилот томонидан оддий шакл бўйича (бир томонлама тартибда),
таннархи бўйича номлар (номенклатура рақамлари) ёки гуруҳлар (йириклаштирилган
комплектлар) кесимида тезкор миқдорий ҳисоб юритилади, бунда фойдаланишга келиб
тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойи (бўлинмалар бўйича) ва улардан фойдаланиш
муддати мобайнида моддий жавобгар шахслар кўрсатилади.
Агар инвентарь ва хўжалик анжомларининг қиймати бир бирлик (комплект) учун
харид қилиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўн
бараваридан ортиқ бўлса, унда ташкилот уларни фойдаланишга беришда ушбу инвентарь ва
хўжалик анжомларининг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритиши
мумкин. Бунда кечиктирилган харажатларни камайтириш, яъни уларни харажатларга
ҳисобдан чиқариш қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали амалга оширилади:
а) қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб
равишда ҳисобдан чиқариш;
б) тенг меъёрли тарзда.
Қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб
равишда ҳисобдан чиқариш усулида кечиктирилган харажатлар суммасини ҳисобдан
чиқариш ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг
натурал кўрсаткичидан ва инвентарь ҳамда хўжалик анжомлари таннархининг кўрсатилган
инвентарь ва хўжалик анжомларини фойдали ишлатишнинг бутун кутилаётган муддатида
маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг тахмин қилинаётган ҳажмига нисбатидан
келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Қийматни тенг меъёрий усулда ҳисобдан чиқариш инвентарь ва хўжалик
анжомларининг таннархидан ҳамда ушбу инвентарь ва хўжалик анжомларини фойдали
ишлатиш муддатини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган меъёрлардан келиб чиққан
ҳолда амалга оширилади.
Инвентарь ва хўжалик анжомларининг қийматини харажатларга ҳисобдан чиқариш
усулларидан бирини қўллаш инвентарь ва хўжалик анжомларидан фойдали фойдаланишнинг
бутун муддати мобайнида амалга оширилади.
№
Операция мазмуни
Дебет
Кредит
Сумма
Хўжалик
жиҳозлари
ва
инвентарлари келиб тушди
1080
6010
Хўжалик жиҳозлари ва инвентарларини қиймати катта бўлганда
Келгуси давр харажатларида
ҳисобга олиндиган хўжалик
жиҳозлари ва инвентарлари
чиқарилди
3190
1080
105
Фойдаланишдаги инвентар ва
хўжалик
жиҳозларининг
сақланишини
таъминлаш
мақсадида
014
Келгуси давр харажатларида
ҳисобга олиндиган хўжалик
жиҳозлари ва инвентарлари
тегишли
харажатлар
счётларига ўтказилди
Харажатларни
ҳисобга олувчи
счётлар
3190
Фойдаланишдаги инвентар ва
хўжалик
жиҳозларининг
фойдалилик
муддати
тугаганда
014
Хўжалик жиҳозлари ва инвентарларини қиймати сезиларли даражада
юқори бўлмаганда
Хўжалик
жиҳозлари
ва
инвентарлари
ҳисобдан
чиқарилди
Харажатларни
ҳисобга олувчи
счётлар
1080
Фойдаланишдаги инвентар ва
хўжалик
жиҳозларининг
сақланишини
таъминлаш
мақсадида
014
Фойдаланишдаги инвентар ва
хўжалик
жиҳозларининг
фойдалилик
муддати
тугаганда
014
Агар маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш муддатидан аввал тўхтатилган ва
уни тиклаш кутилмаётган бўлса, кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётларда
ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик анжомларининг қолдиқ қиймати (инвентарь ва
хўжалик анжомлари қийматининг ҳисобдан чиқарилмаган миқдори қолдиғи) ташкилотнинг
молиявий натижаларига бошқа операцион харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилади.
Ташкилотнинг инвентарь ва хўжалик анжомларини таъмирлаш ҳамда уларга хизмат
кўрсатиш бўйича харажатлари (масалан, махсус асбобни чархлаш, алоҳида узел ва
деталларни алмаштириш ва ҳоказолар) инвентарь ва хўжалик анжомларининг вазифасидан
келиб чиқиб ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатларига киритилади.
Фойдаланишда бўлган, бироқ кейинчалик ўз вазифаси бўйича фойдаланилмаётган
инвентарь ва хўжалик анжомлари бошқа операцион даромад сифатида сотишнинг соф
қиймати бўйича кирим қилиниши мумкин. Бунда, агар ушбу инвентарь ва хўжалик
анжомлари бўйича кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда сумма
қолдиғи бўлса, унда улар ҳам ҳисобот даврининг харажатлари сифатида молиявий
натижаларга киритилиши лозим.
Инвентарь ва хўжалик анжомлари қийматининг уларни фойдаланишга беришда
ҳисобдан чиқариш тартиби, шунингдек уларнинг қийматини харажатларга киритишнинг
фойдаланилаётган усули ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
Мисол
. Корхона мол етказиб берувчилардан ҳар бирининг баҳоси 12 000 сўмдан 10 дона
калькулятор сотиб олди. Жами: суммаси 120 000 сўм ҚҚСсиз. Харид қилиш қуйидагича акс
эттирилади:
Дт 1080 ”Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” – 120 000 сўм
Кт 6010 “Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” – 120 000
сўм
Тўртта калькулятор фойдаланишга ишлаб чиқаришга, олтитаси – бухгалтерияга берилди:
106
Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” – 48 000 сўм
Дт 9420 “Маъмурий харажатлар” – 72 000 сўм
Кт 1080 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” – 120 000 сўм
Фойдаланишга берилган инвентар ва хўжалик жиҳозлари қийматини балансдан ташқари
счётда акс эттириш:
Д-т 014 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” - 120 000 сум.
Инвентар ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган
ҳолларда, уларни балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда
расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан амалга оширилади.
Кт 014 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” - 120 000 сўм
Do'stlaringiz bilan baham: |