Ҳаётининг сўнгги йилларида Сервантес “Ибратли новеллалар” номли туркум ҳикоялар яратди. Ўлим тўшагида ётиб ёзган асари – “Персилас ва Сигизмунда” номли романи фантастик воқеалар тарихидан иборат. Адиб 1616 йили Мадридда вафот этади, бироқ қабри қаердалиги ҳануз номаълумлигича қолмоқда. - Ҳаётининг сўнгги йилларида Сервантес “Ибратли новеллалар” номли туркум ҳикоялар яратди. Ўлим тўшагида ётиб ёзган асари – “Персилас ва Сигизмунда” номли романи фантастик воқеалар тарихидан иборат. Адиб 1616 йили Мадридда вафот этади, бироқ қабри қаердалиги ҳануз номаълумлигича қолмоқда.
Инглиз адабиётининг йирик намояндаси Даниел Дефонинг (1660–1731) “Робинзон Крузо” ва “Молл Фландерс” романлари дунё адабиётида янги йўналишни бошлаган мумтоз асарлардан ҳисобланади. Муаллиф айниқса “Робинзон Крузо” асари билан абадиятга дахлдор бўлиб қолди. Ёзувчи маърифатпарварлик руҳи билан суғорилган мазкур асари орқали XIX асрнинг ижтимоий реалистик романчилигига пойдевор қўйишдек улкан вазифани бажарди. Дефонинг романнавислик анъаналарини Генри Фильдинг, Жорж Смоллет, Чарльз Диккенс каби машҳур ёзувчилар ривожлантирдилар. - Инглиз адабиётининг йирик намояндаси Даниел Дефонинг (1660–1731) “Робинзон Крузо” ва “Молл Фландерс” романлари дунё адабиётида янги йўналишни бошлаган мумтоз асарлардан ҳисобланади. Муаллиф айниқса “Робинзон Крузо” асари билан абадиятга дахлдор бўлиб қолди. Ёзувчи маърифатпарварлик руҳи билан суғорилган мазкур асари орқали XIX асрнинг ижтимоий реалистик романчилигига пойдевор қўйишдек улкан вазифани бажарди. Дефонинг романнавислик анъаналарини Генри Фильдинг, Жорж Смоллет, Чарльз Диккенс каби машҳур ёзувчилар ривожлантирдилар.
Даниел Дефо, тадқиқотчиларнинг ҳисоблашларича, 400 га яқин публицистик мақолалар, памфлетлар ёзган қалам соҳибидир. Бу асарлар кўплаб жаҳон тилларига таржима қилинган. Дефонинг ижодий фантазия қуввати билан яратилган бу асарлар юртдошлари учун фавқулодда ҳодиса ва тенгсиз жасорат намунаси ҳисобланади. - Даниел Дефо, тадқиқотчиларнинг ҳисоблашларича, 400 га яқин публицистик мақолалар, памфлетлар ёзган қалам соҳибидир. Бу асарлар кўплаб жаҳон тилларига таржима қилинган. Дефонинг ижодий фантазия қуввати билан яратилган бу асарлар юртдошлари учун фавқулодда ҳодиса ва тенгсиз жасорат намунаси ҳисобланади.
- Муаллифнинг ўзи ҳам ҳаётда ҳисобсиз машаққатларни бошидан кечирди. Шунга қарамай, у матонат ва чидам билан қийинчиликларни енгиб, ўз мақсадларига эриша борди. Дефо Англиянинг биринчи профессионал журналисти, сиёсий қарашлари билан ўзгаларга таъсир ўтказа оладиган газета муҳаррири ва ҳукуматнинг энг масъул шахсларига доир сирлардан яхши хабардор адиб эди. Бироқ мураккаб шароит, шафқатсиз ижтимоий ва сиёсий жангу жадаллар туфайли у ўзи кўзлаган мақсадларини тўла-тўкис амалга ошира олмади. Сиёсий тартибсизликлар ва носозликлар, низо ва нифоқлар, саройнинг фитнаю фасодларига аралашиб қолди, бироқ замондошларини қизиқтирадиган ҳаётий воқеалар ҳақидаги китобларини чоп эттираверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |