V. Низоларни ҳал этиш 5.1. Ушбу шартнома шартларини бажариш бўйича барча эътирозларни Томонлар ёзма тарзда расмийлаштириши ва шахсан ваколатли шахсга тилхат орқали топшириши ёки иккинчи Томонга буюртма хат орқали етказиши керак.
5.2. Ушбу шартнома бўйича Томонлар ўртасидаги низолар Ижарачи билан Бошқарув ташкилоти бошқаруви ўртасидаги музокаралар йўли билан ёки Бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилишида ва/ёки агар Бошқарув ташкилотига биттадан ортиқ уйдаги нотурар жой ижарачилари бирлашган бўлса - уйдаги турар жой ижарачилари йиғилишида ҳал қилинади, келишувга эришилмаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судда ҳал қилинади.
VI. Шартноманинг амал қилиш муддати, шартномани ўзгартириш ва тўхтатиш 6.1. Ушбу шартнома номуйян муддатга тузилди.
6.2. Томонлардан бири Шартнома шартларини ўзгартириш бўйича ариза бермаган тақдирда унинг амал қилиш муддати шарномада белгиланган муддат ва ўша шартлар бўйича узайтирилган ҳисобланади (ҳар йили белгиланадиган мажбурий бадаллар миқдори бундан мустасно).
6.3. Томонлар ўзаро келишувга биноан ушбу Шартномага қонун ҳужжатлари талабларига ва Бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши қарорларига зид бўлмаган ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
6.4. Томонларнинг ушбу Шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги битими шартнома каби шаклда расмийлаштирилади.
6.5. Бинога эгалик қилиш ҳуқуқи муддатидан олдин тугаган тақдирда шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
VII. Бошқа шартлар 7. Мазкур шартнома имзоланган вақтидан бошлаб тузилган ҳисобланади, бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган, бир нусхадан Бошқарув ташкилоти ва Ижарачида сақланади.
VIII. Томонларнинг манзиллари
ШАРТНОМА "___" _______________20___ йил Термиз шахри
Кейинги ўринларда «Сарвар Термиз Сервис» ПБК МЧЖ бошкарув ташкилоти раиси С.Отақулов бир томондан ва кейинги ўринларда "ЭМММ" ДУК "Том Ижарачи" деб номланувчи, рахбари Р.П Мансуров билан тузамиз ушбу шартномани шу хакдаким Термиз шаҳри Алпомиш махалласидаги 5 кичик даха Куп каватли 1 уйда 16 хонадонда жойлашган "ЭМММ" ДУК га карашли бинонининг умумий майдони 71 м2 дан иборат тариф бўйича 1м2 учун 1 200 сўмдан бўлиб ҳар ойда 85 200 сўм умумий мулкларини сақлаш сақлаш учун 2022 йил 01 январдан 31 декабргача 1.022.400 сўм миқдорида ва том қисмида ўрнатилган антена учун 150 м2 жойидан фойдаланиш учун ушбу куп каватли уйнинг умумий мулкини саклаш учун тасдикланган даромадлар ва харажатлар сметасига асосан белгиланган тариф бўйича 1м2 учун 4000 сўмдан бўлиб ҳар ойда 600.000 сўм умумий мулкларини сақлаш сақлаш учун 2022 йил 01 январдан 31 декабргача 7.200.000 сўм миқдорида миқдорида мажбурий бадал тўловларини тўлашга ва Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ қуйидагилар ҳақида ушбу шартнома тузилди.