bet 9/10 Sana 22.02.2022 Hajmi 0,56 Mb. #86084
VI-бўлим.
16
ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ТАЙЁРГАРЛИГИ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ
Шикастланишлар неча хил бўлади? ►Очиқ ва ёпиқ.
Одам танасидаги қоннинг қанчаси йўқотилса одамни ўлимга олиб келади? ►1/2 қисми.
Жароҳатланган одамга 1-тиббий ёрдам кўрсатилганда аввало нима қилинади? ►Қон кетиш тўхтатилади.
Боғламлар неча хил бўлади? ►Юмшоқ ва қаттиқ.
Юмшоқ боғламларга нималар киради? ►Тўхтатувчи ва эзувчи материаллар (дока)
Қаттиқ боғламларга нималар киради? ►Шинали, крахмалли, гипсли материаллар.
Қон кетиш неча хил бўлади? ►4 хил.
Қон кетишларнинг орсида энг хавфли қандай қон кетиш? ►Артериал қон кетиш.
Паренхиматоз қон кетиш қачон юз беради? ►Паренхиматоз органлари (буйрак, жигар ва бошқалар) шикастланганда.
Катта ёшдаги одам қанча миқдорда қон йўқотса ўткир камқонликка учрайди? ►1-1,5 литр.
Коллапс нима? ►Артериални ҳалокатли пасайиб кетиши.
Одамни хушдан кетиши нима сабабдан юз беради? ►Бош мияни қон билан таъминлашда қон етишмовчилиги туфайли.
Жгут нима мақсадда ишлатилади? ► Жароҳатланганда қонни тўхтатиш учун.
Қонни тўхтатиш учун жгут топилмаса нимадан фойдаланиш мумкин?►Қўл ости материалларидан бурама солинади.
Бурама асосан қандай қон кетишда ишлатилади? ►Артериал қон кетишда.
Жгут қанча муддат ичида бўшатилиб туриши керак? ►Ёзда 1,5 -2 соатда, қишда 1-1,5 соатда.
Суяк синиши неча хил бўлади? ►Очиқ ва ёпиқ синиш.
Суяк синганда биринчи ёрдам кўрсатиш учун аввало нима қилиш керак?►Шикастланган бўғинни ўз вақтида ва тўла иммобилизация қилиш зарур.
Сон суяги синганда қандай шинадан фойдаланилади? ►Дитерихс шинадандан.
Болдир суяги синганда уни иммобилизация қилиш учун ҳеч нарса топилмаса нима қилинади? ►Шикастланган оёқ бутун оёққа жуфтлаб боғлаб қўйилади.
Куйиш неча хил бўлади? ►Термик ва химиявий моддалардан куйиш.
Куйишнинг нечта даражаси фарқ қилинади? ►Енгил, ўртача оғир, оғир, жуда оғир.
Бош ва бўйин юзаси бутун тана юзасининг неча фоизига тенг? ►9 фоизига.
Бир қўл юзаси бутун тана юзасининг неча фоизига тенг? ►9 фоизига.
Кўкрак ва қорин юзаси бутун тана юзасининг неча фоизига тенг? ►18 фоизига.
Гавданинг орқа юзаси бутун тана юзасининг неча фоизига тенг?►18 фоизига.
Баданнинг неча фоизи куйганда куйиш касаллиги бошланади? ►15 фоизи.
Ўткир нур касаллиги қачон бошланади? ►Одамга бир йўла 100 Р нур таъсир этганда.
100 Р нур неча грей (Ги) га тенг? ►1 Ги га.
Ўткир нур касаллигининг неча даражаси тафовут қилинади? ►Тўртта.
Ўткир нур касаллигининг енгил даражаси қачон бошланади? ►2 Ги дозада нур таъсир этганда.
Ўткир нур касаллигининг ўртача оғир даражаси қачон бошланади? ► 2-4 Ги дозада нур таъсир этганда.
Ўткир нур касаллигининг оғир даражаси қачон бошланади? ►4-6 Ги доза нур таъсир этганда.
Ўткир нур касаллигининг ўта оғир даражаси қачон бошланади? ►6 Ги дан юқори дозада нур таъсир этганда.
Do'stlaringiz bilan baham: