III. Мажбурий бадаллар миқдори ва уларни тўлаш тартиби 3.1. Ижарачининг умумий харажатлар бўйича ҳар ойлик шартнома туловлар миқдори Бошқарув ташкилоти томонидан ҳар йили Бошқарув ташкилоти аъзолари умумий йиғилиши тасдиқлаган иш режаси ҳамда Бошқарув ташкилоти даромадлари ва харажатларининг йиллик сметаси асосида ҳисоблаб чиқилади.
Бошқарув ташкилоти 2 кун муддатда Ижарачини Бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган ҳар ойлик мажбурий бадал миқдори ҳақида хабардор қилади.
3.2. Ижарачиларнинг ҳар ойлик мажбурий бадаллари Бошқарув ташкилотининг ҳисоб рақамига жорий ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, Бошқарув ташкилоти тайёрлаган тўловнома асосида тўланади.
3.3. Йил давомида ҳар ойлик мажбурий бадаллар миқдори Бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин.
3.4. Бошқарув ташкилоти аъзолари умумий йиғилиши қарори билан умумий мулкни мукаммал таъмирлаш ёки умумий мулкни сақлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун мақсадли мажбурий йиғим белгилаши мумкин.
Мақсадли йиғим Бошқарув ташкилоти аъзолари умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва муддатда тўланади.
3.5. Агар амалда қилинган умумий харажатлар умумий мулк ижарачилари томонидан тўланган бадаллар суммасидан ошиб кетса, ижарачи харажатларнинг тўланмаган суммасидаги ўз улушини Бошқарув ташкилоти хабарномасини олган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида тўлайди.
Агар умумий харажатлар бўйича амалда қилинган харажатлар умумий мулк ижарачилари томонидан тўланган суммадан кам бўлса, маблағларнинг фойдаланилмаган қисми умумий мулкни келгусидаги таъмирлаш ишларига йўналтирилади.
IV. Томонларнинг жавобгарлиги 4.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбурияларини бажармаганлик учун унинг шартларига кўра ва қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий жавоб беради.
4.2. Барча турдаги зарарлар ёки зиёнлар Бошқарув ташкилоти ёки унинг ходимларининг нотўғри хатти-ҳаракати туфайли юзага келмаган бўлса, Бошқарув ташкилоти улар учун жавоб бермайди.
4.3. Бошқарув ташкилоти ёки ихтисослаштирилган ташкилот вакилига кўздан кечириш ва хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ишларини бажариш учун киришга йўл қўймаган Ижарачи бунинг натижасида кўрилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
4.4. Ушбу шартномада кўзда тутилган бадалларни тўлаш муддати бузилган тақдирда Ижарачи ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов муддати кечиккан сумманинг ___ фоизи миқдорида пеня тўлайди.
4.5. Бинодан фойдаланмаслик ва/ёки умумий мулкдан (ёки унинг қисмларидан) фойдаланишдан бош тортиш Ижарачини ушбу шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.
4.6. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этилади.