Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қандай хокимиятни амалга оширади? ►Қонун чиқарувчи хокимиятни.
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси неча палатадан иборат? ►Иккита палатадан.
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ваколат муддати қанча? ►5 йил.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси неча депутатдан иборат? ►120 та.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати нечта депутатдан иборат? ►100 та
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг нечта аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади? ►16 таси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай хокимиятни амалга оширади? ►Ижро этувчи хокимиятни.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кимлардан иборат? ►Бош вазир, бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари. Қорақалпоғистон ҳукумати бошлиғи Вазирлар маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
21. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ким ташкил этади ва бошқаради? ►Бош вазир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нечанчи бобида “Мудофаа ва ҳавфсизлик тўғрисида” баён этилади? ►26-бобида.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларга эга эканлиги нечанчи моддада баён этилган? ►125-моддада.