Хуш келибсиз



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana24.02.2022
Hajmi2,86 Mb.
#241516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Tortiw qonuni buyicha 5 qadam.

ЧИларга мисоллар: мен буни қила олмайман, бунга эришиш қийин, 
пулим етмайди, пул топиш қийин, хозир бунинг иложиси йўқ, мен 
кичкина одамман, бунга ақлим етмайди, хеч ким менга пул 
бермайди, бунга кўп пул керак ва бошқалар.
Агар сизнинг орзуларингизга тўсқинлик қилаятган чекловчи 
ишончларингизни топган бўлсангиз жуда яхши! Улар бир нечта 
бўлиши керак ва уларни бир қоғозга ёзиб олган бўлишингиз керак. 
Эсингизда тутинг! Бу чекловчи ишончлар хеч қачон чекловчи 
бўлиб кўринмайди! Улар ҳар доим ҳақиқатдек бўлиб туюлади
Масалан, агар сиз пул топиш қийин деб ишонсангиз, мақсадингизга 
эришиш ҳам жуда қийин бўлиб туюлади, бу мақсадим шунчали 
қийинки мен унга хеч қачон эриша олмайман, деб ўйлайсиз. Аммо 
ҳақиқатда эса, хар ким хохлаган нарсасига осонлик билан эриша 
олади, мисол учун, ўзининг яхши кўрган касбини қилиш орқали. Ёки 
бўлмаса, шундай ҳолатлар бўладики, баъзан бизга нарсалар умуман 
кутилмаган йўллар орқали келиб қолиши ҳам мумкин, бу ҳаётда жуда 
кўп учрайди. Лекин менга омад келиб қолади деб, хеч нарса қилмай 
юравериш ҳам нотўғри фикр, бу ҳақида китобимизнинг кейинги 
бўлимларида батафсилроқ ўтамиз.


Чекловчи ишончларни йўқ қилиш машқи
ЧИларни йўқ қилиш учун сизга жуда кучли машқни кўрсатмоқчиман. Бу
машқ Америкада топилган бўлиб, у дунёдаги миллионлаб одамларни 
салбий эмоциялардан фориғ этаяпди. Унинг тез ва ажойиб даволаш 
услуби ва, айниқса, онсонлиги ҳаммани, хусусан мени ҳам, лол 
қолдирган. Ушбу машқнинг қўлланиш доираси жуда кенг. У нафақат 
қутқарув механизмини, балки қўрқувлар, ҳавотир, жаҳл ва бошқа ёмон 
туйғуларни тузатишга қодир. Бу машқимизнинг номи Теппинг, инглиз 
тилида "таққилатиш" маъносида келади. Бошқача номи эса 
Эмоционал Эркинлик Техникаси (ЭЭТ).
Теппинг асли қадимги Осиё халқларидаги Игна билан даволашдан 
келиб чиққан. Маълумки, ушбу услубда, инсон танасининг керакли 
нуқталарига игналар ишлатиларди, аммо бармоқлар билан шу 
нуқталарга енгил босиш билан ҳам шунга ўхшаш натижага эришса ҳам
бўлар экан. ҳавотир олманг, теппингда хеч қандай игна санчишлар 
йўқ, унда фақат бармоқларингиз учи билан керакли жойларга енгил 
таққиллатиш керак халос.
Теппинг техникасининг илмий исботи ҳам бор албатта. У кўплаб 


одамларни қўрқувлар, ҳавотир ва хаттоки фобиялардан ҳам халос 
этиб келмоқда. Ушбу техниканинг онг остига ижобий таъсир қилиши 
ичингиздаги кўп тўсиқларни, хусусан пул билан алоқали тўсиқларни 
ҳам, олиб ташлайди. Теппингнинг асосий фойдаси шундаки, у ички 
тўсиқлар ва чекловчи ишончлар билан алоқали эмоцияларни бир 
лаҳзада йўқ қилади ва натижада сиз эмоционал эркинликка эришиб 
яхши ишларни қила олишни бошлайсиз.
Қадимги Хитой фалсафасида "Чи" деган табиат энергияси бор. Агар 
ана шу энергия танангизда эркин айлана олса, сиз соғлом ва эркин 
яшайсиз. Чининг танангизда эркин айланиши учун тўғаноқлар 
бўлмаслиги керак экан. Айнан шу тўғаноқларни теппинг деган 
машғулотимиз олиб ташлайди.
Ўзимизнинг тилимизда айтганда, теппинг қилганингизда хар қандай 
асабли ҳолатлар бартараф этилиб, танангиз ҳотиржам ва тинч 
ҳолатига келади.

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish