I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

Бухгалтерия ҳисоби назарияси -
бу бухгалтерия ҳисоби тизимини, унинг назарий 
асосларини ва услубини ташкил қилишдан иборатдир. 
Молиявий ҳисоб
- бу ҳисоб ахборотларини тўплаш ва тайёрлаш, хўжалик фаолиятидаги 
операцияларни рўйхатга олишдан иборатдир. Бу ҳисоб ўзида ҳар хил ҳисоб ахборотларини 
ўзида тўплаб (маблағлар ва унинг манбалари), бухгалтерия ҳисобининг бир мунча қисмини 
ўз ичига олади. Молиявий ҳисоб маълумотларидан ички ва ташқи иқтисодий ахборотдан 
фойдаланувчилар ўзларига керакли бўлган маълумотларини оладилар. Молиявий ҳисобнинг 
мақсади, корхоналарнинг молиявий (бухгалтерлик) ҳисоботларини тузиш бўлиб, бу ҳисобни 
барча корхоналар юртишлари шарт. 
Молиявий ҳисобни юритиш, ҳисобот тузиш қоида ва тартиби қонун билан белгилаб 
қўйилган. 
Бошқарув ҳисоби-ички ҳисоб
ахборотларини тўплаган ҳолда бошқарув қарорларини 
қабул қилиш ва корхонанинг иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқишга хизмат қилади. 
1.2. Бухгалтерия ҳисоби субъект ва объектлари (молиявий ҳисобот элементлари) 
Ўзбекистон Республикасининг ”Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги“ Қонунининг
6 – моддасига мувофиқ,

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари; 

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба 
корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари 
бухгалтерия ҳисоби субъектларидир

Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва 
меирнпембухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этади. 
Ўзбекистон Республикасининг ”Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги“ Қонунининг
7– моддасига биноан, 
бухгалтерия ҳисобининг объектлари қуйидагилардир: 

активлар,

мажбуриятлар,

хусусий капитал,

заҳиралар,

даромадлар, 

харажатлар,

фойда,

зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари.
Бухгалтерия ҳисобининг объектлари жамлама ҳисобварақларда акс эттирилади. Аналитик 
ҳисобни юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан мустақил равишда 
белгиланади. Масалан ёқилғилар жамлама ҳисобварақ, бензин, дизель ёқилғиси, керосин 
ажратиб ҳисоб юритиш бу аналитик ҳисобдир. 
Молиявий ҳисоботлар молиявий натижаларни ва бошқа хўжалик операцияларини акс 
эттиради, уларни молиявий ҳисоботларнинг элементлари деб аталувчи иқтисодий 
тавсифларига мувофиқ алоҳида моддаларга гуруҳлайди. Активлар, хусусий сармоя ва 
мажбуриятлар бухгалтерия балансида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий 


11 
натижаларини аниқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементларидир. Даромадлар ва 
харажатлар фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисоботда хўжалик юритувчи субъектнинг 
кўрсаткичларини аниқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементларидир. Пул 
маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот фаолият натижалари ва бухгалтерия баланси 
элементларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботнинг элементларидир. 
Активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, резервлар, даромадлар ва харажатлар 
молиявий ҳолатни аниқлаш билан бевосита боғлиқ элементлардир. Улар қуйидаги тарзда 
аниқланади: 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish