I-бўлим. ҲАрбий хизматнинг ҳУҚУҚий асослари


бўлим. ҲАРБИЙ ХИЗМАТ АСОСЛАРИ



Download 0,56 Mb.
bet5/10
Sana22.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#86084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
бўлим.

ҲАРБИЙ ХИЗМАТ АСОСЛАРИ.



  1. “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги қонун қачон қабул қилинди? ►1991 йил 31-августда.




  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони қачон қабул қилинган?

►1991 йил 6-сентябрда.





  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мудофаа ишлари вазирлигининг ҳуқуқий мақоми ва тузилишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қачон чиққан? ►1991 йил 25-октябрда.




  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ўзбекистон ҳудудидаги ҳарбий қисмлар, ҳарбий ўқув юртлари ва муассасаларини Ўзбекистон Республикасининг тасарруфига олиш тўғрисидаги қарори қачон қабул қилинган? ►1992 йил 14-январь.




  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мудофаа ишлари вазирлигини Мудофаа вазирлигига айлантириш тўғрисидаги Фармони қачон чиққан?

►1992 йил 3-июль.



  1. Ўзбекистон Республикасининг “Ватан ҳимоячилари куни”ни белгилаш тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган? ►1993 йил

29-декабрда.



  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ҳарбий қасамёднинг янги матни ва Ҳарбий қасамёдни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги қарори қачон қабул қилинган? ►1992 йил 3-июлда.




  1. Хали ҳарбий қасамёдни қабул қилмаган ёки аскарга жанговар топшириқ бериш, уни банди қилиш, унга қурол ёки техникани топшириш мумкинми?

►Йўқ.


  1. Ҳарбий қасамёдда нималар баён этиб берилган?

►Ўзбекистон ҳукуматининг, ҳақимизнинг ўз ҳимоячиларига берган талаблари, уларга асосий мажбуриятлари ва жангчи эга бўлиши керак бўлган сифатлар баён этиб берилган.





  1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ҳарбий қисмининг Жанговар байроғи ниманинг рамзи? ►Ҳарбий шараф, матонат ва шон-шуҳрат рамзи.




  1. Ҳарбий қисмнинг Жанговар байроғи хизматчиларга нималарни эслатиб туради?

►Унинг Ватанга фидоий бўлишлигини, ҳаттоки жонини аямасдан Ватаннинг ҳар бир қарич ерини мудофаа қилиш муқаддас
бурчи эканлигини.

  1. Ҳарбий қисмга Жанговар байроқ кимнинг номидан топширилади?

►Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Мудофаа Вазирлиги ходимлари топширади.

  1. Ҳарбий қисмнинг номланиши ва рақамланиши ўзгарганда унинг Жанговар байроғи ҳам янгиланадими?

►Янгиланмайди, ҳарбий қисм номланишидаги ёки рақамланишидаги ўзгаришлар Жанговар Байроқнинг Ёрлиғида қайд этиб қўйилади.





  1. Жанговар байроқ қаерда сақланади? ►Ҳарбий қисм штаби хонасида, жанг майдонида эса қисм жанговар ҳаракатлари ҳудудида.




  1. Ҳарбий қисм Жанговар Байроғи йўқотилса нима бўлади? ►Ҳарбий қисм тарқатиб юборилади, айбдор шахслар трибуналга топширилади.




  1. Ҳарбий қисм Жанговар Байроғига нима асос қилиб олинган? ►Ўзбекистон Республикаси Байроғи.

  2. Жанговар Байроғнинг ўлчами қанча? ►145х92 см.




  1. Ҳарбий қисм тугатилганда унинг Жанговар Байроғи нима қилинади? ►Жанговар Байроқ ва унинг ёрлиғи қисқача тарихий билдирувнома билан бирга Қуролли Кучлар Бирлашган штаби орқали Қуролли Кучлар Марказий музейига топширилади.




  1. Шикаст топган Жанговар Байроқ нима қилинади?

►Қуролли Кучлар бирлашган штаби ва кийим-кечак хизмати вакилларидан тайинланган комиссия текшируви хулосасига кўра Бирлашган штаб бошлиғи Жанговар Байроқни алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Сўнг ўрнатилган тартибда алмаштирилади.





  1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар таркиби қайси жавобда тўғри келтирилган?

►Мудофаа вазирлиги қўшинлари, миллий хавфсизлик ҳизматининг чегара қўшинлари, ички ишлар вазирлигининг қоровул қўшинлари, фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбийлаштирилган қисмлари.





  1. Мудофаа вазирлиги қўшинлари қандай қўшинлардан иборат?

►Қуруқликдаги қўшинлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари, махсус қўшинлар.

  1. Қуруқликдаги қўшинлар қандай қисмлардан ташкил топган?

►Мотоўқчи қисмлар, танк қисмлари, қуруқликдаги қўшинлар армияси, тезкор ҳаракат қилувчи кучлар қисмлари.



  1. Махсус қўшинлар таркибига кимлар киради? ►Мухандислик бўлинмалари, кимёвий ҳимоя бўлинмалари, алоқа бўлинмалари, автомобил қўшинлари




  1. Республикамизда нечта ҳарбий билим юртлари мавжуд? ►4 та ҳарбий юрти ва 1 та ҳарбий факультет.

  2. Ҳарбий низом нима? ►Ҳарбий хизматнинг қонун – қоидалари мажмуи.

  3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида нечта умумҳарбий низомлар мавжуд? ►4 та.

  4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми қачон қабул қилинган?

►Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан 1996 йил 9 октябрда.

  1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми нималарни белгилаб беради?

►Ҳарбий хизматчиларнинг умумий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро муносабатлари, мансабдор шахсларнинг асосий мажбуриятлари, шунингдек ички тартиб қоидаларини.





  1. Ҳарбий хизматчиларнинг қурол сақлаш қоидалари ва қўллаш тартиби қайси низом билан белгиланади? ►Ички хизмат низоми.

  2. Ҳарбий хизматчи қуролни қандай тартибда қўллаш ҳуқуқига эга? ►Огоҳлантириб, баъзи ҳолларда огоҳлантирмай.




  1. Яккабошчилик нима? ►Командирга бўйсунувчига нисбатан идора қилиш хокимиятининг, бўлинма ва ҳарбий хизматчининг ҳаёти ва фаолияти учун давлат олдида шахсий жавобгарлик унинг зиммасига юкланиши.




  1. Буйруқлар муҳокама этилиши мумкинми? ►Мумкин эмас.

  2. Тўғридан тўғри бошлиқ ким? ►Ҳарбий хизматчилар хизмат юзасидан хаттоки вақтинча бўлса ҳам бўйунсундирилган бошлиқ.

  3. Бевосита бошлиқ ким? ►Бўйсунувчига энг яқин бўлган тўғридан тўғри бошлиқ.

10

  1. Буйруқ нима? ►Командирнинг (бошлиқнинг) бўйунсунувчиларга қаратилган ва маълум амалларнинг мажбуран бажарилишини, қоидаларга риоя этишни талаб этадиган, тартиб, қоидаларни белгилайдиган кўрсатмасидир.




  1. Буюриш нима? ► Штаб бошлиғи ҳарбий қисм командири номидан ёҳуд гарнизон ҳарбий коменданти гарнизон бошлиғи номидан чиқарувчи идора қилиш хизмат хужжати.




  1. Ҳарбийча саломлашиш нима?

►Ҳарбий хизматчиларнинг биродарларча жипслиги ифодаси, ўзаро хизмат ва муштарак маданият номоён бўлиши белгиси.





  1. Агар командир ҳарбий хизматчини табрикласа ёки миннаддорчилик билдирса у нима деб жавоб беради? ►“Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан”.




  1. Агар командир бўлинмани табрикласа у бўлинма нима деб жавоб беради? ►Уч карра “Ура” дейди.

  2. Ҳарбий кийим – кечак русуми ва фарқловчи белгилар ким томонидан тасдиқланади? ►Мамлакат Президенти томонидан.

  3. Муддатли хизматли хизматдаги ҳарбий хизматчи учун ухлаш хонасида неча куб метр хаво тўғри келиши шарт? ►12 м3.

  4. Взвод бўйича навбатчи кимлардан тайинланади? ►Сержантлардан, истесно тарзда яхши тайинланган аскардан.

  5. Взвод бўйича навбатчи кимга бўйсунади? ►Бригада бўйича навбатчи ва унинг ёрдамчисига.

  6. Взвод бўйича навбатчи ички хизмат бўйича кимга бўйсунади? ►Взвод командирига ва взвод старшинасига.

  7. Взвод бўйича посбон кимлардан тайинланади? ►Аскарлардан.

  8. Взвод бўйича посбон кимга бўйсунади? ►Взвод бўйича навбатчига.

  9. Взвод бўйича посбонликка неча киши тайинланади? ►2 киши.

  10. Озод смена посбони қандай вазифаларни бажаради?

►Взвод хоналарида озодалик ва тартибни сақлайди, аскарлар томонидан белгиланган тартиб қоидалари бузилганда навбатчига ёрдам беради.





  1. Навбатдаги посбон нима вазифаларни бажаради?

►Казарма хонаси ичкарисида, қурол сақлаш хонаси яқинида жойлашади ва взвод мулки, қуроллар, шахсий таркибнинг буюмларини сақлашга жавоб беради.





  1. Взвод казарма хонасига взвод командири кириб келди. Навбатдаги посбон қайси командани беради? ►“РОСТЛАН”.




  1. Взвод казарма хонасига секция командири кириб келди. Навбатдаги посбон қайси командани беради? ► “Взвод бўйича навбатчи эшикка”.




  1. Взвод казарма хонасига бригада бўйича навбатчи кириб келди. Навбатдаги посбон қайси командани беради?► “РОСТЛАН”.




  1. Взвод казарма хонасига бегона аскар кириб келди. Навбатдаги посбон қайси командани беради? ► “Взвод бўйича навбатчи эшикка”.




  1. Тунги 2300. Взвод казармасига бригада бўйича навбатчи кириб келди. Навбатдаги посбон қандай команда беради? ► “Взвод бўйича навбатчи эшикка”.




  1. Тунги 2400. Взвод казармасида ёнғин чиқди. Навбатдаги посбон қандай ҳаракат қилади?

    • “Взвод, УЙҒОН” командасини беради ва ёнғинни ўчиришга тушади.

  2. Посбонларга наряд давомида неча соатгача ухлаб олишга рухсат этилади? ►4 соатгача.




  1. Навбатдаги посбон ўз хизмат вазифаларини ўтаётган жойда қандай жихозлар бўлиши керак? ►Хужжатлар баён этилган стенд, тумбочка, телефон.




  1. Взводнинг суткали наряди аъзолари нима билан қуролланади? ►Қинга солинган найза – пичоқ билан.

  2. Посбон ухлагани ётганда қуролни қаерга қўяди? ►Қуролни ечмай ухлайди.

  3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг интизом низоми нималарни аниқлаб беради?

►Ҳарбий интизомнинг мохияти, ҳарбий хизматчиларнинг унга риоя қилиш бўйича мажбуриятларини, рағбатлантириш ва интизомий таъзирларнинг кўринишларини, ариза, шикоят бериш ва уларни кўриб чиқиш тартибларини аниқлайди.





  1. Ҳарбий интизомнинг таърифи қайси жавобда тўғри келтирилган? ►Барча ҳарбий хизматларни тартиб ва қоидаларга қатъий ва аниқ риоя этилишидир.




  1. Ҳарбий хизматчиларни тарбиялашнинг ва интизомини мустахкамлашнинг воситалари қайси жавобда кўрсатилган? ►Рағбатлантириш ва интизомий таъзир чоралари.




  1. Аскарларга йўлга кетган вақтини ҳисобга олмаганда неча суткага таътил берилади? ►10 суткагача.

  2. Аввал эълон қилинган интизомий таъзир чорасини бекор қилишни ҳам рағбатлантиришга қўшиш мумкинми? ►Ҳа, мумкин.




  1. Аскарга нисбатан қачон интизомий таъзир чоралари қўлланилиши мумкин? ►Аскар ҳарбий интизомни ёки жамоат тартибини бузганда.




  1. Аскарни навбатдан ташқари неча суткагача нарядга қўйиш мумкин? ►5 нарядгача.

  2. Аскар кўпи билан неча суткагача гауптвахтага банди қилиниши мумкин? ►10 суткагача.

  3. Интизомий таъзир чораси энг узоғи билан қанча муддатда ижро этилиши керак? ►Бир ой ичида.

  4. Аскар интизомни бузганда жиноят таркиби бўлса нима қилинади? ►Жиноят иши қўзғатилади.




  1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг гарнизон ва қоровуллик хизматлари низоми қачон қабул қилинган? ►1996 йил 9 октябрда.




  1. Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низоми нимани аниқлаб беради? ►Гарнизон ва қоровуллик хизматларини ташкил этиш ва ўташ, ушбу хизматнинг ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, гарнизон тадбирларини ўтказиш тартибларини.




    1. Нималар гарнизонни ташкил этади? ►Аҳоли пунктида ва унинг атрофида доимий ёки вақтинчалик жойлашган барча ҳарбий қисмлар.




    1. Гарнизон хизмати нима мақсадда ташкил этилади? ►Гарнизонда ҳарбий интизомни таъминлаш, қўшинларнинг фаолияти учун шароит яратиш, қўшинлар иштирокида гарнизон тадбирларини ўтказишни таъминлаш.




  1. Қоровул хизмати нима мақсадда ташкил этилади?

►Жанговар байроқларни, ҳарбий омборлар, ҳарбий ва давлат объектларини, гауптвактада сақланадиган шахсларни қўриқлаш.



  1. Гарнизон бошлиғи ким томонидан тайинланади? ►Мудофаа Вазири томонидан

  2. Қоровул деб ким аталади?

►Жанговар байроқни, ҳарбий ва давлат объектларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича жанговар вазифани бажараётган, шунингдек гаупвахта ва аҳлоқ тузатиш батальонларида сақланаётган шахсларни қўриқлаётган қуролланган бўлинма.



  1. Ким соқчи деб аталади?

►Ўзига топширилган постни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйча жанговар вазифани бажарувчи қуролланган қоровул аъзоси соқчи дейилади.



11

78. Пост нима? ►Қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун соқчига топширилган барча нарса,шунингдек у вазифасини ўтаётган ер участкаси.



  1. Қоровул аъзолари нималар билан қуролланади? ►Найза-пичоқли автомат ёки найзали карабин билан.

  2. Қоровулда ҳар битта автомат нечта тўлдирилган ўқдон билан таъминланади. ►2.

  3. Қоровулар сержантлардан ҳам тайинланиши мумкинми? ►Ҳа, агар аскарлар етишмаса.




  1. Агар қоровул бошлиғининг ёрдамчиси тайинламаса, унинг вазифасини ким бажаради? ►Биринчи тарқатувчи.

  2. Қоровул сони нимага қараб белгиланади. ►Постлар сонига.

  3. Нарядга кираётган қоровулга нарядга таёрланиши учун неча соат вақт ажратилади. ►3 соат.

85.Соқчини постдан ким алмаштириш хуқуқига эга. ►Қоровул бошлиғи унинг ёрдамчиси ва соқчи бўйсунган тарқатувчи.
86.Соқчилар неча соатда алмаштирилади? ►2 соатда.

  1. Ҳарорат - 20ºС дан паст ёки +30ºС дан юқори(сояда) бўлганда соқчилар неча соатда алмаштирилади? ►1 соатда.




  1. Қоровул бошлиғи, унинг ёрдамчиси ва тарқатувчи вафот этса ёки жисмоний жиҳатдан ўз вазифасини бошқара олмай қолса, қорвулни ким постга қўяди ва олади. ►Ҳарбий қисм бўйича навбатчи ўзининг взводи командири билин бирга алмаштиради.

  2. Соқчи қўлидаги қуролини кимга бериб туриши мумкин? ►Ҳеч кимга.

  3. Постдаги соқчининг қуроли қачон ўқланади? ►Қоровулхонада постга келмасдан аввал.




  1. Соқчини ўз вақтида постдан олишмаса нима қилади? ►Постдан ҳеч қаерга кетмайди, ўрнатилган тартибда қорвулхона билан боғланади.




  1. Соқчи пост ичкарисига кимларни қўя олади? ►Қоровул бошлиғи, бошлиқ ёрдамчисини, ўзининг тарқатувчиси ва улар бошлаб келган шахсларни.




  1. Соқчига бегона одам савол берса у нима деб жавоб беради? ►Жавоб бермайди.




  1. Постда ёнғин чиқса соқчи нима қилади? ►Қоровулхонага хабар беради, қуролни ”қурол елкага” ҳолатга олади ва ўтни ўчиришга киришади.




  1. Агар соқчи ўз постида ёки қўшни постда тартиб бузарликни сезиб қолса нима қилади. ►Қоровул бошлиғини чақиради.

  2. Соқчи қачон огоҳлантирмасдан ўқ узади. ►Соқчига ёки постга очиқ ҳужум уюштирилганда.

  3. Саф низоми қачон қабул қилинган? ►Мудофаа вазирининг 1996 йил 14 - октябрдаги 238-буйруғига биноан.

  4. Саф низоми нималарни белгилаб беради.

►Сафда туриш, қурол билан ва қуролсиз ҳаракат қилиш, ҳарбийча салом – аликни бажариш. Жанговар Байроқни сафдаги ҳолати, уни олиб чиқиш ва олиб кетиш тартиби, ҳарбий хизматчиларни сафга тизилиши ва сафдаги мажбуриятлари, жанг майдонида ҳаракатланиш усулларини.





  1. Саф нима? ►Ҳарбий хизмачиларни биргаликда ҳаракат қилиши учун низом бўйича жойлашуви.

  2. Шеренга нима? ►Ҳарбий хизмачиларни белгиланган оралиқ масофани сақлаган ҳолда бир чизиққа ёнма-ён саф тортиши.

  3. Орт нима? ►Олдга қарама-қарши томон.

  4. Олд нима? ►Сафнинг ҳарбий хизмачи юзланиб турган томони.

  5. Қанот нима? ►Сафнинг ўнг(чап) чеккаси.

  6. Интервал нима? ►Сафда ёнма-ён турган ҳарбий хизматчилар, бўлинмалар ва қисмлар ўртасидаги оралиқ масофа.




  1. Сафнинг эни нима? ►Қанотлар ўртасидаги масофа.

  2. Сафнинг бўйи нима? ►Биринчи шеренга ва охирги шеренга орасидаги масофа.

  3. Дистанция нима? ►Сафда олдинма кетин турган ҳарбий хизматчилар, бўлинмалар ва қисмлар ортасидаги оралиқ масофа.

  4. Колонна нима? ►Ҳарбий хизматчиларни олдинма-кетин турадиган сафи.

  5. Юриш сафи нима? ►Бўлинмани колоннага тизилиши.

  6. Бўлинма ҳисоб-китоб, текширишлари, кўрик ишлари учун қандай сафга тузилади? ►Ёйиқ сафга.

111. Командалар неча хил бўлади? ►Дастлабки ва дарров бажариладиган командалар.

  1. “Сафлан” ёки “ Ростлан” командаси бўйича нима қилинади? ►Қад ростлаб турилади.

  2. Команда берилмаса ҳам ҳарбий хизматчи қад ростлаб туриши мумкинми? ►Ҳа.

  3. “Тўғрилансин” командасидан аввал қайси команда берилади? ► “Эркин”.

  4. Ҳаракат қандай амалга оширилади. ►Қадам ташлаш ёки югуриш билан.

  5. Қадам ташлаш ҳаракати минутига неча қадам тезлигида бўлади? ►110-120 қадам.

  6. Қадам узунлиги қанча бўлади? ►70-80 см.

  7. Югуриш ҳаракати минутига неча қадам тезлигида бўлади? ►165-180 қадам.

  8. Югурганда қадамнинг узунлиги қанча бўлади? ►85-90 см.

  9. Қадам неча хил бўлади? ►Оддий ва шаҳдам қадам.




  1. Тантанали марш билан юрганда, ҳаракат чоғида саломлашганда, бошлиғининг олдига келганда ва кетганда, сафдан чиқилганда ва қайтилганда қандай қадам билан ҳаракатланилади? ►Шаҳдам қадам билан.




  1. Шаҳдам қадам билан ҳаракат қилганда оёқнинг таги ердан қанча кўтарилади ? ►15-20 см.

  2. Ҳаракат чоғида ўнг томонга бурилганда биринчи қадам қайси оёқ билан ташланади ? ►Ўнг оёқ билан.

  3. Ҳаракат чоғида чап томонга бурилганда биринчи қадам қайси оёқ билан ташланади ? ►Чап оёқ билан.

  4. Ҳаракат чоғида ортга бурилганда биринчи қадам қайси оёқ билан ташланади ? ►Чап оёқ билан.

  5. Бош кийимли ҳолатда ҳарбийча салом берилганда ўнг қўл бош кийимга кўтариладими? ►Кўтарилади.

  6. Бошлиқнинг “Салом ўртоқлар” деган саломига нима деб алик олинади ? ► “Ассалом”деб.

  7. Мотоўқчи секциянинг ёйиқ сафи нима? ►Бир ёки икки шеренга.

129. Мотоўқчи секциянинг юриш сафи нима ? ►Бир ёки икки нафар колонна.

  1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қачон қабул қилинган? ►1994 йил 22-сетябрь.




  1. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятчиларга нималар қилади? ►Бўйсунмаслик ва буйруқни бажармаслик.




  1. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятчиларга нималар қилади ? ►Ҳарбий хизматни ҳарбий қисм ёки хизмат

жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, дизертирлик, ўзининг бирор аъзосини майиб қилиш йўли билан ёки бошқа усулда ҳарбий хизматдан бўйин товлаш.





  1. Ҳарбий мулкни сақлаш ва ундан фойдаланиш тартибига қарши жиноятчиларга нималар киради? ►Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, ҳарбий мулкни қасддан нобуд қилиш.




  1. Ҳарбий мансабдорлик жиноятларига нималар киради? ►Ўз хокимиятни суистеъмол қилиши, хокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки хокимият ҳаракатсизлиги.


Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish