Лопе де Вега тириклигидаёқ афсонага айланган ижодкорлардан эди. Унинг ижоди шу қадар сермаҳсулки, бошқа бирон бир драматургни бу борада у билан тенглаштириб бўлмайди. Шоир замондошларининг гувоҳлигича, унинг 1800 та кўп пардали, 400 га яқин бир пардали пьесалари мавжуд бўлиб, ўз даврида “Театр санъатининг султони” сифатида тан олинган. Лопе де Веганинг инсон дарди, алами, орзу-истаклари мадҳ этилган ижоди испан уйғониш даври театрининг чўққисига айланди. - Лопе де Вега тириклигидаёқ афсонага айланган ижодкорлардан эди. Унинг ижоди шу қадар сермаҳсулки, бошқа бирон бир драматургни бу борада у билан тенглаштириб бўлмайди. Шоир замондошларининг гувоҳлигича, унинг 1800 та кўп пардали, 400 га яқин бир пардали пьесалари мавжуд бўлиб, ўз даврида “Театр санъатининг султони” сифатида тан олинган. Лопе де Веганинг инсон дарди, алами, орзу-истаклари мадҳ этилган ижоди испан уйғониш даври театрининг чўққисига айланди.
Мадридда эса Лопе де Вега ижодининг янги даври бошланади. У эришилган тажрибаларга суяниб шундай изланишлар қиладики, натижада шоирона руҳ билан йўғрилган инсонпарварлик ғояларига лиммо-лим чинакам миллий драматургия дунёга келади. Унинг фикрича, саҳнада акс этган инсон ҳаёти асл ҳолатини йўқотмаган ҳолда янги шоирона тус-тароват ила акс этиши керак. Унинг пьесаларини қаҳрамонлик драмалари ва комедияларга бўлиш мумкин. Уларда зодагонлар ва деҳқонлар образлари ор-номус ва ахлоқий комиллик нуқтаи назаридан идрок этилган. Номус масаласи асарларда инсоннинг шахсий фазилати, чин инсонийлиги мезони тарзидагина эмас, балки буткул асарнинг концептуал асосини белгиловчи ғоя тарзида намоён бўлади. - Мадридда эса Лопе де Вега ижодининг янги даври бошланади. У эришилган тажрибаларга суяниб шундай изланишлар қиладики, натижада шоирона руҳ билан йўғрилган инсонпарварлик ғояларига лиммо-лим чинакам миллий драматургия дунёга келади. Унинг фикрича, саҳнада акс этган инсон ҳаёти асл ҳолатини йўқотмаган ҳолда янги шоирона тус-тароват ила акс этиши керак. Унинг пьесаларини қаҳрамонлик драмалари ва комедияларга бўлиш мумкин. Уларда зодагонлар ва деҳқонлар образлари ор-номус ва ахлоқий комиллик нуқтаи назаридан идрок этилган. Номус масаласи асарларда инсоннинг шахсий фазилати, чин инсонийлиги мезони тарзидагина эмас, балки буткул асарнинг концептуал асосини белгиловчи ғоя тарзида намоён бўлади.
Лопе де Вега асарларида шоҳ образи тез-тез учраб туради. Унинг замонида якка ҳокимлик шоҳ тимсолида мамлакатни бирлаштирувчи куч сифатида намоён бўлган. Ёзувчи шоҳни ахлоқий жиҳатдан танқид остига олса-да, уни инкор этиш тарафдори бўлмаган. “Қўзибулоқ” (“Фуэнте овехуна”) Лопе де Веганинг энг йирик ижтимоий драмаларидандир.
Асар тарихий воқеа асосида яратилган бўлиб, унда Қўзибулоқ қишлоғи деҳқонларининг бошлиқ бебошлигига қарши исёни ва унинг ўлдирилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Бу ерда ор номусғояси ижтимоий эркинлик ғояси билан уйғун тарзда ифода этилган.
Лопе де Вега унда инсон шаъни, виждони, эътиқод
туйғусини ажойиб тарзда ифода этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |