БУ БИЗНЕС БОЙЛИККА ОЛИБ БОРУВЧИ ТЕЗ ЙЎЛ ЭМАС,
ЛЕКИН ИШОНЧЛИ (АНИҚ) ЙЎЛ.
9.Ишга таклиф қилишда оптимист ёки писсимистлигига, соғлиги хақид қайғуришига, ташқи кўринишига, одамгарчилигига, ўқувчанлигига эьтибор беришингиз лозим.
10. Дўстларингиздан бу бизнесга киришни ўтиниб сўраманг, илтимос қилманг ва улардан кечирим сўраманг, чунки сиз уларга бойиш имконияти беряпсиз.
Шунинг учун уялмасдан ва ишонч билан таклиф қилинг. Улар учун фойдали иш қилаётганингизни кўрсатинг.
11. Рўйхатингизда исми ёзилган бўлсада, сиз яхши билмаган ва яқин муносабатда бўлмаган кишиларингизни таклиф қилманг. Улар билан яхши муносабатда бўлиш учун аввал суҳбат қуринг. Суҳбат пайтида ишга таклиф қилманг, улар ҳақида кўпроқ маълумот тўпланг. Фақат шундан кейин, муносиб вақт топиб ишга таклиф қилинг.
12. Ҳеч қачон лидерингизнинг маслаҳатини олмасдан одамларни таклиф қилманг ва уларни бизнес билан таништирманг. Таклиф қилинаётганлар рўйхатингиздаги тартибга кўра чақирилиши керак.
13. Ёдингизда бўлсин, иш билан танишиш учрашуви (презентация) учун вақт ва жой белгилаб олишингиз керак. Шунинг учун таклиф қилишдан олдин режа ва фаолиятларингизни лидерингиз билан келишиб олинг. Қилинадиган фаъолиятларнинг режаси бир кун олдин тайёрланиши керак.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
5-ПРИНЦИП: ТАҚДИМОТ
Тақдимотни фақат каталоги бор кишилар ўтказиши мумкин. Акс ҳолда ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. Етарсиз маълумот таклиф қилинган кишига зарар келтириши мумкин.
Тақдимот вақтида қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
ТАҚДИМОТ ЖОЙИ:
Тақдимот жойи тоза ва тартибли бўлиши керак. Ташқаридан ҳар хил овозлар, мусиқа ва шовқин эшитилмаслиги учун эшикни ёпинг. Инсонларнинг у ёқ - бу ёққа юришлари тўхтатилиши керак, чунки презентациядаги кишиларнинг фикрлари бўлинмаслиги керак.
Жой ҳарорати ортиқча иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги керак. Бегона ҳидлар ҳам хаёлни бузади.
Суҳбат қатнашувчилари албатта расмий кийимда бўлишлари керак (кўйлак, шим, галстук). Спорт кийими, пижама ва жиддий бўлмаган кийимларни кийманг.
Энг яхшиси - ишга таклиф қилган кишининг уйида презентацияни ўтказиш, чунки уй эгаси меҳмонлардан кўра кўпроқ устунликларга эга. Бировнинг уйида ҳеч ким рухсатсиз мажлисни тарк этмайди, телефонда гапирмайди ва умуман суҳбатга халақит берувчи ва кераксиз ишларни қилмайди. Уйингизда презентация ўтказиш билан ишнинг катта харажатларга муҳтож эмаслигини ва 1 - 2 соатлик суҳбат учун жойи бўлган ҳар инсоннинг бемалол бу бизнес билан шуғулланишини кўрсатасиз.
Саволлар:
А) Нега тақдимот таклиф қилинаётган шахснинг яшаш жойида ўтказилмаслиги керак?
В) Нега тақдимот жуда шинам ва қимматбаҳо офисларда ўтказилмаслиги керак?
Тақдимот ўтказишнинг бошқа нозик томонларини устозингиздан сўранг.
ТАҚДИМОТ ВАҚТИ:
1. Тақдимот олдиндан келишилган аниқ вақтда ўтказилиши керак. Тақдимот- нинг қанча давом этиши ҳам олдиндан белгиланиши керак. Агар таклиф қилинган киши 20 дақиқа кечикса учрашув бекор қилинади ва тақдимот ўтказилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |