Лопе де Вега асарларининг мавзу доираси ғоятда кенг. Пьесаларининг бир қисмини тарихий драмалар ташкил этади. Улар орасида қадимги Рим, Италия, Франция тарихига оид асарларни учратиш мумкин. Бу асарлар ижтимоий мазмуни билан эътиборли. - Лопе де Вега асарларининг мавзу доираси ғоятда кенг. Пьесаларининг бир қисмини тарихий драмалар ташкил этади. Улар орасида қадимги Рим, Италия, Франция тарихига оид асарларни учратиш мумкин. Бу асарлар ижтимоий мазмуни билан эътиборли.
- Драматургнинг бутун диққат эътибори ўз замини тасвирига қаратилган эди. “Рақс муаллими”, “Ўзига доно, ўзгаларга тентак”, “Валенсия беваси”, “Содда муғомбир маъшуқа”, “Кўза тутган қиз” каби пьесаларида уйғониш палласининг шукуҳи, манзараси кенг кўламда ифода этилган.
- Лопе де Вега ижоди туб мазмун-моҳиятига кўра ўша даврда ҳукмрон услубга айланган классицизм поэтикасига зид равишда, жонли инсоний тимсоллар орқали ҳаётни кенг кўламда акс эттирувчи ижод намунасидир. Классицизм услуби трагедияни соф ифода этилиши, қаҳрамонларнинг юқори табақа вакилларидан танланишини талаб этади. Лопе де Вега асарларида эса фожеавий воқеалар атрофида кулгили ҳолатлар, эпизодлар ҳам учраб туради
Ўзаро тенглик ғояси севги мавзусидаги асарларида ўз ифодасини топган. “Ит емас, отга бермас” комедиясида графиня Диана ўз хизматкори, қуйи табақадан чиққан Теодорони севиб қолади. Лекин олий табақали қизнинг оддий хизматкор билан никоҳга киришиши мумкин эмас. Диана табақа таомилига риоя қилишга қанчалик ҳаракат қилмасин, севги, кўнгил хоҳишига қарши боролмайди ва ўз хизматкорига турмушга чиқади. Диананинг ишқий шеърлар ўқиб, нозик имо-ишоралар, нозу карашмалар билан Теодорони ўзига ром этиши, кутилмаган мулоқотларда уни таъқиб қилиши бу югурук сюжетга яна ҳам жозиба бағишлайди. Шу енгил, шукуҳбахш ҳодиса остида инсоннинг ўз тақдирини ўзи белгилай олиши ғояси яққол аксини топади. - Ўзаро тенглик ғояси севги мавзусидаги асарларида ўз ифодасини топган. “Ит емас, отга бермас” комедиясида графиня Диана ўз хизматкори, қуйи табақадан чиққан Теодорони севиб қолади. Лекин олий табақали қизнинг оддий хизматкор билан никоҳга киришиши мумкин эмас. Диана табақа таомилига риоя қилишга қанчалик ҳаракат қилмасин, севги, кўнгил хоҳишига қарши боролмайди ва ўз хизматкорига турмушга чиқади. Диананинг ишқий шеърлар ўқиб, нозик имо-ишоралар, нозу карашмалар билан Теодорони ўзига ром этиши, кутилмаган мулоқотларда уни таъқиб қилиши бу югурук сюжетга яна ҳам жозиба бағишлайди. Шу енгил, шукуҳбахш ҳодиса остида инсоннинг ўз тақдирини ўзи белгилай олиши ғояси яққол аксини топади.
Эьтиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |