1.5. ҚУРОЛЛИ ТЎҚНАШУВЛАР ҲУҚУҚИ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ.
"Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи" халқаро оммавий ҳуқуқнинг жамланган соҳаси сифатида қачон юзага келган? ►XIX асрнинг
60-йилларида.
Шарқда уруш ҳуқуқи масалалари қайси асарларда ўз аксини топтан? ►а ва б жавоб тўғри.
Қадимий Хиндистонда қайси қонунда учи заҳарланган ёки ёқиладиган ҳамда кертик килинган ўқлардан фойдаланиш тақиқланди? ►Ману қонунларида.
"... асирларга нисбатан шафқатли бўлиш керак, чунки асирни ўлдириш мақтагулик эмас ва ҳатто танбеҳга лойиқ ишдир" жумлалари қайси асарда берилган? ►Кайковуснинг "Қобуснома" асарида.
"Уруш — бу одамлар ўртасидаги эмас, балки давлатлар ўртасидаги муносабатдир. Одамлар бир-бирлари билан тасодифан, одам
4
зоти ва ҳатто фуқаролиги учун эмас, балки аскарлиги, яъни ўз мамлакатининг фуқароси эмас, балки ҳимоячиси эканлиги учун душман бўлиб қолади..." . Бу жумлалар қайси асардан олинган? ►Жан Жак Руссонинг "Ижтимоий шартнома" асаридан.
Қизил Хоч жамиятини тузиш ғояси ким томондан ва нима сабабдан вужудга келди?
►Жан-Анри Дюнан томонидан 1859 йил 24 июндаги Солъфёринодаги (Шимолий Италия) қўшинлар тўқнашуви натижасида.
"Сольферино ёнида жанг ҳақида хотиралар" китобининг муаллифи ким? ►Жан-Анри Дюнан.
Жан-Анри Дюнанинг инсонпарварлик ғоялари ким томонидан амалга оширилган? ►Г. Муанъе.
Г. Муанье ва А.Дюнан томонидан 1863 йилда тузилган комиссия қандай номланган?
►"Ярадор жангчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро ва доимий қўмита".
"Қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар" ярадорларни жанг майдонидан олиб кетиш ва ёрдам кўрсатиш мажбурияти" қайси қарорга киритилган? ►1864 йил Женева Конвенциясида тасдиқланган қарорларга.
Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг моҳияти нимада? ►уруш ҳаракатларида қатнашмаётган ёки қатнашишни тўхтатган шахсларга ҳужум қилиш тақиқланади; жангчилар ва фуқаро шахсларни бир-биридан ажратмасдан жароҳатлайдиган қуролларни, шунингдек кишиларга мислсиз азоб-уқубат ёки шикаст ётказадиган қурол ва урушиш усулларини қўллаш тақиқланади.
Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг асосий тамойиллари нимадан иборат?
►Ҳарбий зарурият; инсонпарварлик қуроллар ва уруш олиб бориш усулларини танлаш эркинлиги чекланганлиги; душман кучларига қарши ишлатилаётган уруш воситалари ва қуролларнинг кўрсатилаётган қаршиликка мутаносиб-лиги; комбатантлар ва комбатант бўлмаганларни бир-биридан фарқлаш
Халқаро гумантар ҳуқуқнинг асосий мазмуни қайси хужжатларда жамланган?
а) 1949 йилдаги Женева Конвенцияларида б) 1977 йилдаги Женева Конвенцияларига қўшимча протокол-ларда. ► а ва б жавоб тўғри.
Биринчи Женева Конвенцияси қандай номланади?
►"Ҳаракатдаги Қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида".
Иккинчи Женева Конвенцияси қандай номланади?
►"Денгиз Қуролли кучлари таркибидан бўлмиш ярадорлар, беморлар ва кема х,алокатига учраган шахсларни қисматларини енгиллаштириш тўғрисида".
Учинчи Женева Конвенцияси қандай номланади? ►"Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида".
Тўртинчи Женева Конвенцияси қандай номланади? ►"Уруш вақтида фуқаро аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисида".
1949 йилги Женева Конвенцияларига 1977 йилдаги қўшимча Протоколлар қандай номланади?
а) Халқаро Қуролли мажаролар қурбонларини ҳимоя қилишга тааллуқли қўшимча Протокол.
б) Халқаро бўлмаган тусдаги Қуролли можаролар қурбон-ларини ҳимоя қилишга тааллуқли II Қўшимча Протокол. в)► а ва б тўғри жавоб.
"Гаага ҳуқуқи" нинг "Портловчи ва ёндирувчи ўқ-дорилардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги Санкт-Петербург декларацияси" қачон қабул қилинган? ►1868 йилда.
"Гаага ҳуқуқи" нинг "Қуруқликдаги уруш қонун ва одатлари тўғрисидаги низом" қачон қабул қилинган? ►1907 йилда.
"Гаага ҳуқуқи" нинг "Урушда бўғувчи, заҳарли ёки шу хил ва бошқа газларни ва уруш олиб боришнинг бактериологик воситаларни қўллашни тақиқлаш тўғрисида"ги Протоколи қачон қабул килинган? ►1925 йилда.
"Гаага ҳуқуқи" нинг "Бактериологик (биологик) ва токсин қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш ва тўплашни тақиқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш тўғрисида"ги Конвенцияси қачон қабул қилинган? ►1972йилда.
"Гаага ҳуқуқи"нинг "Оддий Қуролларнинг ҳаддан ортиқ жароҳат етказадиган ва (нишон) танламайдиган характерда деб ҳисобловчи конкрет турларларини қўллашни чеклаш ёки тақиқлаш ҳақидаги Женева конвенцияси қачон қабул қилинган? ►1980 йилда.
"Гаага ҳуқуқи"га тегишли "Илғаб бўлмайдиган осколкалар тўғрисидаги " І Протоколи қачон қабул қилинган? ►1980 йилда.
"Гаага ҳуқуқи"га тегишли "Миналар, тузоқ-миналар ва бошқа мосламаларни қўлланилишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги" II Протокол қачон қабул қилинган? ►1980 йилда .
"Гаага ҳуқуқи"га тегишли "Ёндирувчи Қуроллар қўлланилишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги" III Протокол қачон қабул қилнган? ►1980 йилда.
"Гаага ҳуқуқи"нинг" химиявий қуролни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиш тўғрисида"ги Конвенцияси қачон қабул қилинган? ►1993 йилда.
“Гаага ҳуқуқи” га тегишли ''Кўр қилувчи лазер қуроллари тўғрисида" ги IV Протокол қачон қабул қилинган? ►1995 йилда.
"Гаага ҳуқуқи"га тегишли "Пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш, уларни тўплаш, ишлаб чиқариш ва бир-бирига беришни тақиқлаш тўғрисида" ги Конвенция қачон қабул қилинган? ►1997 йилда.
"Қуролли можаро пайтида маданий қадриятларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Гаага конвенциясининг І Протоколи қачон қабул қилинган? ►1954 йилда.
"Табиий мухитга ҳарбий ёхуд ҳар қандай душманларча таъсир этувчи воситалардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида "ги Конвенция қачон қабул қилинган? ►1976 йилда.
"Қуролли можаро пайтида маданий қадриятларни ҳимоя қилиш тўғрисида "ги Гаага конвенциясиниг П Протоколи қачон қабул қилинган? ►1999йилда.
Барча мамлакатларда кўнгилли санитарлар бир хил бўлган фарқловчи кийим ёки белгига эга бўлиши, уларнинг дахлсизлиги ва ҳарбий командирлар уларни ҳимоя билан таъминлаши ҳақидаги ғоя биринчи маротаба қаерда билдирилди?
►"Ярадор аскарларга ёрдам кўрсатувчи Халқаро доимий қўмита"нинг 1863 йил 17 февралдаги мажлисида.
"Ҳаракатдаги армия ярадорлари ва беморларининг қисматини енгиллаштириш тўғрисида"ги Женева Конвенцияси қачон қабул қилинди?
►1864 йил 8-22 августда Швейцариядаги Дипломатик кон-ференцияда.
Ҳарбий тиббий хизматлар учун ягона белги қачондан жорий этилди?
►1864 йил 8-22 августда Швейцариядаги Дипломатия кон-ференциясида қабул қилинган "Ҳаракатдаги армия ярадорлари ва беморларининг қисматини енгиллаштириш тўғрисида"ги Женева конвенциясининг 7-моддаси асосида.
Тиббий хизматлар, санитар транспорти ва кўнгилли санитарларнинг дахлсизлигини таъминловчи белги қандай кўринишга эга? ►байроқда ҳам, боғичда ҳам оқ фондаги қизил хоч акс эттирилиши кёрак.
Госпиталлар, санитар карвонлари ва эвакопунктлар учун қабул қилинган фарқловчи байроқ ёнида миллий байроқ туриши керакми? ►ха.
Оқ байроқ нима учун қўлланилади? ►а ва б жавоб тўғри.
5
Қизил Хоч ёки Қизил Ярим ой ташкилотлари тимсолларини бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкинми? ►йўқ.
Босиб олинган ҳудудда болалар ҳуқуқлари қайси конвенцияда ўз аксини топган? ►Тўртинчи Женева Конвенциясида.
Босиб олинган ҳудуддаги фуқаролар қандай мажбурий ишларга жалб қилинишлари мумкин? ►армия эҳтиёжи учун зарур бўлган ишларга ёки транспорт, коммунал хизмат корхоналари, озиқ-овқат, турар жойлар ва аҳоли соғлигини сақлаш билан боғлиқ ишларга.
Мажбурий равишда кўчирилган ёки ушлаб қолинган шахс ўзи ҳақида қонуний қарор қабул қилинишини талаб этиши мумкинми?
►сақлаб турган давлат томонидан тайинланган тегишли суд ёки бошқа маъмурий органга мурожаат этиши мумкин.
Мажбурий равишда кўчирилган ёки ушлаб қолинган шахс масаласи суд ёки қонуний маъмурий орган томонидан қандай муддатда кўриб чиқилиши лозим? ►Йилида камида икки марта .
Ушлаб қолинганларнинг лагери қандай белги билан ажратилади? ►"ІС" ҳарфлари билан.
Ушлаб қолинганлар қандай умуминсоний ҳуқуқларга эгалар? ►диний ибодатларни бажариш, ўқиш, спорт билан шуғул-ланиш, хат ёзиш ва олиш, почта варақачалари, жўнатмалар қабул қилиш.
Ушлаб қолинганлар томонидан тузиладиган қўмита қандай аталади? ►Ушлаб қолинганлар қўмитаси.
Тиббиёт ходимларини "ҳарбий хизматчи" ва "фуқаро" деган мазмундаги сўзлар билан фарқлашни чеклаш қайси хужжатда акс эттирилади?
►1949 йилги Женева Конвенцияларига 1977 йилдаги І қўшимча Протоколда.
Инсонлар устида тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказиш, уларнинг аъзоларини бошқаларга кўчириб ўтказиш мумкинми? ►1949 йилги Женева Конвенцияларига 1977 йилдаги І қўшимча Протокол бу ҳаракатларни тақиқлайди
Халқаро уруш ҳаракатлари даврида ҳарбий хийлага йўл қўйиладими?
►1949 йилги Женева Конвенцияларига 1977 йилдаги І Қўшимча Протокол бу ҳаракатларга йўл беради.
1949 йилги Женева Конвенцияларига 1977йилдаги І Қўшимча Протокол учиш аппаратидан парашютда ўзини ташлаётган шахсларни:
►Ерга тушишининг бутун даврида уларга ҳужум қилинишини тақиқлайди.
Жанговар вазиятдан келиб чиққан ҳолда Женева Конвенциялари "ҳеч ким тирик қолдирилмасин" қабилидаги буйруғи: ►1949 йилги Женева Конвенцияларига 1977 йилдаги І Қўшимча Протокол асосида тақиқлайди.
Демилитаризация қилинган ҳудуд нима? ►Қуроллардан ҳоли қилинган ҳудуд .
53. Қуролли кучларга жалб қилиниши учун болаларнинг ёши энг камида қанча бўлиши керак? ►15ёш.
Ҳарбий операцияларни таъминлашда тинч аҳолини террор қилишдан иборат бўлган тахдид қилишга йўл қўйиладими? ►II Қўшимча Протокол бу ҳаракатларни тақиқлайди.
Айбдор шахс суд мухокамаси ва адвокат ҳимоясидан фойдаланиш хуқуқига эгами? ► ҳа.
Судга болаларга нисбатан ўлим жазоси бериш ҳукми чиқариш ҳуқуқи берилганми? ►18 ёшдан ўлим жазосига тортиш ҳуқуқи берилган.
Ўзбекистон Республикаси 1949 йил 12 августдаги Женева Конвенцияларига доир 1977 йил 8 июнда қабул қилинган І Қўшимча Протоколга қачон қўшилган? ►1993 йил 3 сентябрдаги 946-ХІІ сонли карор билан.
Ўзбекистон Республикаси 1949 йил 12 августдаги Женева Конвенцияларига доир 1977 йил 8 июнда қабул қилинган II Қўшимча Протоколга қачон қўшилган? ►1993 йил З сентябрдаги 946-ХІІ сонли қарор билан.
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) қандай ташкилот? ►Ўз мақомига эга бўлган мустақил, нохукумат гуманитар ташкилотдир.
"Гаага ҳуқуқи" шартномалари гуруҳига кирган ҳужжатлар: ►Илғаб бўлмайдиган осколкалар тўғрисидаги протокол (І протокол); Миналар, тузоқ-миналар ва бошқа мосламалар қўлланилишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги протокол (II Протокол).
1980 йилги оддий Қуроллар ҳақидаги конвенция гуруҳига кирган ҳужжатлар: ►Илғаб бўлмайдиган осколкалар ҳақидаги протокол (І Протокол); Миналар, тузоқ-миналар ва бошқа мосламалар қўлланилипши тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги протокол (II Протокол).
Маданият объектлари ва табиий муҳитни уруш ҳаракат-лари оқибатларидан ҳимоя қилишга тааллуқли хужжатлар:
►Қуролли можаро пайтида маданий қадриятларни ҳимоя қилиш тўғррисидаги Гаага конвенцияси ва Протоколи (1954 й.); Табиий мухитга ҳарбий ёки бошқа ҳар қандай душманларча таъсир этувчи воситалардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенция (1976й.);
1996 йил 3 майда ўтказилган Конференцияда БМТ нинг 1980 йил Конвенциясининг иштирокчиси бўлган давлатлар томонидан Протоколга киритилган тузатишлар нималардан иборат?
а) халқаро тусда бўлмаган Қуролли низоларга ҳам жорий этилди, аниқлаш мумкин бўлмаган миналар ишлатиш тақиланди, миналардан тозалаш учун жавобгарлик уларни ўрнатганлар зиммасига юклатилди.б) Нодавлат ташкилотларга, қандай турда бўлишидан қатъи назар, миналар бериш тақиқланади.
в) ►а ва б жавоб тўғри.
"Оддий Қуролларнинг ҳаддан ортиқ жароҳат етказадиган ва (нишон) танламайдиган характерда деб ҳисобланувчи конкрет турларини қўллашни тақиқлаш ёки чеклаш тўғисида"ги Конвенцияга Ўзбекистон қачондан қўшилди? ►1997 йил 29 сентябрдаги 500-1 сонли қарор билан.
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халкаро Қизил Хоч Қўмитасига кузатувчи мақоми қачон берилган?
►БМТ Бош Ассамблеясининг 1990 йил 16 октябрдаги 45/6-резолюцияси билан.
Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракатининг Низомига асосан ХҚХҚ ваколатлари доирасида нималарни амалга ошириши лозим?
а) Ҳаракатнинг асосий тамойилларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш; халқаро гуманитар ҳуқуқка риоя қилишга, уни тарғиб қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш; б) Халқаро ва ҳар қандай бошқа Қуролли можароларнинг жабрдийдаларини ҳимоя қилишни ва уларга ёрдам беришни, шу
жумладан, ички тартибсизликлар ва ғалаёнлар вақтида уларга ҳимоя ва ёрдамни таъминлаш; Қуролли можаролар эхтимолини назарда тутиб, тиббиёт ходимларини ўқитиш ва тиббиёт воситаларини тайёрлашда қатнашиш; Федерация билан мустахкам алоқа боғлаган ҳолда инсонпарварлик фаолияти сохасида Миллий жамиятлар билан ҳамкорлик килиш. в) ►а ва б жавоб тўғри.
Қизил Хочнинг Асосий тамойиллари қачон қабул қилинган? ►1965йилда Қизил Хочнинг ХХ Халқаро Конференциясида.
Қизил Хочнинг асосий тамойиллари нималардан иборат? ►Инсонпарварлик, беғаразлик, бетарафлик, мустақиллик, ихтиёрийлик, бирлик, универсаллик.
6
ХҚХК Ижроия Қўмитаси—Ассамблеялар таркиби сайланадиган коллегиал орган неча кишидан иборат? ►7 кишидан иборат.
ХҚХҚ Ижроия Қўмитаси олий коллегиал органи нима? ►Ассамблея .
ХҚХҚ Ижроия Қўмитасини ким бошқаради? ►Ижроия Қўмита Президенти.
ХҚХҚ Ижроия Қўмитаси фаолияти нимадан иборат? ►ХҚХҚ ишларига умумий раҳбарлик қилиш, ХҚХҚ маъмурия-тини бевосита назорат қилиш.
Ассамблеянинг таркибий қисми қандай тузилган? ►Ассамблея Президенти ва икки вице-президенти, ХҚХҚнинг Президенти ва вице-президентларидан.
Дунёнинг неча мамлакатида Қизил Хоч ёки Қизил Ярим ой миллий жамиятлари фаолият кўрсатмоқда? ►183 мамлакатда.
ХҚХҚ молиявий манбаи нималар ҳисобидан вужудга келади? ►Женева конвенцияларига имзо чеккан давлатлар ва Қизил Хоч Миллий жамиятлари тўлайдиган бадаллар, васиятномалар буйича олинган пул ва хадялар, қимматли қоғозлардан тушадиган даромаддан.
ХҚХҚ ташкилоти фаолияти нималарни ўз ичига олади? ►Тиббий ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш, мамлакатларидан чиқариб юборилган шахслар учун ташкил этилган қочоқлар лагерларига бориш, озодликдан махрум қилинган ҳарбий ва фуқаро шахсларни, сиёсий махбусларни бориб кўриш.
ҚХ ва ҚЯО халқаро конференциясига аъзолар таркиби қандай тузилган?
►ХҚХҚ делегацияси, Миллий жамиятлар делегацияси, Федерациялар делегацияси, Давлатлар делегацияси.
ҚХ ва ҚЯО Халқаро конференцияси резолюцияларини қандай тамойил асосида қабул қилади? ►консенсус асосида.
ХҚХҚнинг олий маслаҳат органи нима? ► Аcсамблея.
ХҚ ва ҚЯО Халқро конференцияси делегацияларнинг хуқуқий мақоми қандай? ►Тенг ҳуқуқларга эга ва ҳар бир делегацияга фақат битта овоз берилади.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти қачон ташкил этилган? ►1925 йилда.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти таркибий тузилиши қай тартибда ташкил этилган? ►Қорақолпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри ва "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат Темир йўл компания-си қошидаги ташкилотлардан иборат.
Ўзбекистон ҚизилЯрим ой жамиятининг нечта шаҳар ва туман қўмитаси мавжуд? ►220 та.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг нечта бошланғич ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда? ►10000 та.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг олий органи нима? ►Қурултой.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг Олий ижроия органи нима? ►Миллий Кенгаш.
"Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони қачон қабул қилинган? ►1992 йил май ойида .
Ўзбекистон Республикаси қайси йилдан Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро Федерациясининг тўла ҳуқуқли аъзосидир? ►1995 йилдан.
"Комбатант" ким? ►қуролли кучлар таркибига кирувчи ва уруш ҳаракатларида бевосита қатнашиш ҳуқуқига эга шахс.
"Комбатант"сўзининг маъноси нима? ►Жангчи, аскар.
Нокомбатантлар таркибига кимлар киради? ►Қуролли Кучлар аъзоси бўлган тиббий ва диний хизмат ходимлари, ҳарбий журналистлар, таъминотчилар ва маиший хизмат ходимлари.
Тиббий ва диний хизмат ходимлари қандай шароитда ўз нокомбатантлик мавқеларини йўқотадилар? ►Уруш ҳаракатларида иштирок этсалар.
Қуролли тўқнашув олиб борилаётган пайтда ҳали босиб олинмаган ҳудуднинг аҳолисидан бўлган ва душман яқинлашиб келаётгани туфайли уларнинг ҳужумини қайтариш мақсадида стихияли ва оммавий тарзда кўлига қурол олган, аммо каршилик кўрсатиш ҳаракатининг ташкилий тузилмаларига айланиб улгурмаган ёки мунтазам Қуролли кучларга қўшилмаган шаҳслар комбатант ҳисобланадими?
►Қуролларини очиқ олиб юрсалар ва қуролли тўқрашувлар қоидаларига риоя қилсалар.
Тиббий ва диний ходимлар қандай ҳолларда ҳарбий асирга айланадилар?
►І Женева Конвенциясининг 19, 24, 35, 36-моддаларига, ІІ Женева Конвенциясининг 22, 27, 36, 37-моддаларига асосан уларни асирга айлантириш мумкин эмас.
Ҳарбий журналистлар, таъминотчилар ва маиший хизмат ходимларининг нокомбатантлик мақоми қандай хужжатлар асосида кафолатнади?
І Қўшимча Протоколнинг 79-моддаси ва мазкур Протоколнинг II иловаси асосида.
Ким фуқаро шахс ҳисобланади? ►Қуролли кучлар таркибига кирмайдиган ва оммавий Қуролли чиқишларда қатнашмайдиган ҳар қандай киши.
Фуқаро шахс мақоми қайси хужжатда асослаб берилган? ►IV Женева Конвенциясининг 4-моддасива ІІ Қўшимча Протоколнинг 50-моддасида.
Қандай объектлар ҳарбий объект ҳисобланади?
а) Қуролли кучларни ташкил этувчи кишилар ва асбоб-анжом-лар, Қуролли кучлар ёки уларнинг жихозлари жойлашган муассасалар, бинолар ва жойлар.
б) Ҳарбий ётоқхоналари, омборлар, Қуролли кучлар тўпланади-ган жойлар, позициялар, ҳар қандай жихоз, стратегик аҳамиятга молик коммуникациялар (алоқани амалга оширувчи ҳар қандай йўллар), озиқ-овқат транспорти ва фуқаро аҳолиси кўчирилган ва комбатантлар томондан эгалланган фуқаро бинолари ҳарбий объект саналади. в) ►а ва б жавоблар тўғри.
Қандай объектлар фуқаро объект ҳисобланади?
►Қуролли тўқнашувлар ҳуқуқида ҳарбий объект саналмай-диган ҳар қандай объект "фуқаро объекти" ҳисобланади.
Фуқаро объектлари қандай ҳолларда ҳарбий объектга айланади?
а) Улар комбатантлар томонидан босиб олинганда. б) Уларнинг ҳимоячилари томонидан фаол фойдаланилса. в)► а ва б жавоб тўғри.
Алоҳида ҳимоя қилинадиган объектлар нима? ►Инсониятнинг тарихи давомида яратилган маданий, диний, илмий ёдгорликлар.
Қайси халқаро ҳуқуқий ҳужжатда қуролли можаролар пайтида маданий қадриятларни ҳимоя қилиш масалалари ёритилган? а) 1954 йил 14 майдаги Гаага конвенциясида Женева Конвенцияларига І Қўшимча Протоколнинг 52-моддаси ва II Қўшимча Протоколнинг 16-моддасида.
б) 1972 йил 16 ноябрда ЮНЕСКО томонидан қабул килинган "Жаҳон маданият ва табиат қадриятларини ҳимоя қилиш ҳақида"ги конвенцияда.
в)► а ва б жавоб тўғри.
7
1972йил 16ноябрда ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган "Жаҳон маданият ва табиат қадриятларини ҳимоя қилиш ҳақида "ги конвенция қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) Ёдгорликлар: тарихий, санъат ёки илмий нуқтаи назардан улкан универсал аҳамиятга эга бўлган архитектура асарлари, монументал ҳайкалтарошлик ва ранг-тасвир асарлари, археологик характердаги элемент ва қисмлар, ёзувлар, ғорлар; б) Ансамбллар: тарихий, санъат ёки илмий нуқтаи назардан улкан универсал аҳамиятга эга бўлган алоҳида ёки бирга жамланган бинолар, алоҳида ёки атроф-мухит билан уйғунлашган архитектура. в) ►а ва б жавоб тўғри.
Қандай ҳудудлар бетараф ҳудудларга киради? ►IV Женева Конвенциясининг 15-моддасига мувофиқ жанг бўлаётган ҳудудларда низодаги томонларнинг ҳарбий қўмондонлиги шошилинч чора сифатида ташкил этилган ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайдиган ҳамда унда қатнашишни тўхтатган кишиларнинг барчасини бир-биридан фарқламай жанг хавф-хатарлардан ҳимоя килишига мўлжалланган ҳудуд.
Тўғонлар, дамбалар (кўтармалар), атом электр станциялари, заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар, шундай моддаларни ташувчи транспорт воситаларини қандай объектлар ҳисобланади? ►Алоҳида ҳимоядан фойдаланувчи объектлар.
Диний ёки дунёвий характерда бўлишидан қатъий назар маданий қадриятларни умумий ҳимоя қилувчи белги қайси?
►
Диний ёки дунёвий характерда бўлишидан қатъи назар маданий қадриятларни алоҳидаҳимоя қилувчи белги қайси?
►
І Қўшимча Протокол, 56-моддасига асосан қандай объектлар тинч аҳоли орасида жиддий йўқотишларга олиб келиши мумкин бўлган объектлар ҳисобланади? ►Тўғонлар, дамбалар (кўтармалар), атом электр станциялари, заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар, шундай моддаларни ташувчи транспорт воситалари.
Тўғонлар, дамбалар (кўтармалар), атом электр станциялари, заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар, шундай моддаларни ташувчи транспорт воситалари қандай белги билан белгиланади?
► (тўқ сариқ рангда)
І Женева конвенциясининг 14,15-моддаларида ва І Қўшимча Протоколнинг59,60-моддаларига асосан алоҳидаҳимоя қилинувчи баъзи зоналар ва жойларга нималар киради? ►Санитар ҳудудлар, хавфсиз зоналар, бетараф ҳудудлар, Қуроллардан ҳоли қилинган (демилитаризация қилинган) ҳудудлар ва ҳимоя қилинмайдиган жойлар.
Қандай ҳудудлар Қуроллардан ҳоли қилинган (демили-таризация қилинган) ҳудудлар ҳисобланади? ►І Қўимча Протоколнинг 60-моддасига мувофиқ ўзаро низода бўлган томонларнинг ёзма ёки оғзаки келишувига мувофиқ Қуроллардан ҳоли этилган ҳудуд.
Жангдаги ҳатти-ҳаракатнинг асосий қоидалари нимадан иборат?
►Жанг ҳаракатларини фақатгина душман комбатантларига қарши олиб бориш; фақат ҳарбий объектларигагина ҳужум қилиш; фуқаро аҳоли ва уларнинг мол-мулкига шафқат қилиш; жанговар вазифа талаб килингандан ортиқча бузишларга йўл қўймаслик.
Душманнинг асирга олинган комбатантларига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган амаллар нималардан иборат? ►Уларга раҳм қилиш; уларни қуролсизлантириш, уларга нисбатан инсонпарвар муносабат ва ҳимояда бўлишини таъминлаш; уларни ўз командирига олиб бориш.
Душманнинг ярадор комбатантларига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган амаллар нималардан иборат?
►уларни йиғиб олиш, зарур бўлган ёрдамни кўрсатиш, ҳимоя қилиш, ўз командирига ёки энг яқин тиббиёт пунктига олиб бориш.
Босиб олинган ҳудуддаги фуқаро аҳолига нисбатан қўлланиши мумкин бўлган амаллар нималардан иборат?
►Уларга хурмат билан муносабатда бўлиш, инсоний муомала қилиш, ёмон муносабатдан ҳимоя қилиш, қасос олиш ва гаровга олиш тақиқланганлигини эсдан чиқармаслик, уларнинг мол-мулкини эхтиёт қилиш, уларга зарар етказмаслик ва кафандўзлик (мародёрлик) қилмаслик.
Халқаро Қуролли низолар нима? ►Уруш эълон қилиш, душман ҳудудининг бирор қисмига бостириб кириш.
Ҳарбий операцияларга қўмондонлик шартми? ►Ха.
Якуний қарор нима асосида қабул қилинади? ►Разведка хабарлари асосида.
Тактик қарорнинг асосида нима ётади? ►Ҳарбий зарурият ва инсонпарварлик тамойиллари.
Жанговар қарор қабул қилиш жараёнидан илгари амалга оширилувчи амаллар нималарда ниборат? ►Қўйилган вазифаларни бажаришга ёрдам берувчи барча ахборотга эга бўлиш, Қуролли тўқрашувлар ҳуқуқига мос келувчи эхтиёт чоралари қабул қилинишини кўриб чиқиш, аниқ тактик вазиятни тахлил қилиш.
Разведка хабарлари командирга нима беради? ►Ҳужум қилиниши керак бўлган душман Қуролли кучлари ва уларнинг ҳарбий объектлари турган жойларни аниқлашга имкон беради.
Женева Конвенцияларига І Қўшимча Протоколнинг 46-моддасига мувофиқ разведка хабарлари тўплаш қандай амалга оширилади?
►Ҳарбий кийим-кечакда ёки комбатантлигини яширмайдиган кийимда (маскировкасиз).
Женева Конвенцияларига І Қўшимча Протоколнинг 46-моддасига мувофиқ разведкачи қандай ҳолда ҳарбий асирлик мақомини йўқотади?
►Алдов йўли ёки яширин усуллар билан маълумот тўплаганида.
Тактик вазиятни тахлил қилищда командир нималарни кўриб чиқиши керак?
►Инсонпарварликка оид аниқ шароитларни, шунингдек, ҳарбий мулохазаларни кўриб чиқиши керак.
Командирнинг якуний қарорида нима акс эттирилиши лозим? ►Қўмондонлик томонидан берилган барча жанговар вазифаларни акс эттириши лозим.
8
Фуқаро маъмуриятини ҳарбий операцияларнинг эхтимол тутилган ривожланиши ва фуқаролар ва фуқаро объектларига нисбатан бўладиган хавф-хатарлар ҳақида огоҳлантиришлари керакми?
►Женева Конвенцияларига І Қўушимча Протоколнинг 57 (2с)-моддасига мувофиқ огоҳлантиришлар бўлиши лозим.
Давлатлар Қуролли тўқнашувлар ҳуқуқини бузганлик учун ўз армияси вакилларини миллий даражада жавобгарликка тортишга мажбурми?
►І Женева Конвенциясининг50, ІІІ Женева Конвенциясининг 129, ІV Женева Конвенциясининг 146-моддаларидан келиб чиққан ҳолда олинган мажбурият асосида
Уруш олиб борши қоидаларини бузганлик учун киши жиноий жавобгарликка тортиладими? ►І Женева Конвенциясининг 50, III Женева Конвенциясининг 129, IV Женева Конвенциясининг 146-моддаларидан келиб чиққан ҳолда олинган мажбурият асосида жиноий жавобгарликка тортилади.
Геноцид нима? ►Бирорта миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳга мансуб бўлган кишиларни йўқ қилишга қаратилган тадбирлар мажмуи.
Геноцид учун жиноий жавобгарликка тортиладими? ►І Женева Конвенциясининг 5О, III Женева Конвенциясшпінг 129,
IVЖенева Конвенциясининг 146-моддаларидан келиб чиққан ҳолда олинган мажбурият асосида жиноий жавобгарликка тортилади.
Гуманитар ҳуқуқни шахсий таркиб ва аҳоли орасида ўқитиш мажбурийми?
►І Женева Конвенциясининг 47, II Женева Конвенциясининг 127, IV Женева Конвенциясининг 144-моддаси асосида маж бурий.
Давлатлар томонидан ҳарбий ҳаракатлар вақтида жиддий қонун бузарликларни содир этган шахслар миллий қаҳрамон даражасига қатарилган ва жиноий жавобгарликка тортилмаган тақдирда:
а) Уларни айблаш учун асос бўла оладиган далилларни тақдим этиш ва жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилиш керак. б) Халқаро суд томонидан жавобгарликка тортиш мумкин. в) ►а ва б жавоблар тўғри.
"Ҳарбий жиноятчилар" термини қачондан ишлатила бошланди?
►1918 йил 11 ноябрда Миллатлар Лигаси ташаббуси ташкил этилган Иттифоқчилар комиссияси томонидан ишлатила бошланди.
Жисмоний шахсларнинг уруш бошлагани ва уни олиб боргани учун халқаро жавобгарлиги масаласи қайси шартомада кўрсатилган?
►1919 йилги Версаль шартномасининг 227-моддасида.
Нюренбергда трибунал тузиш ҳақидаги қарор қачон қабул қилинган? ►1945 йил 8 августдаги Лондон келишуви асосида.
Қайси ҳарбий трибунал "Халқаро ҳарбий трибунал" номини олган? ►Нюрнберг трибунали.
Нюрнберг халқаро ҳарбий трибунали ўз фаолиятини қачон тугатган? ►1946 йил 1 октябрда.
Геноцид жиноятларнинг олдини олиш ва бунинг учун жазолаш ҳақида Конвенция қачон қабул қилинган? ►1948йилда.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1993 йилги 808 ва 827-резолюцияларига илова сифатида собиқ Югославия бўйича Халқаро жиноий трибунал Низоми қачон қабул қилинди? ►1993 йилда.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1994 йилги 995-резолюцияси илова сифатида Руанда бўйича халқаро жиноий трибунал Низоми қабул қилинди?
►1994 йилда.
Доимий халқаро жиноий суд Статути қачон қабул қилинди? ►1998 йилда .
Халқаро жиноий суд ваколатига кўра қандай жиноятларни кўриб чиқилади? ►Геноцид, инсонийликка қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар.
Инсонийликка қарши жиноятлар туркумига нималар киради?
а) Қотиллик, қийнаш, қириб юбориш, қарамликка олиш (қулга айлантириш), депортация ёки аҳолини зўрлик билан кўчириш
қамоқда сақлаш ёки халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларига зид равишда жисмоний эркинликни қўпол тарзда чеклаш
б) Зўрлаш, шахвоний қулга айлантириш, фохишабозликка мажбур қилиш, хомиладор бўлишга мажбурлаш, мажбуран бепушт
қилиш (стерилизация) ёки ана шундай оғир шакллардаги шахвоний зўравонликнинг ҳар қандай бошқа шакллари, кишиларни
зўрлик билан йўқотиш, апартеид (ирқий айирмачилик).
в) ►б ва в жавоблар тўғри.
Ҳарбий жиноятлар туркумига нималар киради?
а) Қасддан кучли азобланишга махкум қилиш ёки жиддий тан жароҳати етказиш, қийнаш ва ноинсоний муносабатда бўлиш (шу жумладан биологик тажрибалар ўтказиш), қасддан ўлдириш, уруш олиб боришнинг тақиқланган усуллари ва воситаларидан фойдаланиш, ҳарбий зарурати бўлмаса ҳам давлат ёки хусусий мол-мулкни эгаллаб олиш ёки уларни вайрон қилиш, тинч аҳолига қарши ҳужум қилиш.
б) Ҳарбий асирни ёки хомийлик остидаги бошқа шахсни душман мамлакати Қуролли кучларида хизмат қилишга мажбур қилиш,
унинг иши адолатли ва суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқидан қасддан махрум қилиш; ноқонуний депортация ёки кўчириш
ёхуд озодликдан ноконуний махрум қилиш, кишиларни гаровга олиш, қизил хоч ва қизил ярим ой ва бошқа ҳимоя тимсолларидан
мунофиқлик билан фойдаланиш.
в) ►б ва в жавоблар тўғри.
Нацистлар ва япон жиноятчилари устидан суд жараёни қачон тамомланган? а) 1946 йил 1 октябрида. б) 1948 йил 12 ноябрида. г)► а ва б жавоблар тўғри.
"Гаага ҳуқуқи" шартномалари гуруҳига кирган хужжат:
►"Уруш даврида бўғувчи, заҳарли ёки шу хилдаги бошқа газларни на уруш олиб боришнинг бактериологик воситаларини қўллашни тақиқлаш тўғрисида"ги Женева Протоколи (1925 й.); "Бакгериологик (биологик) ва токсин Қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш ва тўплашни тақиқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш тўғрисида" ги Конвенция(1972й.).
1980 йилги оддий Қуроллар ҳақидаги конвенцияга кирган ҳужжатлар: ►Ёндирувчи Қуроллар қўлланилишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги протокол (III Протокол); Кўр қилувчи лазер Қуроли тўғрисидаги протокол (IV Протокол).
Маданият объектлари ва табиий муҳитни уруш ҳаракатлари оқибатларидан ҳимоя қилишга тааллуқли баённомалар бу:
►Табиий муҳитга ҳарбий ёки душманларча таъсир этувчи воситаларни ишлатишни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенция (1976 й.); Қуролли можаро пайтида маданий қадриятларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги II Протокол (1999 й).
149.Ўзбекистон Республикаси қачон БМТ га аъзо бўлган? ►1992 йил 2 мартда .
Ҳар бир ҳарбий хизматчи ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш, ярадорлар, беморлар билан, жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган жойлардаги ҳарбий бўлмаган аҳоли билан, шунингдек, ҳарбий асирлар билан муомала қилишнинг халқаро қоидаларини билиши ва уларга риоя этиши лозимлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қайси Низомида белгилаб берилган?
9
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат Низомининг 19-моддасида.
Do'stlaringiz bilan baham: |