7.6 Материаллар инвентаризацияси
Инвентаризация ўтказиш 19-сонли “Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш” БҲМС
(Ўз. Респ. Адлия Вазирлигидан 2 ноябр 1999 й. рўйхатдан ўтган) билан тартибга солинади.
Инвентарлашнинг асосий мақсадлари мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш,
ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш,
мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш.
Қимматликларнинг мавжудлиги инвентаризация вақтида албатта санаш, тортиш, ўлчаш
йўли билан аниқланиб, инвентаризация рўйхати ҳужжатларида акс эттирилади.
Инвентаризация моддий жавобгар шахс иштирокида ўтказилиб, моддий жавобгар шахс
инвентаризация рўйхатига имзо қўяди. Инвентаризация даврида аниқланган камомадлар,
ортиқча чиқишлар, бузилишлар солиштирма ведомостларда расмийлаштирилади ва ҳақиқий
таннархда баҳоланади.
Ҳисобот йилидаги инвентарлашлар миқдори, уларни ўтказиш санаси, мол-мулк ва
молиявий мажбуриятлар рўйхати хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан
белгиланади, қуйидаги тутилган ҳоллар бундан мустасно:
Қуйидаги ҳолларда инвентарлаш ўтказилиши шарт:
- мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек, давлат
корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) чоғда қонунчиликда назарда
тутилган ҳолларда;
- йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1
октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари. Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида 28.08.98 йилда 486-сон билан рўйхатга олинган "Товар-моддий
захиралар" деб номланган 4-сон БҲМСга биноан товар-моддий захиралар бир йилда камида
бир марта инвентарланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 23.09.98 йилда 491-
сон билан рўйхатга олинган "Асосий воситалар" деб номланган 5-сон БҲМСга мувофиқ
асосий воситалар икки йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда бир
марта инвентарланади.
Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланклар ойда бир
марта, ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари - ҳар чоракда, қимматбаҳо
металлар - тармоқ йўриқномаларига мувофиқ инвентарланади.
Айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда ишлаб чиқариш
захиралари улар энг кам миқдорда қолганда қуйидаги ҳолларда инвентарланади:
- асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда;
- моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни қабул қилиш - топшириш кунида);
- ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни ишдан чиқариш фактлари
аниқланганда;
107
- табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган
бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда;
- хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш
(ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Умумий (жамоавий) моддий жавобгарлик шароитида инвентарлаш жамоа раҳбари
ўзгарганда, жамоадан унинг эллик фоиздан ортиқ аъзолари чиқиб кетганда, шунингдек
жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби билан ўтказилади.
Инвентарлашни ўтказиш учун хўжалик юритувчи субъектлар таркибида:
хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси);
бош бухгалтер;
бошқа мутахассислар (муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар ва ҳоказолар) бўлган
доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари тузилади.
Инвентарлаш комиссияси таркибига хўжалик юритувчи субъектнинг ички аудит
вакиллари киритилиши мумкин.
Ишлар ҳажми катта бўлганда мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентарлашни
бир вақтда ўтказиш учун таркибида:
инвентарлашни тайинлаган хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг вакили (комиссия
раиси);
мутахассислар: товаршунос, муҳандис, технолог, механик, иш юритувчи, иқтисодчи,
бухгалтерия ходими ва бошқалар бўлган ишчи инвентарлаш комиссиялари тузилади.
Комиссия таркибига инвентарланаётган бойликлар, нархлар ва бирламчи ҳисобни яхши
биладиган тажрибали ходимлар киритилиши керак.
Биргина моддий жавобгар шахсларда худди шу ходимни кетма-кет икки марта ишчи
инвентарлаш комиссиясининг раиси қилиб тайинлаш тақиқланади.
Доимий ишлайдиган ва ишчи инвентарлаш комиссияларининг шахсий таркибини
хўжалик юритувчи субъект раҳбари тасдиқлайди (1-иловага биноан буйруқ, қарор,
фармойиш).
Инвентарлашни ўтказиш чоғида комиссиянинг ақалли битта аъзоси йўқ бўлса, бу ҳол
инвентарлаш натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари:
- бойликлар сақланишини таъминлашга доир профилактика ишларини ўтказади,
зарурат бўлганда ўз мажлисларида бойликларнинг сақланиши масалалари бўйича цех,
бўлим, шуъбалар раҳбарларининг ахборотларини тинглайди;
- инвентарлаш ўтказилишини ташкил этади ва ишчи инвентарлаш комиссиялари
аъзоларига йўл-йўриқ беради;
- инвентарлаш тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текширувларни амалга
оширади, шунингдек, инвентарлашлар орасидаги даврда сақлаш ва қайта ишлаш жойларида
товар-моддий бойликларни танлаб инвентарлашдан ўтказади;
- инвентарлаш натижалари тўғри чиқарилганини, базалар, омборлар, омборхоналар,
цехлар, қурилиш участкалари ва бошқа сақлаш жойларида бойликларни қайта навларга
ажратиш бўйича таклифлар асосли эканлигини текширади;
зарур ҳолларда (инвентарлашни ўтказиш қоидалари жиддий бузилганлиги аниқланган
ва бошқа ҳолларда) хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг топшириғига биноан такрорий
ялпи инвентарлашларни ўтказади;
- бойликлар камомади ёки уларни шикастлашга, шунингдек, бошқа бузилишларга йўл
қўйган шахслардан олинган тушунтиришларни кўриб чиқади ва аниқланган камомадлар
ҳамда бойликларни шикастлашдан кўрилган талафотларни бир изга солиш тартиби
тўғрисида таклиф берадилар.
Ишчи инвентарлаш комиссиялари:
- сақлаш ва ишлаб чиқариш жойларида бойликлар ва пул маблағларини инвентарлашни
амалга оширади;
108
- хўжалик юритувчи субъект бухгалтерияси билан биргаликда инвентарлаш
натижаларини аниқлашда иштирок этади ва камомадлар ҳамда қайта навларга ажратиш
чоғидаги ортиқча чиқишларни ҳисобга олиш ҳамда табиий йўқолиш меъёрлари доирасида
камомадларни ҳисобдан ўчириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
- товар-моддий бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва беришни тартибга солиш, ҳисобга
олишни яхшилаш ва улар сақланишини назорат қилишни тартибга солиш масалалари,
шунингдек, меъёрдан ортиқча ва ишлатилмайдиган моддий бойликларни сотиш бўйича
таклифлар киритади;
- қуйидаги ҳолларда:
а) хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг буйруғига мувофиқ инвентарлашни ўз
вақтида ўтказиш ва уни ўтказиш тартибига риоя қилиш учун;
б) ҳисоб-китобларда текширилаётган асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул
маблағлари ва воситаларнинг ҳақиқатдаги қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга
тўлиқ ва аниқ қайд этилиши учун;
в) товар-моддий бойликларнинг улар нархи белгиланадиган фарқловчи белгилари
(тури, нави, русуми, ҳажми, прейскурант бўйича тартиб рақами, артикули ва ҳ.к.) рўйхатда
тўғри кўрсатилиши учун;
г) белгиланган тартибга мувофиқ инвентарлаш материаллари тўғри ва ўз вақтида
расмийлаштирилиши учун жавоб беради.
Инвентарлаш комиссиялари аъзолари товарлар, материаллар ва бошқа бойликлар
камомади ва ишлатиб юборгани ёки ортиқча чиққанини яшириш мақсадида рўйхатга
бойликларнинг ҳақиқатдаги қолдиқлари тўғрисида атайлаб нотўғри маълумотларни
киритганлик учун белгиланган тартибга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар. Мол-
мулкнинг ҳақиқатдаги мавжудлигини текширишни бошлашдан олдин инвентарлаш
комиссияси инвентарлаш пайтидаги энг сўнгги кирим-чиқим ҳужжатларини ёки моддий
воситалар ва пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларни олиши керак.
Инвентарлаш комиссиясининг раиси ҳисоботларга илова қилинган барча кирим-чиқим
ҳужжатларига "инвентарлашгача ...да (сана)" деб кўрсатган ҳолда виза қўяди, бу эса
бухгалтерияга ҳисоб маълумотлари бўйича инвентарлашни бошлаш пайтида мол-мулк
қолдиқларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак.
Моддий жавобгар шахслар инвентарлаш бошланишига қадар мол-мулкка доир барча
кирим-чиқим ҳужжатлари бухгалтерия ёки комиссияга топширилгани ва улар
жавобгарлигига келиб тушган барча бойликлар кирим қилингани, чиқиб кетганлари эса
чиқимга ҳисобдан ўчирилгани тўғрисида тилхат берадилар. Мол-мулкни сотиб олишга
ҳисобот бериладиган суммалари ёки уни олиш учун ишончномалари бўлган шахслар ҳам
шундай тилхат берадилар.
Инвентарлашни ўтказиш олдидан ишчи инвентарлаш комиссиялари аъзоларига буйруқ,
комиссия раисларига эса пломбир топширилади (инвентарлаш комиссияси ишлайдиган
бутун иш вақтида пломбир комиссия раисида сақланади). Буйруқда инвентарлашни
ўтказишга доир ишни бошлаш ва тугатиш муддатлари белгиланади.
Агар мол-мулкни инвентарлаш бир неча кун мобайнида ўтказилса, моддий бойликлар
сақланаётган хона инвентарлаш комиссияси кетаётганида муҳрланиши керак. Инвентарлаш
комиссиялари ишида танаффус бўлганда (тушлик вақти, тунда, бошқа сабабларга кўра)
рўйхатлар инвентарлаш ўтказилаётган ёпиқ хонадаги яшикда (жавон, сейфда) сақланиши
шарт.
Буйруқларни
бухгалтерия
инвентарлашни
ўтказиш
тўғрисидаги
буйруқлар
бажарилишини назорат қилиш дафтарида рўйхатга олади.
Инвентаризация даврида аниқланган ТМЗларнинг ортиқча чиқишига қуйидаги ёзув
берилади:
Дт 1010 “Хом-ашё ва материаллар” ёки ТМЗ ҳисоби бошқа счётлари
Кт 9390 “Бошқа операцион даромадлар”
109
Инвентаризация даврида аниқланган ТМЗларнинг камомадига:
Дт 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар”
Кт 1010 “Хом-ашё ва материаллар” ёки ТМЗ ҳисоби бошқа счётлари.
Меъёр даражасида аниқланган камомадлар табиий офат ёки табиий йўқотишлар туфайли,
ҳамда айбдор шахслар аниқланмаганида бу камомадлар харажатларга олиб борилади:
Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ёки 9430 ”Бошқа операцион харажатлар”
Кт 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар”
Моддий жавобгар шахс айби билан аниқланган камомадларга:
Дт 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи”
Кт 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар”
Моддий жавобгар шахсдан камомадлар ундирилганда:
Дт 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” ёки
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”
Кт 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи”
Корхона камомадларни айбдор шахсдан таннарх қийматида эмас,балки бозор (биржа)
қийматида ундириб олиши мумкин.
Мисол
.Омборчи айби билан материалларнинг камомади аниқланди. Материалларнинг
ҳақиқий қиймати 100 минг сўм, бозор қиймати эса 150 минг сўм.
- камомад суммасига:
Дт 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” - 100 минг сўм
Кт 1010 “Хом-ашё ва материаллар” - 100 минг сўм
- омборчидан ушлаб қолинадиган суммага:
Дт 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” - 150 минг сўм
Кт 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” - 100 минг
сўм
Кт 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” -
50 минг сўм.
Айбдор шахсдан ундирилган суммага:
Дт 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” ёки меҳнат ҳақидан ушлаб қолинганда
Дт 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” - 150 минг сўм
Кт 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” - 150 минг сўм
110
Do'stlaringiz bilan baham: |